Лисон ут-тайр / The language of the birds. Алишер Навои
Лисон ут-тайр / The language of the birds
Год выпуска: 0
Автор произведения: Алишер Навои
Издательство: Kitobxon
isbn: 978-9943-5219-2-6
Краткое описание:
Алишер Навоийнинг Фаридуддин Атторнинг «Мантиқ ут-тайр» асарига жавобан ёзган ушбу асари кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган бўлиб, унда шоирнинг фалсафий дунёқараши бадиий лавҳаларда кенг тасвирланган, достон замондош ёшларимизнинг маънавий ва ҳиссий камолотларига ижобий таъсир кўрсатади, деган умиддамиз."Лисон ут-тайр" арузнинг рамали мусаддаси мақсур (фоилотун — фоилотун — фоилон) вазнида ёзилган бўлиб, 3598 байтдан иборат. Достондаги бош ғоя, бош муаммо тасаввуфдаги имон, эътиқод ва маънавият масалаларидир. Алишер Навоийнинг нияти оддий инсонларга инсонийликнинг илоҳий моҳиятини тушунтириб бериш, уларни оғир синовлардан ўтказиб, комил инсон даражасида кўриш. Шоир асарда қушлар тимсолида тасаввуф йўлига кирган ва Аллоҳни кўришга, унга етишишга астойдил киришган художўй инсонларни тасвирлашга интилган. Ҳудҳуд деган қуш номидан сўйланган юзларча ҳикоялар тасаввуфий мазмунда бўлиб, улар ҳаммаси ҳаётий, бири биридан қизиқарли. Қушларнинг ранг-баранг тимсоллари орқали Алишер Навоий ўзининг тасаввуф таълимоти билан боғлиқ ғояларини, Аллоҳнинг ҳамма нарсанинг ташқарисида эмас, балки ичида, ўзида эканини кўрсатиш ва исботлашга ҳаракат қилади. Инсоннинг улуғворлигини мажозий услуб билан, таъсирли қилиб, реал ижтимоий, ахлоқий ҳодисалар ила боғлаб тасвирлаган. Тасаввуфнинг вахдат ул-вужуд назарияси ҳам шу тарзда ўзининг бадиий инъикосини топган. Бу билан Навоий тасаввуф ғояларини кенг китобхонлар оммасига бадиий куркам ва жонли етказишда олий даражада санъаткорлик кўрсатган.