Яланғоч иқтисодиёт. Чарльз Уилан

Яланғоч иқтисодиёт - Чарльз Уилан


Скачать книгу
яна ўз топқирлигини кўрсатди ва “Velcro” кийим илгаклари ёки “IPhone” каби ноёб ихтиро ‒ қўлбола сувости кемаларини ишлаб чиқарди. 2006 йилда Соҳилни қўриқлаш хизмати Колумбиядаги чангалзорда ясалган, радарга кўринмайдиган ва тўрт киши ҳамда уч тонна кокаинни олиб юриш учун мўлжалланган 15 метрлик сувости кемасига тасодифан дуч келди. 2000 йилда Колумбия полицияси омборларнинг бирида ўтказилган рейд чоғида ҳали қурилиши тугамаган, аммо 200 тонна кокаинни олиб ўтишга қодир бўлган, узунлиги 30 метр келадиган сувости кемасини топди. Соҳилни қўриқлаш хизмати адмирали Жозеф Ниммич ўшанда “New York Times”га берган интервьюсида айтган эди: “Бошқа ҳар қандай бизнесда бўлгани каби бу бизнес турида ҳам тобора кўпроқ маҳсулот йўқота бошлар экансиз, вазиятни ўзгартиришнинг турли-туман йўлларини излашга тушасиз”18. Шундай йўллардан бири ерости туннелларни қазишдир. 2011 йилда полиция Мексиканинг Тихуана шаҳрини Сан-Диегодаги омбор билан боғлайдиган 366 метрли туннел топган.19 Ундан кейин АҚШ Чегара хизмати бу каби ерости йўлларни қидириш учун роботларни қўллай бошлади.20 2012 йилда наркотик олиб ўтувчилар марихуанага тўла консерва банкаларини чегарадан Аризонага улоқтириш учун пневматик замбаракдан фойдаланган.21 Бундай мисоллар кўп.

      Бозор эволюцияга ўхшайди: бозор тезкор, кучли ва ақлли кишиларни мукофотлаш эвазига ўзини кучайтиради. Айтганча, сайёрамиздаги энг мослашувчан иккита биологик тур каламуш ҳамда суварак эканини ёдимизда сақласак, яхши бўларди.

       Бизнинг тизим танқис ресурсларни тақсимлаш учун нархлардан фойдаланади. Инсон эҳтиёжлари учун керакли ҳар нарса чекланган миқдорда бўлгани учун ҳар қандай иқтисодий тизимнинг асосий вазифаси ким нима олишини ҳал қилишдир. “Super Bowl” ўйинларининг чиптасини ким олади? Ким энг юқори нархни тўлашга тайёр бўлса, ўша олади. Собиқ СССРдаги “Supreme Soviet Bawl” ўйинида эса энг яхши ўриндиқларни кимлар қўлга киритган (тасаввур қилайлик, шундай мусобақа мавжуд бўлганда)? Албатта, коммунистик партия томонидан танланган одамлар. У ерда нархлар ҳеч қандай аҳамиятга эга эмасди. Совет Москвасидаги қассоб чўчқа гўштини давлат белгилаган нархда сотарди. Агар нарх пастроқ бўлиб, сотувдаги гўштдан кўра кўпроқ талаб шаклланса, қассоб вазиятдан фойдаланиб, кўпроқ пул ундириш учун нархни кўтармасди. У фақат навбатда турган одамларга гўшт сотарди, қолганлар эса гўштдан қуруқ қоларди. Капитализм ҳам, коммунизм ҳам товарларни тақсимлайди. Биз тақсимлашни нархлар орқали амалга оширсак, СССРда тақсимлаш – одамларни навбатга турғизиш орқали амалга оширилган (шубҳасиз, Совет Иттифоқида кўплаб қора бозорлар фаолият юритган ва катта эҳтимол билан, қассоб орқаворатдан қўшимча гўшт сотган).

       Нархлардаги тафовут сабабли аксарият бозорлар ўз фаолиятини ўзгартириб, тўғрилаб туради. OPEC га аъзо мамлакатларнинг энергетика вазирлари вақти-вақти билан бирон-бир экзотик жойда учрашув ташкиллаштиради ва нефть ишлаб


Скачать книгу

<p>18</p>

David Kushner, “The Latest Way to Get Cocaine Out of Colombia? Underwater,” New York Times Sunday Magazine, April 26, 2009.

<p>19</p>

Tamar Audi, “Drug Tunnels Have Feds Digging for Answers,” Wall Street Journal, February 1, 2013.

<p>20</p>

Fernanda Santos, “Border’s New Sentinels Are Robots, Penetrating Deepest Routes,” New York Times, February 23, 2014.

<p>21</p>

Taylor Hom, “Drug Smugglers Shoot Drugs Across Border with Canon,” Good Morning America/Yahoo News, December 12, 2012.