Медиаконвергенция шароитида газеталар таҳририятининг иқтисодий-молиявий аҳволи: муаммо ва ечимлар. Хайриддинмурод Абулфайзов

Медиаконвергенция шароитида газеталар таҳририятининг иқтисодий-молиявий аҳволи: муаммо ва ечимлар - Хайриддинмурод Абулфайзов


Скачать книгу
каби, давлат ва жамоат ташкилотлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар қабул қилинишини таъминлай олмайди. Улар фақат бундай қарорларни оммага етказишга, эълон қилишга, фуқароларнинг таклифлари ва тавсияларини давлат органларига етказишга ҳамда уларни амалий ишларни бажариш учун ундашга ёрдам беришга лаёқатлидир.

      Босма ва бошқа оммавий ахборот воситалари ҳокимият эмас, аммо жамоатчилик фикрини ифодаловчи ва реал ҳокимиятга таъсир қилувчи, ҳатто баъзан унинг имкониятларини чекловчи жуда катта кучдир. Журналистика ва босма оммавий ахборот воситаларини жамият ва давлат фойдаланадиган дастак сифатида тушуниш ҳақиқатга яқинроқ.

      Ҳозирги босма оммавий ахборот воситаларига ижтимоий институт сифатида унинг мақоми ва ролининг икки хиллиги хосдир. Бир томондан улар жамият ёки унинг муайян қисмига ахборот хизмати кўрсатиш учун барпо этилган институт. Аммо иккинчи томондан мамлакатда ахборот бозорининг пайдо бўлиши билан босма ОАВ ва унинг таҳририяти – фаолияти фойда олишга қаратилган корхонадир.

      Оммавий ахборот воситалари тизимида босма нашрлар. Газета биринчи, энг «кекса» оммавий ахборот воситасидир. Тўрт асрдан зиёд тарихи мобайнида газета журналлар билан бир қаторда кўп миллионлаб кишилар учун беқиёс ахборот манбаи бўлиб келди. Техника тараққиётининг жадаллашуви туфайли қиёфаси ва жамиятдаги мавқеи жиддий ўзгарди. Аввалига радио, кейинчалик эса телевидение навбати билан энг муҳим оммавий ахборот воситаларига айланди. Ниҳоят ХХ аср охирида янги электрон ва рақамли технологиялар, интернет кириб келиши билан ахборотни яратиш ва олишнинг илгари номаълум бўлган имкониятларини очиб берувчи тармоқ даврий нашрлари пайдо бўлди. Сифат жиҳатидан янги бўлган оммавий ахборот воситалари тизими юзага келди.

      Бу тизим ривожланиши билан эски – даврий босма нашрларнинг йўқолиши муқаррарлиги ҳақидаги башоратлар тез-тез билдириладиган бўлди. Аммо бу башоратлар ўзини оқламади. Газета ўлмади, балки янги шароитга мослаша олди. Яшаш шароити ўзгариши билан газетанинг ўзи ҳам ўзгарди, мосланувчанлиги ва мослашишга қодирлигини намоён қилди. Газеталарнинг ихтисослашув жараёни кучайди: ҳамма учун мўлжалланган нашрлардан ташқари турли ижтимоий гуруҳлар ва тузилмалар, махсус ўқувчилар доираси учун мўлжалланган кўплаб газеталар пайдо бўлди.

      Босма оммавий ахборот воситалари бошқа ОАВлар билан қиёслаганда муҳим афзалликка эга. Бу афзаллик қоғоз варағининг моддий экани билан боғлиқ. Газета хабари босилган қоғоз босма даврий нашр сонининг мазмунини узоқ вақт сақлашни таъминлайди. Газетани тўлиқ ёки қисман ўқиш, уйга олиб келиб охиригача ўқиш, архив учун олиб қўйиш ва у сақланиб турса, исталган вақтда олиб ўқиш мумкин.

      Бугунги кунга келиб, босма оммавий ахборот воситалари, айниқса, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг газета ва журналлари таҳририятларининг молиявий ва иқтисодий аҳволини яхшилаш, уларнинг моддий эҳтиёжини таъминлаш бўйича


Скачать книгу