Япон зобити. Леонид Чигрин

Япон зобити - Леонид Чигрин


Скачать книгу
вужуди билан керишди.

      – Ахир нима учун қамоққа олиндим? – ўзини тутолмади Ютаро Тода.

      Капитан оғзини кафти билан бекитиб эснади.

      – Терговда билиб оласан.

      Назоратчилар поручикни ювиниш хонасига олиб борди. Бу охири симтўр билан туговчи ва қувурлар остига тахта тўшама қопланган узун, тор хона эди. Назоратчилардан бири жўмракни очди, поручикка бир бурда қора хўжалик совунидан берди-да, ичкарига итариб киргизди. Ютаро Тода бўйсунди. Сув сал илиқ эди, лекин у роҳатланиб ювинди. Ўн кунлардан бери ечинмаган, кийими билан ухлар ва энди ўзини айнигандек ҳис этаётганди. Сочиқ кирроқ ва дағал, лекин танлаш имкони йўқ эди.

      Ювинганидан сўнг уйқуси келаётган бўлса-да, чарчоғи пасайди. Олдинда узун тун турар, назоратчилар эснашар, бир-бирига тушунарсиз иборалар орқали гап ташлаб қўйишарди.

      Ютаро Тодани охири кўринмайдиган йўлаклар бўйлаб олиб кетишди. Темир зинапоялардан кўтарилишди ва тушишди, оғир темир эшикли камералар ёнидан ўтишди, йўлакларни иккига ажратувчи панжарали эшиклар олдида тўхташганида, поручикка юзини деворга ўгириб туришни буюришди. Калитлар шиқирлади, панжара эшиклар очилди, яна кетишди. Қаватлар ўртасидаги зинапоялар темир симтўрлар билан билан бекитилганди. Олдинда кетаётган назоратчи белига осилган узун, оғир калитини қайишига ҳар-ҳар замонда уриб қўярди. Кескин товуш бўғиқ йўлак узра узоқларга тараларди. Нима учун бундай қилинаётганини поручик тушунмади. Хулласи калом, турмахонадан поручикда қолган илк таассурот – бўғиқ жимжитлик, саноқсиз лампаларнинг ғира-шира ёруғлиги ва димоққа бирдан уриладиган хлорнинг ўткир ҳиди бўлди.

      Йўлаклар бўйлаб юраверишганидан Ютаро ҳар қандай мўлжални йўқотди. Эндиликда у пастки қаватдами, ер остидаги қаватдами ёки том тагидами – англайдиган аҳволда эмасди.

      – Етиб қолдикми? – сўради у ниҳоят тоқатсизланиб.

      – Гаплашилмасин! – тўнғиллади орқадан келаётган назоратчи ва унинг елкасига туртиб қўйди.

      Юриш ноқулай эди, кенг шиппаклар баъзида оёқда турмай тушиб қолар, улар буюрганидек бир-бирига чалкаштириб бош орқасига қўйилган қўллари ноқулай ҳолатдан қотиб қолганди. Бу ҳам етмагандек, йўлаклардан бирида қандайдир бир назоратчини кутиб, узоқ туриб қолишди. Олдинда кетаётган назоратчи ўзича шивирлаб сўкиниб, уни йўлак бўйлаб қидираркан, охири мудраб ётган шеригини узоқдаги хоначадан зўрға топди.

      – Ухлаганинг ухлаган, ҳе ўша онангни… – сўкинди кейин.

      – Бунақа маҳалда меҳмон келишини туш кўрибманми?.. – минғирлади шериги.

      Улар рўйхатни текшириб, ўзларича нималарнидир баҳслашишди.

      – Кел, уни 325-га тиқамиз, ўша ер сал бўшроққа ўхшовди, – қарор қилди олиб келган назоратчи, кейин норози оҳангда нолиди: – Қачон тугаркин бу, ОГПУчилар уларни олиб келгани-келган, тез орада йўлакларда сақласак керак.

      Ютаро Тодани ним қоронғиликда кирдек туюлган кулранг эшик олдига олиб келишди. Яна калит қулфда шиқирлади, ҳайбатли илгич бир четга сурилди, оғир эшик очилди ва поручикни камерага итариб юбордилар.

      У атрофга аланглаганча остонада


Скачать книгу