Қатралар кўксидаги уммон. Ширинова Махмуда
Қатралар кўксидаги уммон
Год выпуска: 0
Автор произведения: Ширинова Махмуда
Издательство: Kitobxon
isbn:
Краткое описание:
Шоир Ҳушбоқ Раҳим ўйлаб ва ўйнаб шеър ёзади. Унинг биринчиси мантиққа, иккинчиси санъатга тааллуқли. Демак, ижод мантиқ ва санъатнинг бирлигидан, ижтимоий ҳаёт билан шоир қалб истак, исёнининг бир бутунлигидан бошқа нарса эмас. Бу фарзанди башарни ижтимоий ҳаёт қистов (ўйлов) билан, санъат, шеърият сўзлар ўйини билан тарбиялайди, дегани.Шеърият маънавий ҳодиса. Кўнгилдаги яширин сир, тил учидаги сўз, кўзга кўринмайдиган куч-қудрат. Унинг моҳияти китобхон тарбиясига фойдаси.Бадиий асар миллий руҳга ишлов беради, меҳрни парвариш қилади, илмий дунёқарашни қиёмига келтиради. Шоир Хушбоқ Раҳим ижодига бағишланган қўлингиздаги китобни шундай яхши ниятлар билан ёздик. Бироқ китобдаги мақолаларни муайян камчиликлардан холи деб ҳисобламаймиз. Билдирилган ҳар қандай мазмундаги мулоҳазани қабул қиламиз.