Ахборотлашган жамиятда жамоатчилик фикри мониторингини таъминлашда оммавий коммуникациялар социологиясининг ўрни. Окилжон Абдуазимов
Ахборотлашган жамиятда жамоатчилик фикри мониторингини таъминлашда оммавий коммуникациялар социологиясининг ўрни
Год выпуска: 0
Автор произведения: Окилжон Абдуазимов
Издательство: Kitobxon
isbn: 978-9943-11-263-6
Краткое описание:
Монографияда ахборотлашган жамиятда ҳозирга қадар махсус ўрганилмаган жамоатчилик фикри мониторингини таъминлашда оммавий коммуникациялар муаммолари социологик жиҳатдан тадқиқ этилган. Оммавий коммуникациялар социологиясида илк маротаба «Матбуотнинг 4Т назарияси» модели таркибига кирувчи – «Термитлашган матбуот назарияси», «Трибониклашган матбуот назарияси», «Трансформациялашган матбуот назарияси», «Таназиялашган матбуот назарияси» ишлаб чиқилган. Монографияда жамиятнинг тадрижий ривожланишида ахборотлаштириш омиллари, оммавий коммуникацияларнинг назарий асослари ва жамоатчилик фикрини шакллантириш муаммолари хусусида мулоҳазалар юритилади. Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари категориялар: критериялар, принциплар, функциялар, социологик усуллар орқали тизимли таҳлил этилган. Оммавий коммуникациялар социологиясини ўрганишда журналистика демократик институт сифатидаги ривожига доир таклифлар ўртага ташланади.Монография журналистика ва социология факультетлари ўқитувчилари, талабаларига, мутахассис ва амалиётчи журналистлар, социологларга ҳамда оммавий коммуникациялар социологияси билан шуғулланувчи барча қизиққан ўқувчиларга мўлжалланган.