Қадр кечасидаги қотиллик. Комил Ойдинович Синдаров

Қадр кечасидаги қотиллик - Комил Ойдинович Синдаров


Скачать книгу
ўйланиб қолдим: онам ҳали ўладиган одам эмасди-ку! Тўғри, унинг юраги безовта қилиб турарди. Аммо ўлимни ҳеч қачон бўйнига олмаганди. Олтмиш тўртга кирганди, шу ҳам ёш бўптими? Отамни ўлдирганлар бир йўла онамни ҳам йўқ қилмоқчи бўлганмикан, деган фикр миямдан кетмай қолди. Ҳойнаҳой онам бечора қотиллар билан отам ўртасидаги жанжалдан хабардор бўлган. Тергов бошланса, онам қотиллар кимлигини айтиши аниқ эди. Жиноятчилар шундан қўрқиб, бир йўла гувоҳни ҳам йўлдан олиб ташлашни хаёл қилишган. Ўша тунда қотиллар бир йўла икковини ўлдириши керак бўлган. Аммо онам шифохонада бўлганлиги боис режалари охирига етмай қолган. Кейин биз бу ёқда отамизнинг маъракаси билан андармон бўлиб қолганимиздан фойдаланиб, онамни заҳарлашга йўл топишган. Кеска, касалманд кампир ўлади-кетади, ҳеч ким шубҳа-гумонга бориб ўтирмайди, ёпиғлиқ қазон ёпиғлигича қолади, деб ўйлашган. Даволовчи дўхтиридан сўрасам, онахон «общирный инфаркт» бўлиб қолди, деди. «Нега унда охирги дақиқаларда еган-ичганини қайд қилиб ташлади?» десам, инфарктда ҳам шунақа бўлиши мумкин, деб мени тинчлантиришга уринди. Бошқа таниш врачлардан ҳам сўраб кўрдим, ҳаммаси ҳар хил гапиради, аниқ жавоб ололмадим. Тошкентда – кардиология марказида Наби Примович деган кучли врач бор экан, телефонда гаплашдим. У кишининг айтишича, юрак ички девори ёрилганда ошқозонга оғриқ бераркан. Шунда бемор қайд қилиши кузатилиши мумкин экан. Аммо бунақа ҳолат амалда жуда кам учраркан, эҳтимоллик даражаси бир фоизни ташкил қиларкан… Аллоҳ кўнглимга солдими, онамни руҳини безовта қилиб бўлса-да, қабрини очасизлар, экспертиза қиласизлар, деб оёқ тираб туриб олдим. Бахтга қарши шубҳам тўғри чиқди…

      – Демак, онангизни ўлимига сабаб – унинг отангиз билан жиноятчилар ўртасидаги келишмовчиликдан хабардорлиги, деб ўйлайсиз, шундайми? – гуруҳ раҳбари саволларни қалаштирди.

      – Бошқа нима ҳам бўлиши мумкин. Шугина беозор, хокисор, ожиза кампирни ўлдириш кимга керак?!

      – Онангизга турмуш ўртоғининг ўлими ҳақидаги хабарни ким етказганди?

      – Ким етказарди, мен-да! Отамнинг мурдасини экспертизага олиб кетгач, ётиғи билан тушунтириш учун шифохонага келдим. Аҳволимни кўриб, онам қўрқиб кетди. Нима қилай, шунча йиллик ёстиқдошининг ўлимини яшириб ўтиролмайман-ку. Шумхабарни эшитиб, онам ҳушидан кетиб қолди. Врачлар келиб, амаллаб ўзига келтиришди. Кейин уйга кетаман, деб ҳархаша қилди, «Отангни охирги манзилга кузатмасам, жоназасида иштирок этмасам, гўрида тикка турмайдими?» деб тўполон кўтарди. Дўхтирлар юраги кўтармайди, жойидан қимирлаши мумкин эмас, деб уйга жавоб бермади. Бир амаллаб тинчлантирдик…

      – Онангиз қотиллар хусусида бирор гап айтмадими? Балки кимдандир шубҳа қилишини айтгандир?

      – Бу ҳақда гаплашолмадик… мавриди келмади.

      – Балки унинг ўзи бирор кишининг исмини тилга олгандир?

      – Бафуржа гаплашолмадик-да!

      – Тахмина ҳам сиз билан борганмиди?

      – Йўқ, у уйда қолганди.

      – Онангиз уни сўрамадими?

      – Хайрлашиб, кетар чоғим


Скачать книгу