Рақамли қалъа. Дэн Браун

Рақамли қалъа - Дэн Браун


Скачать книгу
бор эди. Бундан ташқари, полиция мурда жойлашган меҳмонхонадан топиб келган кичкина сумка ҳам турарди. Беккерга берилган кўрсатма қисқа ва лўнда эди: ҳеч нарсани ушламаслик, ҳеч нарсани ўқимаслик, шунчаки ҳамма нарсани АҚШга олиб келиш. Барчасини. Бирор буюмни унутиб қолдирмаслик.

      Буюмларни кўздан кечираркан, йигитнинг қошлари чимирилди. Бир уюм эски-туски орасида МХАга керакли нима бўлиши мумкин?

      Лейтенант қўлида кичкина қутича билан қайтиб кирди, Беккер нарсаларни унга сола бошлади.

      Зобит мурданинг оёғига ниқтаб сўради:

      – ¿Quienes? Бу ким?

      – Ким билади дейсиз.

      – Хитойликка ўхшайди.

      «Япониялик», – ўйлади Девид.

      – Бечора. Юрак хуружими?

      Беккер париншохотир бош қимирлатди:

      – Менга шундай деб айтишди.

      Лейтенант ҳамдардлик билдирди:

      – Севилья Қуёши базан жуда шафқатсиз бўлади. Эртага ташқарида юрганда эҳтиёт бўлинг.

      – Раҳмат, – миннатдорлик билдирди Девид, – бироқ бугун уйга қайтаман.

      Зобит ҳайрон бўлди:

      – Ўзи ҳозиргина келдингиз-ку!

      – Биламан, аммо мени бу ерга юборган киши мана бу буюмларни кутяпти, тезроқ учишим керак ортга.

      Лейтенант буни эшитиб хафа бўлди:

      – Севильяни кўрмасдан кетаман демоқчимисиз?

      – Мен олдин келганман бу ерга. Жуда мафтункор шаҳар. Жон деб қолган бўлардим ўзимга қолганида, – узрини билдирди Беккер.

      – Ооо, Севильяга келганмисиз олдин? Ундай бўлса Ла Гиральдани кўрганмисиз?

      Беккер бош силкиди. Моронларнинг қадимий минораси Ла Гиральдага чиқмаган бўлса-да, уни ростдан ҳам кўрган эди.

      – Альказарчи? – деб уни яна сўроққа тутди лейтенант. Афтидан, у она шаҳри билан жуда фахрланарди.

      Беккер яна бош силкиркан, беихтиёр ўн бешинчи асрга мансуб қалъада юлдузлар ёғдуси остида машҳур хонанда Пакоде Лусия гитара жўрлигида қўшиқ куйлаган ажойиб кеча ёдига тушди. Девид тезроқ Сьюзан билан бу ерга яна қайтиб келишни истади.

      – Ва албатта Христофор Колумбни ёддан чиқармаслик керак, – деди зобит қувноқ табассум билан. – У бизнинг бош черковимизда дафн этилган.

      Беккер бошини кўтариб, соқчига қаради:

      – Ростданми? Мен Колумб Доминикан республикасига кўмилган деб ўйларканман.

      – Жин урсин, албатта ундай эмас! Ким айтди бу бемаъни гапни? Колумбнинг танаси шу ерда, Испанияда! Мен сизни мактабда ўқигансиз деб юрибман-а, – куйинди соқчи.

      Беккер елка қисди ва жилмайиб қўйди:

      – Шу ҳақда дарс бўлган куни мен синфда йўқ эдим шекилли.

      – Испан черкови тарихий ёдгорликларга жуда бой, – фахрланиб таъкидлади лейтенант.

      Испан черкови! Беккер Испаниядаги Роман католик черкови борлигидан хабардор эди. Католик дини бу ерда Ватикандагига қараганда кучли ривожланганди.

      – Албатта, бизда Колумбнинг тўлиқ танаси йўқ, – гапида давом этди соқчи. – Solo el escroto.

      Беккер бу сўзни эшитиб, нарсаларни йиғишдан тўхтади ва лейтенантга қаради. Ичидан отилиб келган қаҳ-қаҳ кулгини


Скачать книгу