СИЁСАТШУНОСЛИК. Муқимжон Қирғизбоев

СИЁСАТШУНОСЛИК - Муқимжон Қирғизбоев


Скачать книгу
бериб, фуқароларнинг маълум бир қисмини бирлаштиради. Бу ерда сўз давлатнинг бошланғич унсурлари бўлган индивид, оила кабилар тўғрисида эмас, балки фуқаролар тўғрисида кетмоқда. Давлат шаклини аниқлаш кимни фуқаро деб ҳисоблашга боғлиқдир. Бошқача айтганда «фуқаро» тушунчасига боғлиқ. Аристотелнинг қарашича, агар кимда ким мазкур давлатнинг қонунчилик мажлиси ёки суд ҳокимиятида иштирок этса, ўша фуқародир. Давлат фуқаролар йиғиндисини ўз эҳтиёжларини етарли даражада қондириш қобилиятига эга бўлиб яшашидир.

      Мутафаккир энг тўғри давлат шакли сифатида политияни кўрсатади. Бу билан у умуман давлат тузумини белгилаш тушунчасидан фойдаланади. Политияда кўпчилик умумий фойда манфаатларидан келиб чиқиб идора этади. Полития олигархия билан демократиянинг аралашмаси бўлиб, у ўзида олигархия ва демократиянинг энг яхши томонларини уйғунлаштиради, уларнинг камчиликлари ва заиф томонларидан воз кечади.

      Аристотелнинг демократияга доир қуйидаги қарашлари унинг моҳиятини очиб беради: «Демократиянинг биринчи кўринишининг характерли белгиси бўлиб тенглик хизмат қилади. Бу демократиянинг асосий қонунига мувофиқ тенглик шундан иборатки, мулксизлар ҳам, мулкдорлар ҳам ҳеч нарсада бирон-бир имтиёзларга эга эмаслар; олий ҳокимият униси ёки бунисининг қўлида тўпланмаган, шу билан бирга, улар ҳам ва бошқалари ҳам ўзаро тенгдирлар. Агар баъзилар эркинлик ва тенглик демократиянинг муҳим белгилари деб билсалар, бу ҳолат, албатта, ўз амалиётини асосан ҳамманинг давлат бошқарувида иштирок этишида ифодаланади. Халқ демократияда кўпчиликни ташкил этиши сабабли кўпчиликнинг қарори ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Бу каби давлат тузилиши демократик деб аталади»19 .

      Шунингдек, мутафаккир демократиянинг олий ҳокимият қонунга эмас, балки оддий халққа тегишли бўлган шаклини қуйидагича таърифлайди: «Бу шундай пайтда рўй берадики, қачонки бунда қонун эмас, балки халқ мажлиси қарорлари ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. Бунга демагоглар воситаси орқали эришилади. Қонун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган демократик давлатларда демагоглар учун ўрин йўқ, бунда яхши фуқаролар биринчи ўринда туради»20 . Кўриниб турибдики, Аристотель бундан 23 асрдан кўпроқ давр илгари тоталитар социалистик жамият билан фуқаролик жамияти учун характерли бўлган унсурларни аниқ ва равшан ҳолда башорат қилган эди.

      Демократиянинг барча шакллари ичидан Аристотель бойлар ва камбағаллар тотувлиги ва қонун устунлигига асосланган мўътадил цензли демократияни юқори баҳолайди. Барча норозиликлар ва давлат тўнтаришларининг асосий сабабини Аристотель тенгликнинг йўқлигидан истайди21 .

      Мутафаккир фикрича, қонунчилик – сиёсатнинг бир қисмидир, шунинг учун қонун чиқарувчининг санъати мазкур давлат тузумининг ўзига хослигини ва шу йўл билан мавжуд муносабатлар тизимини барқарорлигини моҳирона ва ҳаётга мос тарзда қонунларда ифодалаши лозим, «зеро, тартибот – бу қонундир»22 . Аристотелнинг кўрсатишича, сиёсий бошқарув


Скачать книгу