Кутилмаган совға. Донёрбек Усмонжонович Хакимов
астлиги кундан-кунга ортиб борарди. Унинг энг яқин дўстлари Юсуф ва Ахмед эди. Юсуф ҳаётда ҳеч нарсага ишонмасди. Ҳеч кимга яхшилик қилмасди. Ахмед эса ҳеч нарсадан қўрқмасди. Аммо ота-онасини ранжитсада ўғрилик қиларди. Юсуф, Ахмед ва Самир мактаб даврида ҳам боғчада ҳам бирга уқишган. Самир ва Ахмед ёнма-ён қўшни. Юсуф эса уларнинг рўпарасидаги уйда яшарди. Самир янги йилга ишонарди. Қорбобо, учар буғилар ва қорқизни янги йилга келади деб ўйларди. Юсуф эса буларга ишонмасди. Учаласи ўнинчи синф ўкувчиси эдилар. Кунлардан бир кун эрталаб Самир, Ахмед ва Юсуф мактабга йул олдилар. Юсуф гапиришдан тўхтамасди. Самир эса хаёл сурарди. Ахмедни боши оғриб қулоғига пахта тиқиб олганди. Улар қишлоқнинг жодигари деб танилган катта ёшли Амина исимли кампирнинг уйи ёнидан утишар эди. Кампирнинг уйи ёнига келганда болалар жуда қурқиб кетишарди. Амина бизни жодулайди деб уйлашарди. Аммо Амина қишлоқдаги ҳеч кимга ҳали зиёни ҳам, фойдаси ҳам тегмаганди. Бир куни болалар уйи ёнидан ўтиб кетаётиб уйнинг деразасидан ажойиб чиройли ҳар ҳил рангда товланган бир нарсани кўриб қолишди. Чиройлилигидан кўзни камаштирарди.
– Уйни ичига кирмаймизми, – деди Ахмед. Самир ва Юсуф қўрқиб кетдилар.
– Бўлмайди бу жуда хафли, – деди Самир. Юсуф ҳам Самирнинг сўзини мақуллагандек бошини қимирлатиб қўйди. Учаласи анча муддат тортишдилар ва сўнги карорлари уй ичига кириш бўлди. Ахмед токчада турган кўзни камаштирувчи нарсани олмоқчи бўлиб қўлини узатди. Ана шу пайтда эшикнинг қаттиқ ёпилган овози қулоқа чалинди. Учаласи югуриб эшик ёнига келди. Аммо эшик очилмасди. Кўрққанидан бақира бошладилар. Лекин бефойда эди. Улар эшикни очолмас эдилар.
– Бақирма, – деган овоз ичкаридан келди. Юсуф ва Самир қўрқиб бақирди. Аммо Ахмед ҳеч ҳам бақирмасди. Овоз келган томонга бир икки қадам ташлади. Ўша вақтда хонанинг чироғи ёнди. Уларнинг қаршисида Амина кампир қўлида хассаси билан турарди.
– Биздан нима хохлайсиз, – деб суради Ахмед.
– Гапирма у ялмоғиз бизни йеб кўяди, – деди Самир. Амина кампир улар тарафга бир икки қадам ташлаб яқинлашди.
– Қўрқманглар мен сизларга ҳеч нарса қилмайман, – деди жилмайиб. Амина болаларга кўп нарсалар ҳақида гапириб берди. Болалар ҳам унинг гапларини тинглаб анча қўрқмай қолдилар. Амина кампир уларни ўриндиқ атрофига ўтирғизди. Чунтагидан эса уч дона сариқ, яшил ва ок туморни чиқарди. Ахмед биринчи бўлиб яшил туморни олди. Юсуф эса оқ туморни олди. Самир сариқ туморни олди.
– Буни нима қиламиз, – деб сўради Самир.
– Мана бу эшикдан кирсангизлар уч эшик чикади. Хар ким ўз туморининг рангидаги эшикга киради. Бир нарсани унутманглар Агар туморни йуқотиб қўйсанглар уйингизга қайта олмайсизлар, – деди Амина кампир. Учаласи уч эшикга кириб кетди.
Ахмед
Эшикдан кириб кетган Ахмед қоронғу йўлакдан ўз уйида пайдо бўлиб қолди. Аввалига хурсанд бўлди. Лекин ҳеч ким уни кўрмаслигини ва борлигини ҳис қилмаслигини билгач йиғлади. Шунда олдидан жодугар кампир пайдо бўлди.
Конец ознакомительного фрагмента.
Текст предоставлен ООО «ЛитРес».
Прочитайте эту книгу целиком, купив полную легальную версию на ЛитРес.
Безопасно оплатить книгу можно банковской картой Visa, MasterCard, Maestro, со счета мобильного телефона, с платежного терминала, в салоне МТС или Связной, через PayPal, WebMoney, Яндекс.Деньги, QIWI Кошелек, бонусными картами или другим удобным Вам способом.