Электрон бола, ёвуз малика ва биз. Нигина Ниёз
кўринар, шу топда дунё фақат сирлардан иборатдек туюларди болаларга.
Йўлда ҳам қандайдир сайёралар, фантастик филмлар ҳақида гаплашиб кетишди, лекин гап ҳеч бир-бирига қовушмасди. Икки бола ҳам бир иштиёқ билан ёнар, лекин уни овоз чиқариб айтишга чўчишарди.
Шодмон ҳарчанд уриниб, астраномиядаги сўнгги янгиликлар ҳақида гапирмоқчи бўлар, лекин билимсизлиги сабабли ҳеч нимани тушунтириб айтолмас, керакли терминларни тополмай чайналарди.
Омон эса ҳозирги кўрганлари таъсирида паришон юриб борар, афтидан у дўстининг сўзларини эшитмасди ҳам.
Болалар хаёл билан автобус бекатидан анча ўтиб кетишганини пайқашмади. Фақат чироқларини ёққанича зим-зиё кўчани ёритиб келаётган автобусни кўриб қаерда ва қайси томонга қараб кетаётганларини эслашди.
Омон ҳам, Шодмон ҳам шу куни туни билан ухлолмай чиқишди.
Эртасига онаси ялинса ҳам турмайдиган Омон саккиз бўлмасдан мактабга жўнаб қолди. Герцни бир марта, яна бир мартагина кўришга ошиқарди у. Синфга кирса, Шодмон ундан ҳам олдин келиб олган экан.
Шу куни роса Герцни пойлашди. Лекин у келмади. Герц эртасига ҳам, индинига ҳам мактабга келмади. Аввалига уни касал дейишди, кейин эса болалар уни бошқа мактабга ўтиб кетибди деб эшитишди.
Болалар бу гапларнинг биронтасига ҳам ишонмас, бир чеккаси ўзларидан ҳам шубҳаланишар, қандайдир кўнгилсиз воқеа юз берганини сезишарди. Балки Герцни қамаб қўйишгандир. Ҳатто айрим вақтларда Шодмонга Герц деган бола умуман бўлмагандек, ҳамма воқеалар ўз хаёллари маҳсулидек туюларди, ҳатто ҳозир Саидадан Герцни сўраса, у масхара қилиб куладиганга ўхшарди. Шундай пайтларда у Омонни теракзорга судраб қолар, ўша баҳайбат терак атрофида парвона бўлишарди.
Герцнинг сирини билишгандан бери болалар бутунлай ўзгаришган, хаёлпараст бўлиб қолишганди. Улар дарсларда жим ўтиришса ҳам, дарс тинглашмас, уй вазифаларини ҳам бажаришмасди. Ҳар куни дарс тугар-тугамай қаёққадир ғойиб бўлиб қолишарди. Уларга кетмакет қўйилган иккилар ҳам, мажлислар ҳам кор қилмасди. Улар ўзлари учун ўзга дунё кашф этишган, назарларида у ерда ҳамма нарса муҳайё эди. Гўёки, ўша ёққа боргудек бўлсалар, ўзга сайёраликлар уларни икки букилиб, илтифот билан кутиб оладигандек туюларди. Бир чеккаси Герцга ёрдам бериш керак эди. Уни топиш лозим эди. Шодмон «икки»лари учун акасидан калтак еган куни шартта уйдан бош олиб чиқиб кетди. Омонларникига борди. Қараса, у ҳам эшик тагида ўтирган экан. Дадаси ҳайдаб чиқарибди.
Катталар, эҳ катталар.. Булар нима дардда юришибди-ю улар бўлса…
Икковлон биргалашиб, йўл-йўлакай дардлашиб теракзорга қараб кетишди. Ўзларича улардан боплаб қасд оладиган, нималарга қодир эканликларини бир кўрсатиб қўядиган бўлишди. Болалар бир амаллаб ракетанинг ичига кириб олишди. Лекин беҳисоб, мураккаб чизма-ю, асбоблардан кўзлари қамашиб кетди. Омоннинг бошида қаттиқ оғриқ турди. Ракетанинг жуда осон бошқарилишидан бехабар болалар кечгача «пуск» деган тугмачани қидиришганига нима дейсиз?! Ваҳоланки,ҲМ вазифасини