СЎЗ. Одил Ёқубов

СЎЗ - Одил Ёқубов


Скачать книгу
ташкил этади, ёзувчи меҳнатининг бутун машаққати ҳам ана шунда. Ойбек «Навоий» романининг ёзилиш тарихига оид мақоласида асар яратиш каби мушкул, оғир иш дунёда йўқдир, чуқур ҳис этиш, қалбнинг зўр ҳаяжони, ўткир фикр, фаҳм, ажойиб илҳом… билмадим, яна ва яна кўп хислатлар керак, дейди. Ҳа, асар яратиш, бинобарин, тарихий шахс концепциясини тайин этиш, жонли гавдалантириш машаққатини, бунинг учун жуда кўп хислатлар зарурлигини бошдан кечирган кишигина чуқур тушунади, ҳис этади. Ойбек «Навоий» романига тайёргарлик жараёни ҳақида тўхталиб: «Кўп тарихий фактлар, материалларни йиғдим, уларни таҳлил этиб, мағзини чақиш учун чуқур ҳис этишга, ўйлашга бошладим», – деб ёзади. Сиз сўраган тарихий шахслар концепцияси худди ўша – тарихий факт, материалларни таҳлил этиш, мағзини чақиш, уларни тушуниш, ҳис этиш орқали шаклланади. Шундан кейингина қўл қаламга боради. Ойбек романнинг ёзилиш жараёни ҳақида гапириб дейди: «Бу ишга шу қадар ғарқ бўлган эдимки, романнинг режаси қоғозда йўқ эди, у менинг кўнглимда, ёдимда эди, бутун борлиғимни банд этган эди. Юрсам-турсам ҳамиша Навоийни ўйлар эдим». Бу ҳар бир ҳақиқий ижодкор учун таниш ҳолат, шундай ҳолатга тушмаган ижодкор яхшиси қўлга қалам олмагани, ёзув столига ўтирмагани маъқул.

      Боя сиз тарихий асарда анохронизм, тарихий фактларни бадиий ниятга кўра «ўзгартириб кўрсатиш» анъанаси ҳақида гапирдингиз. Ҳатто Ойбекдек, тарихий фактларга изчил риоя қилган реалист ёзувчи ҳам Навоий талқинида унинг ижтимоий мавқеи билан боғлиқ баъзи жиҳатларни атай четлаб ўтгани тўғри. Бугина эмас, романдаги Мажидиддин образи ҳам ҳаётдаги, аниқроғи, В.Б.Бартольд таърифлаган Мажидиддиндан бошқачароқ, ёзувчи бу одамнинг олим қайд этган ижобий фазилатларини деярли эсга олмайди. Буларнинг барчаси худди ўша тарихий шахс образи концепцияси билан алоқадор масалалардир.

      ТАНҚИДЧИ. Мажидиддин образи ҳақидаги гапларингизга қўшилган ҳолда романдаги бир лаҳзани хотирга солмоқчиман. Мажидиддин ўз фаолиятининг сўнгида ҳаёт йўлини, қилган ишларини сарҳисоб этиб, чуқур афсус ва қайғу билан дейди: «Умримдаги энг катта хато – Алишер Навоийга душманлигим бўлди. Мен йигирма йилдан ортиқ Алишерга қарши ҳаракат қилдим… Алишер юраги тоза одам эди». Бу гапларни гарчи боши деворга урилиб, кўзи ярқ этиб очилган дақиқаларда айтган бўлса-да, ҳар ҳолда, шундай адолатли хулосага келган одамнинг табиатида, кўнглида озми-кўпми инсоф, диёнат бўлиши керак! Қаранг, реалист адиб озгина бўлса-да, шунга ишора қилиб ўтади.

      Атоқли адабиётшунос олим Матёқуб Қўшжонов «Ойбек маҳорати» китобининг «Навоий» романига бағишланган бобини «Буюк шахс фожиаси» деб атайди. Олим асарни бадиий маҳорат нуқтаи назаридан атрофлича таҳлил этади-ю, негадир романда «буюк шахс фожиаси» масаласини етарлича ёритиб бермайди. Бунинг муайян сабаби бор. Асарда Навоий, унинг улуғ идеаллари, орзу-интилишлари, гуманизм билан замонаси, аниқроғи, салтанат орасидаги зиддиятлар кенг тасвир этилади, адиб бу зиддиятлар туфайли шоир қалбида кечган руҳий кечинмаларни, шунингдек,


Скачать книгу