Медиаконвергенция шароитида газеталар таҳририятининг иқтисодий-молиявий аҳволи: муаммо ва ечимлар. Хайриддинмурод Абулфайзов
циялашув шароитида таҳририятларнинг иқтисодий-молиявий тараққиёт хусусиятлари.
1.1. Тижорийлашув замонавий медиамаконнинг етакчи тенденцияси сифатида.
1.2. Ахборот бозори ва босма нашрларга талабнинг камайиши бўйича юзага келаётган молиявий-иқтисодий муаммолар.
2-боб. Конвергенциялашувнинг миллий матбуот иқтисодига таъсири.
2.1. Газеталар таназзули ва реклама бизнеси.
2.2. Ўзбекистонда обуна ва почта тизимидаги узилишлар сабабли газета таҳририятлари дуч келаётган муаммолар: газеталар харажатлар сметаси ва қарздорлик кўрсаткичлари.
3-боб. Босма нашрларнинг ахборот бозорига мослашуви ва истиқболлари.
3.1. Босма нашрлар стратегияси ва янгича ёндашувлар.
3.2. Босма оавда замонавий маркетинг инструментлари ва редизайн,
КИРИШ
«Дунёдаги исталган давлатда бизнеснинг қай даражада тараққий этганлигини у ердаги ОАВнинг ривожланиши билан ўлчаса бўлади. Матбуот – ривожланиш ойнасидир. Бошқача айтганда газета — бу жамият тараққиётининг индекси ҳисобланади.
Бироқ ҳар қандай шароитда матбуот ташқи ёки ички иқтисодий кўмаксиз ўзича фаолият юритиши қийин. Журналистика соҳаси амалиётда бизнес ёки сиёсат билан биргаликда, ҳамоҳангликда, тенг ҳамкорликка таянган ҳолда эркин фаолият юритиши мумкин.
Шундай экан, газеталарни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватловчи бизнес доиралар, нодавлат нотижорат ташкилотлар ёки ҳукумат институтлари албатта бўлиши керак».1
К. Шривастава,
Ҳиндистон оммавий коммуникациялар институти профессори
«Барчамизга яхши аёнки, матбуот, оммавий ахборот воситалари иши ҳамма замонларда ҳам оғир ва масъулиятли бўлган. Мамлакатимиз янги тараққиёт босқичига кўтарилаётган, очиқлик ва ошкоралик, сўз ва фикр эркинлиги ҳаётимиз мезонига айланиб бораётган ҳозирги даврда бу масъулият янада кучаймоқда»2. Дарҳақиқат, «Матбуот — тараққиёт индекси»3. Бироқ уни тезкорлик бобида электрон ОАВга қиёслаб бўлмайди. Шу боис у замонавий медиабозорга мослашув жараёнида қатор муаммоларга юз тутмоқда.
Рақамлашув жараёнининг катта тўлқини босма нашрларнинг жамиятда тутган ўрнини бутунлай ўзгартириб юборди. ХХ асрда миллионлаб нусхада қомусдай қалинликда, юзлаб саҳифада чоп этилган газеталар муштарийларини телевизор олиб қўйган бўлса, XXI асрда интернетнинг оммалашуви бу жараённи энг авж нуқтасига чиқарди. Айни кундаги карантин босма нашрларга охирги қақшатқич зарбани бермоқда. Коронавирус сабабли юзага келган пандемия шароитида, умуман олганда, ундан олдин интернет сайтлари, ижтимоий тармоқлар оммалашуви натижасида босма нашрлар тақдири борасида қатор мулоҳазалар ўртага ташланаётган эди.
Мамлакатимизда – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида, туман ва шаҳарларда 673 номда газета, 341 номда журнал чоп этилмоқда. Шунингдек, 15 номда ахборотнома-бюллетень нашр этилаётир. Шулардан 482 номдагиси давлатга қарашли, 547 таси эса нодавлат ОАВ ҳисобланади. Уларнинг тиражи ҳақида гапирганда, Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси сайтидаги маълумотга кўра, саноқлисигина ўн мингдан кўпроқ ададда чоп этиляпти. Ҳудудлардаги аксарият газеталар адади эса мингтага ҳам бормайди. Бу уларнинг фақат зарарга ишлаётганини кўрсатади.
Айни кунда Ўзбекистонда 107 та босма ОАВ сотувга қўйилган. Бу уларнинг иқтисодий муаммоларга учраётгани, фойда келтирмаётгани, ўз харажатларини ўзлари қоплай олмаётгани, босмахоналарнинг қарздорларига айланаётгани сабаблидир.
Бу масала биргина мамлакатимиз учун эмас, бутун дунёда долзарблигини қайд этиш жоиз. Масалан, айни кунда Австралияда 100 дан ортиқ газетани чоп этиш тўхтатилди4. Сабаби, босма нашрларнинг рекламадан келадиган даромади кескин пасайиб кетган. News Corp. медиакорпорациясининг Австралиядаги бўлинмаси раҳбари Майкл Миллернинг сўзларига кўра, 36 та газета бутунлай ёпилади, қолганлари эса 29 июндан рақамли шаклга ўтади. Шу пайтда корпорациянинг рақамли нашрлари аудиторияси 60 фоиз ўсган. The Daily Telegraph ва The Herald Sun каби газеталарни нашр этувчи News Corp. аввалроқ Буюк Британия ва Австралиядаги кўрсаткичлар пасайиб кетганлиги сабабли даромад 7,8 фоизга тушиб кетганини маълум қилганди.
Таъкидлаш керакки, инсоният тарихида босма нашрларнинг ўрни беқиёс бўлган. Босма оммавий ахборот воситалари одамларнинг мулоқотга эҳтиёжини қондириш воситаси сифатида пайдо бўлган. Узоқ йиллар босма даврий нашрлар, энг аввало, газета кишиларнинг шахслараро ва умумий мулоқотининг самарали воситаси ҳисобланиб келган. Газета минбарга, маслаҳатчига, маълумотномага ва асосийси, ўз ҳаётий масалаларини ҳал қилиш учун зарур бўлган ахборот манбаига айланади.
Мулоқот, ахборот айирбошлаш ва уни олиш воситаси сифатида ҳаммага очиқлиги газетанинг демократиклигини, унинг хизматларидан жамиятнинг ҳар бир аъзоси фойдалана олиши имкониятини таъминлайди.
Ўзбекистон
1
https://www.pv.uz/uz/news/gazeta-taraiet-indeksimihttps://www.pv.uz/uz/news/gazeta-taraiet-indeksimi
2
http://uza.uz/oz/politics/matbuot-va-ommaviy-akhborot-vositalari-khodimlariga-27-06-2019
3
https://www.pv.uz/uz/news/gazeta-taraiet-indeksimi
4
https://m.kun.uz/news/2020/05/28/koronavirus-sababli-avstraliyada-100dan-ortiq-gazetani-chop-etish-toxtatiladi