СЎЗ. Одил Ёқубов

СЎЗ - Одил Ёқубов


Скачать книгу
Румий, Ғиёсиддин Жамшид, Али Қушчидан таълим олгани, асарларида юртимиз нафаси уфуриб тургани учун ҳам халқимиз ардоқлайди.

      Устод Али Қушчининг имтиҳонда математика ва ал-жабрдан берган саволларига ўткир қобилиятли талаба Абдураҳмон Жомийнинг донолик билан жавоб бераётганини кўриб тургандай бўламиз. Кейинчалик Алишер ҳам устози йўлидан таълим олиш учун Самарқандга боради. Эҳтимол соҳибқирон Темур пойтахтига, Улуғбек мулкига бориб таълим олиш маслаҳати ҳам Жомийдан чиққандир.

      Алишер Навоий деярли барча асарларида Абдураҳмон Жомийга махсус боб бағишлайди. Уларда устозини буюк санъаткор, беназир олим, ҳақиқий дўст, камтарин инсон сифатида таърифлайди.

      Навоий ўзининг барча ғазалларини тўплаб, Жомий маслаҳати билан тўрт девон тузади. Жомий эса Навоий маслаҳати билан ўз ғазалларини тўплаб, уч девон жамлайди. Уларнинг ҳар бирига умр фаслларига бағишлаб ном беради.

      Жомий биринчи девони «Фатиҳат-уш-шабоб» муқаддимасида Алишер Навоий ҳақида: «Уни холиқ ва халқ севгани учун таърифга сиғмайди», деб юксак қадрлаганини кўрсатади.

      «Ҳафт авранг»га кирган «Лайли ва Мажнун» достонида Навоийни вафодор дўст, чин маслаҳатгўй сифатида таърифлаб: «дўстлик боғидаги вафо шоҳининг Навоийси, унинг лутф тўла навоси кўнгли синиқлар кўнглини кўтаради», дейди. «Юсуф ва Зулайҳо» достони дебочасида Навоийни замон ягонаси бўлган инсон сифатида улуғлайди.

      Жомий жуда кўп шеърий ва насрий асарлар яратган сермаҳсул ижодкор. Унинг яқин-яқинларга қадар мактабларда дарслик сифатида ўқитилган «Баҳористон» номли асари бор. Бу асарни Жомий ўн яшар ўғлига бағишлаб ёзган. Ундан жуда кўп ахлоқий ҳикоятлар, латифалар, машҳур кишилар ҳаёти билан боғлиқ воқеалар ўрин олган. Асар саккиз бобдан иборат. Шоир ҳар бир бобни равза, яъни чаманзор деб атайди. Алишер Навоий бу асарни «Ҳаёт баҳористони ва нажот нигористони» деб юксак баҳолаган эди.

      Навоий ғазалларини «ошиқлар қалбини банд, гўзаллар лабини шакарханд этти» деган Жомий «Хирадномаи Искандарий» достонида Навоий «Хамса»сини Низомий Ганжавий, Хусрав Деҳлавий достонлари билан қиёслайди ва юксак баҳолайди. Низомий ва Деҳлавий «Хамса»лари сўз санъатининг юксак дурдоналари. Аммо Навоий «Хамса»сининг Жомийга кўпроқ ёққани сабаби: достонлардаги сюжет янгиликларидан ташқари, адолатли шоҳ, тинчлик учун, марказлашган давлат мустаҳкамлиги учун кураш, халқлар дўстлиги, ободончилик, шахс эрки, хотин-қизларга ҳурмат каби ижтимоий соҳаларга урғу берилгани бўлса керак. Чунки Навоий достонларида ижтимоий руҳ устунлик қилади.

      Бундан ташқари, мумтоз адабиётда бўлганидай Жомий достонлари тасаввуф ғоялари билан суғорилган. Жомий пирга қўл бериб, Нақшбандийлар сулукига қўшилиб, сўфийлар жамоасига кирган эди. Сўфийларнинг инсонпарвар ғоялари уни бефарқ қолдиролмасди. Ўз пири Саъдиддин Қошғарий қўли остида Нақшбандий ғояларини чуқур ўзлаштиради. Бора-бора Жомийнинг ўзи Ҳиротнинг энг йирик пири муршиди бўлиб қолади. Навоий унга қўл беради. Мақсад бирлиги уларни бирлаштирган эди.


Скачать книгу