БОНУ УЧИНЧИ ЖИЛД. Иқбол Мирзо
захкашнинг сувидай ортига қайрилмай сокин кетаверди…
– Бу йил Наврўз бўлмайди. Янаги йилга қолдирилди, – деди қишлоқ вакили.
Амакию аммамлар:
– Акам тадбирларни, маъракаларни яхши кўрарди, ўтказаверинглар, – деб розилик беришди…
Йигирма биринчи март куни эрталаб бир челак ҳалим келтириб ташлаб кетишди…
Дадам ҳалимни яхши кўрарди. Қишлоқ вакилининг ўғли байрам учун солим пулига келганида:
– Эрта билан бориб бир коса ҳалиса еб, битта йўрғалаб ўйин тушиб келаман, – деб ҳаммани кулдирган эди…
Афсуски, насибаси қўшилмаган экан.
Ҳар Наврўзда чоллар билан вақтли бориб исми-расмини қилиб, ҳалим қозонини очдирар, аввал байрамга келолмайдиган қарияларга, дардмандларга, етим ва қаровчисини йўқотганларга бир коса-бир коса тарқаттириб, кейин тадбирни бошлашга фотиҳа бериб келарди. Биз шеър ва қўшиқ билан давом эттирардик…
Бу йил ҳалим тарқатилибди, холос…
22 октябрь
Дадамнинг йигирмасини ўтказиб, ўқишга қайтдим.
Эшитган, бошимдаги оқ рўмолимни кўрган таниш-билишлар кўнгил сўраб баттар кўнглимни эзишди.
Мен учун ягона таскин ва юпанч Олмос эди. У ҳар куни мендан хабар олар, қайта-қайта СМС йўллар, мени чалғитиш учун бўлса керак, китоблар совға қиларди. Аммо… китобдаги ҳар бир сурат, воқеа, ҳатто исмлар дадажонимни эслатаверар, Олмосга ўзимни қувноқроқ кўрсатишга уринсам-да, юрагим ҳилвираб борарди.
Гоҳида уйга қайтарканман, остона ҳатлаб ҳовлига киришим билан ичкаридан, “Келяпсанми, жон қизим, ўқишларинг яхшими, қийналиб қолмадингми?” деб дадам жилмайиб чиқиб, пешонамдан ўпадигандай туйилаверарди.
Бир куни уйга қайтсам, остонада онам мунғайибгина ўтирибди…
Қийин-қийин – онагинамга қийин бўлди, ҳар ўқишдан келганимда дадам билан қарши олишарди, деб юрагимдан бир нима узилди. Билдирмаслик учун кулиб келиб:
– Ҳа, онажон, менга йўл қараб ўтирибсизми? – деб юзларидан битта ўпдим.
Онам тўлиб турган экан:
– Ҳа, сендан бошқа кимимни кутаман, болам, – деб йиғлаб юборди.
– Сизга нима бўлди?
– Бир гап айтаман, хафа бўлмайсан, хўпми?
– Хўп, нима гап?
Онам енгини мижжаларига босиб:
– Акангга пул зарил экан, бобонгни ҳовлисини савдога қўйибди, – деди.
Музлаб қолдим…
Бир вақт акам келди.
– Ҳовлини нима учун сотяпсиз? – деб гап бошлашим билан онамга бақирди:
– Дарров етказдингизми? Ўзим айтардим!
– Биринчидан, онамга бақирманг, айтган бўлса бегонага эмас, қизига айтди. Иккинчидан, барибир эшитардим. Учинчидан, ҳовли дадамники, сизники эмас, сотишга ҳаққингиз йўқ! Сотилмайди! Тамом, вассалом! – дедим.
– Дадамдан кейин мерос менга қолади, чунки мен ёлғиз ўғилман, – деб ғудиллади у.
– Меросхўрлигингизга қаршилигим йўқ. Лекин у… оддий ҳовлимас…
Акам ростмана ажабланди:
– Нимаси оддиймас? Хароблигими?
– Бобом