Силаи раҳм. Роман. Зулфиябегим Адҳамзода

Силаи раҳм. Роман - Зулфиябегим Адҳамзода


Скачать книгу
биродар? Нима сабабдан бундай қилаяпсиз, ахир майитга бундан нима наф? Энди онангиз…, – дейишимни биламан.

      – Мен ҳаққимни адо этолмадим! Кеч қолдим, кеч тушунаяпсизми? Кеч! – Дея силталаб, дағ-даға қилиб берди. Йўқ, мен хафа бўлмадим, аксинча қизиқиб қолдим. Уни нимага кеч қолгани мени жуда қизиқтира бошлади. Аммо ҳозир мавриди эмасди. Шу сабаб бир четга шинамгина, икки кишилик, тахтадан ясаб, оқ рангга бўяб қўйилган ўриндиқда ўтириб тиловат бошладим. У ҳам бироз ўзини тутиб олдимга келиб ўтирди, тиловатимни узоқ тинглади. Мен эса ҳарчанд қизиқишим ошмасин, ҳатто сўрамадим ҳам. У чуқур хўрсиниб, ўзидан ўзи гап бошлади:

      – Мен… – деди у ютинганча, – мени телба деб ўйладингиз-а отахон, ҳа телба эдим, бир пайтлар сўқир эдим. Мени кўзларимни очган, бу дунёни танитган шу марҳума, фариштасифат аёл эди.

      – Онангизмиди? – дедим, худди менга буни алоқаси йўқдек, ўзимни бамисоли шошаётган киши кўрсатиб. Аммо мен унчалик ҳам шошмаётган эдим. Ишим бошланишига ҳали вақт бор, қолаверса менга қизиқ эди.

      – Йўқ, аммо онамдан ҳам аъло эди. 4-ёшимда ота-онам ажра-

      либ кетишди. Онам аввалига ишлаб ҳалол пул топиб, мени боғчага берди. Кунларимиз қийинчиликда бўлса-да, аммо мазмунли ўтарди. Аммо бу узоққа чўзилмади. Бора-бора онам ўзгарди, ғалати дугоналари пайдо бўлди. Ҳатто баъзан мени боғчадан олишни ҳам унутиб қўярди, – деб у менга ҳикоясини гапириб берди.

      Анвар баъзан боғчада, гоҳида боғча опасининг уйида ҳам тунаб колишига тўғри келарди. Боғча опаси Назокат эридан гап эшитадиган бўлди. Ҳатто жаҳл устида боланинг олдида ҳам, аёлининг ўта меҳрибончилигидан чарчаганини айтиб, уни силталаб ташларди. Кунларнинг бирида эри унга:

      – Кетингдан келган думингни йўқот! – деб ўшқирди. Назокат

      нима қилсин, болани ташлаб кета олмаса, онаси эса дом-дараксиз. У вақтлари алока воситаси фақат уй телефони бўларди. У ҳам бўлмаса умуман алоқа йўқ. Назокат уч кундан бери ўзи билан олиб юрган болани уй манзилини аниқлади. Катта кўча бўйлаб Анварни етаклаганча баъзан жаҳл, баъзан қалбини алағда қилаётган ҳадик билан бораркан, боланинг беғуборлиги, ундаги ҳеч нимани тушунмасдан, баъзида биз катталар англаб етмайдиган, Аллоҳнинг мўжизаси, осмондаги оппоқ бўлиб, гоҳида тўпланиб, гоҳ тарқалиб сузаётган булутларга қарата жажжи қўлчалари билан ишора қиларди. Ўша булутлар орасидан кимдир оловли камонидан ўқ отган-у, ўша ўқ келиб ерга санчилгандек, тикка тушиб, заминга жон бағишлаб турган қуёш нурлари балки норасида гўдак назарида, мўралаётган меҳрибон, марҳаматли зотнинг табассуми бўлиб кўринаётгандир. Яратганнинг мўжизалари бўлмиш ям-яшил бўлиб, кўчанинг четига бир теккис қилиб экилган дарахтларга савлат бағишлаб турган япроқлар, балки Анваржонга ўз рақсларидан дебоча ҳадя қилгандир.

      Ушбу фариштамонанд табассуми билан киши қалбига шавқат ва меҳрни жо қиладиган ажиб бир туйғу ичра, кўп қаватли уйлардан бирига кириб бораркан, Анвар қўлини кўтариб уйининг деразасига ишора қилди. Назокат дарров тушуниб


Скачать книгу