Рақамли қалъа. Дэн Браун

Рақамли қалъа - Дэн Браун


Скачать книгу
фош этган ахборотларнинг аксарият қисми ҳақиқатан ҳам АҚШ ҳудудидаги ҳукуматнинг хавфли душманлари, адоват руҳидаги фракциялар ва террорчи гуруҳларга тегишли бўлиб чиқади. Бундай сўл гуруҳлар ҳар эҳтимолга қарши, хавфсизлик юзасидан ўз мулоқотларини турли хил кодлар ёрдамида шифрлаб амалга оширишади, лекин Comint туфайли керакли ахборот жуда тез қўлга киритилиб, фош этилади.

      Беккер худди гипнозлангандек Сьюзаннинг гапини бўлмасдан тинглади, кейин эса сўради:

      – Сенинг асосий машғулотинг нима у ерда?

      – Умуман олганда жуда оддий, мен кодларни ўрганаман, уларни миям ёрдамида ечаман ҳамда МХАга маълумотларни еткизиб бераман, – Сьюзан шундай деб бамайлихотир жавоб берса-да, севган инсонини алдаётгани учун ичини ит тирнади. Лекин қизнинг ўзини аслида нималар билан шуғулланишини айтишга имкони йўқ эди. Агар Девид бу саволни бир неча йил олдин берганида, Сьюзан ҳеч иккиланмасдан ҳақиқатни айтиб берган бўларди, лекин ҳозир МХАда кўп нарса ўзгарди. Криптография дунёси ўзгарди. Сьюзаннинг янги вазифалари шу даражада машаққатли эдики, бир нечта карвонга юк бўларди.

      Сьюзаннинг хаёлларидан бехабар Девид кодлар ҳақида эшитиши биланоқ чеҳраси очилиб кетди:

      – Ўзи нимадан бошлайсан кодларни очишни? Айтмоқчиманки, қандай қилиб уларни ечасан?

      Сьюзан жилмайди:

      – Бу худди хорижий тилни ўрганишга ўхшайди. Дастлаб кўрганингизда матнга тушунмайсиз. Лекин унинг тузилиши билан боғлиқ қоидаларни ўрганганингиздан кейин белгиларнинг асл маъносини чақишни бошлайсиз. Бу унчалик мураккаб эмас.

      Беккер тушунгандек бош ирғади. Сьюзан Девиднинг бу ҳақда кўпроқ билгиси келаётганини сезиб, унга криптография бўйича кичик сабоқ бермоқчи бўлди. Стол устида ётган салфетка ва концерт афишаларидан ёзув тахтаси сифатида фойдаланаркан, қиз Юлий Цезарнинг «Тўғри квадрат» деб аталувчи махфий кодлаш тизимини тушунтиришга киришди.

      – Цезарь тарихдаги энг биринчи кодли хабар ёзган одам бўлган, – изоҳ берди Сьюзан Цезарнинг исмини эшитиб ажабланган йигитга. – Императорнинг хат ташувчиларига ҳужумлар авж олиб, унинг махфий ёзишмалари ўғирланиши хавфи кучайгач, Цезарь ҳимоя чораси сифатида мактубларни шифрлаш усулини ўйлаб топди, бунга матннинг ҳарфлари ўрнини бегоналарга тушунарсиз бўлган тарзда ўзгартириб, бир қараганда маълумотни маъносиздек кўрсатиш ҳисобига эришганди. У кашф этган усул шундан иборат эдики, матннинг ҳажмига қараб ҳар бир ёзишмадаги ҳарфлар сони қатъий белгиланган бўлиб, улар фақатгина квадратга бўлинувчи сонлардан ташкил топарди. Масалан, ўн олти, йигирма беш, қирқ тўққиз, саксон бир, юз ва ҳк. Цезарь ишончли хизматкорларига ўзи юборган хабарни ўқиш учун матндаги ҳарфлар сони қайси рақамнинг квадратига тенг бўлса, уларни худди шунча қаторга кетма-кет тақсимлашларини ва ҳосил бўлган натижани юқоридан пастга қарата ўқишларини тайинларди. Масалан, – Сьюзан Девид осонроқ тушуниши учун қўлидаги қалам билан сочиққа чизишни бошлади:

      М


Скачать книгу