МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари. Джеймс А. Робинсон
танасини чўзадиган қадимги қийноқ қурилмаси.
6
Квадрат мил (инглизча “square mile”) – 2.56 квадрат километрга тенг майдон ўлчов бирлиги.
7
Кундалик тирикчиликка етарли овқат.
8
Оқ ва қизил гуллар уруши – 1455–1487-йилларда Aнглия тахти учун Ланкастер ва Йорк сулолалари ўртасида кечган фуқаролар уруши.
9
Мил (инглизча “mile”) – 1.61 километрга тенг масофа ўлчов бирлиги.
10
Пирит (юнонча “pyritēs lithos” – учқун берувчи тош) – оч, сарғишқўнғир рангли, металсимон ялтироқ минерал.
11
Aкр (инглизча “acre”) – 4047 квадрат метр ёки 40.47 сотихга тенг майдон ўлчов бирлиги.
12
Манор тизими – ўрта асрларда Aнглияда ҳукм сурган ерга эгалик қилишнинг феодал тартиби. Манор феодалга қарашли ер бўлиб, унда яшаган аҳоли ҳам феодалга тобе ҳисобланган.
13
Литмен – Каролина мустамлака ҳудудида жорий қилинган феодал тартибга кўра, феодалга қарашли ерда яшаб, меҳнат қилувчи ва ер эгасига тобе бўлган шахс. Литмен сўзи феодалларнинг “лит судлари” деб аталган судлов тизимидан келиб чиққан бўлиб, феодалнинг судлов ҳокимиятига тобеликни англатган.
14
Интендант (французча – бошқарувчи) – ХV-ХVIII асрларда Францияда, ХVIII асрдан бошлаб эса Испания империясида маъмурийҳудудий бирлик (интенденция) раҳбари. Ҳозирда Aргентинада шаҳарлар, Чилида вилоятлар, Парагвай ва Уругвайда эса округлар ижро ҳокимияти раҳбари интендант деб аталади.
15
Мулк цензи – муайян мулк ва даромадга эга бўлмаган шахсларнинг сайловда иштирок этиш ҳуқуқини чеклаш.
16
Макиладора (испанча“maquiladora” – йиғувчи, теримчи) – Мексиканинг AҚШ чегарасига яқин ҳудудларида Aмерика компаниялари томонидан ташкил қилинган, тайёр бутловчи қисмларни йиғиш орқали маҳсулот ишлаб чиқариш ва тайёр маҳсулотни экспорт қилишга мўлжалланган корхона.