ОДАМИЙЛИК СЎҚМОҚЛАРИДА. НЕЪМАТУЛЛО ТУРСУНОВ
сотиб кетар.
***
Падаркушдан келин қилма у ланатланган,
Етти авлодинг бадбахт бўлади,
Падаркушдан куёв килма у қораланган,
Бу иллат аслида насл суради.
***
Массиқиш фаолиятни оҳири белгиси,
Қолади босар – тусарин билмай.
Массиқиб қолган инсон қайсики,
Куни тугаганини қолади сезмай.
***
Ҳайкалга тегма, ҳайкални бузма.
Ўзбек халқига бахиллик қилма,
Бу халқим тариҳи, сен унга тегма,
Асл инсонларга қўйлган улар,
Фожеали бўлган уни бузганлар.
***
Ярашмас, бир сўмлик инсонлик қилиб,
Юз сўмлик ўзига қадр сўраса,
Ярашмас, инсонларга ғазабли бўлиб,
Одамлардан ўзига мехрни кўтса.
***
Дуоси яхшиларни, она-отангни,
Кўкартиради сени умр боғингни.
Эзгулик меваси бўлиб умрингни,
Кўркам ва обод қилар ҳаётингни
***
Дунёни берасан ўғилларинга,
Топганим, -дейсан, -шуларникида,
Қадр, ҳурмат, иззат, мехр аслида,
Сенга нисбатан, кўпроқ қизингда.
***
Тангри назаридадир қилган ишларинг,
Халқ ҳам билар аслида сени кимлигинг,
Уринма беркитишга нопок ишларинг,
Унутма, оллоҳ сиртмоғи узунлигининг.
***
Нодон Ўзбекистонда аҳоли кўп дейди,
Минбардан туриб важ келтиради,
Қариб шу майдонда Японияда,
Юз ўттиз миллион одам яшайди.
Аҳоли кўп деб, гапиришмайди.
***
Билмоқчи бўлсанг дўстинг дўстлигин,
Қарз сўра, бир юмуш илтимос қилгин,
Шунда сенга нисбатан билгин кимлигин,
Арзиса, керак бўлса, жонингни бергин.
***
Асраб юрмасанг танинг соғлигин,
Кексайганда кўрасан кўп асоратин.
Кўп ейиш, ё кам ейиш бўлса одатинг,
Олтмишдан кегин билдирар ўз оқибатин.
***
Базилар юрар тақиб инсон ниқобин,
Диққат билан кузатиб турсанг,
Ниқобин ечади, очади юзин,
Шунда биласан унинг асли кимлигин.
***
Дейдилар, -бузуқи қариса беҳалпа бўлмиш,
Ўғри, муттаҳам, порахўр, -мулла бўлармиш,
Аслида бўларни барига йўл қуйиб берган,
Халқнинг ори – ғурури паймол бўлармиш.
***
Дўст демагин, юзинга кукка кўтариб,
Ортингдан сени ғийбатинг қилса,
Сени боринга кўз олайтириб,
Доим сендан бир фойдани кутса.
***
Дўстингни дўстлигин билиш истасанг,
Бошқа дўстларига дўстлигин билгин.
Кўнглининг уларга аслини билсанг,
Шундоқ сенга хам қилар дўстлигин.
***
Она доно бўлса,
Боласи ҳушфел булур,
Она нодон бўлса,
Авлоди бадфел булур.
***
Баъзи одамларнинг тили заҳарли,
Илонникидан ун карра кучли,
Улар заҳарлаб инсон қалбини,
Қилар юзта илон қилмаган ишни.
***
Дейдилар,