Абадият қонунлари. 1-китоб. Мукимжон Фатхиддинович Исаков

Абадият қонунлари. 1-китоб - Мукимжон Фатхиддинович Исаков


Скачать книгу
Ва бул номоддий жараёнлар қонунияти хусусда ҳам келгуси китобларда албатта келур.

      Борлиқ-дунё номоддий жонлидур ёинки жонсиздур, барча мавжудликлар, фақат ва фақат, қонуниятларга асослана моддий мавжудликда намоёнликдадурлар ва номоддий жонлидур ёинки жонсиздур, барча мавжудликларнинг ўзин тута турур қонуниятлардин чиқмоқлиги қонунияти мавжуд эрмас, йўқ.

      Яна бир ўзига хосликдаги одамий мавжудот Мусоким, мавжуд моддий борлиқ қонуниятларин илғамиш эрди. Кўп донишлик топмиш эрур. «Таврот» ондин эрди, ҳикматли сўзлайдур, ҳар нечук қонуниятлар илғанур. Лек номоддий борлиқни эртакнамо таърифлайдур. Лек ул эртакнамолик одамий мавжудотлар томонидин сўнгралар киритилмиш бўлмоғи мумкиндур. Майлигаки, ўзи ва ўз даври одамий мавжудотлар онг ривожи доираси учундур.

      Яна бир ўзига хосликдаги одамий мавжудот Яҳудо эрди, фарзандлар таратиб эрди. Ул даражадаким, бул даврги Исроилнинг барча қавми Яҳудо хонадонидин эрур.

      Замонавийликда давлат созламоқ ишларин яҳудийларча билгич эл йўқтур, деюрлар. Деюрларки, Иттифоқ давлатин бирдан, залворли ва ёмон оқибатли тарзда эрмас, билакс оҳиста йиқила енгил парчаланмоғи ва давлатлар мустақиллик топмоғи яҳудийлар илми бирла эрмиш.

      Бул ўринда, яҳудий атамаси миллатга нисбатан эрмас, дунёвий маънавиятли одамий мавжудотликка нисбатан қўлланмишдур.

      Яна бир ўзига хосликдаги одамий мавжудот Ийсоким, насронийда эътирофда улуғдур, ониким илоҳламишлар, лек онгаким дунёда анчайин душвор бўлмишдур, онгаким, жафониким кўп ва хўб торттирмиш бўлгайлар, дейилурки, ерда одамий мавжудотлараро онингча жафо тортгувчи бўлмамиш… Балким!

      Онингким дуруст йигит бўлмишлиги Инжилдин сезилиб турилур эрди, лек улким сўзда ўзни тўхтата билмамишдур, Инжилдин таҳлилий кузатилурки, қаттиқлар сўзламишдур. Ул даврларда ерда одамий мавжудотларда қонуниятли маълумотлар йўқ, одамий мавжудотлар онгиким қонуниятсиз маълумотлар бирла онг зулмати қоронғулиги туби (!) ичра эрса, ул даврларда қайдин ҳам онинг ул ифодаланмиш фикрларин қонуниятга солиб англай билсунлар?

      Онгаким жабр қилурлар, қаттиқ жабрлар қилурлар…

      Ҳаворийларким, эътиқодда мустаҳкамлиги дурустдур, лек алар ондинда оғирроқ сўзламишлар.

      Бундоқлик тўғри эрмасдур.

      Одамий мавжудотни қўрқитмоққа не ҳожат!

      Тушунмамиш қулоқ йўқтур, тушунтира билмамиш тил бор эрур, холос, бас!

      Одамийзотда онг ҳали кифоя қилурли даражага тараққий этиб, етилиб келмамиш эрса ва англамаса, онда не айб, онга не тонг?!

      Чун бул даврда одамий мавжудот маънавиятин ушбуга талаб-эхтиёж меъёри ҳали етарли даражага келмамиш эрди ва тарғиб ва ташвиқ қонуниятда эрмас эрди. Ҳа!

      Барча даврларда ҳам сўзламишда бўрттирмоқлик, қонуниятсизлик, яъни эртакнамоламоқликлар бордур.

      Ҳамоники, қонуниятли маълумот ва моддийликка асосланмиш бўлсада қонуниятли тафаккур бўлмагач, одамий мавжудотда номоддий онгким қонуниятсизликдин зулмат ичра тургач,


Скачать книгу