Мангу латофат: бадиалар. Иброҳим Ғафуров

Мангу латофат: бадиалар - Иброҳим Ғафуров


Скачать книгу
йўл-йўриқ ўрганишга отландилар. Ўз миллатини ўзга миллатлар билан қиёслай ва орадаги фарқларни англай, фаҳмлай бошладилар. Чоралар изладилар.

      Бу жиҳатдан Иван Гейер муҳаррирлигида чиққан «Тараққий (Ўрта Осиёнинг умргузарлиги газети)»нинг 1906 йил феврал, 8-сонидан эътиборан босилган Мунаввар Қорининг «Никоҳ тўғрисида» деган мақоласи катта қизиқиш уйғотади. Мунаввар Қори унда чамаси Туронда илк маротаба маиший бир мавзу баҳонасида жиддий ижтимоий масалаларни кўтариб чиқади. Миллатнинг ижтимоий ҳаёти манзараларини чизади. Энг муҳими, миллат ва мамлакат таназзулининг тарихий сабабларини қидиради. У чунончи шундай сўзларни ёзади:

      «Аммо бул замондин юз йилдин зиёдароқ муқаддам замондин бошлаб, оҳиста-оҳиста миллат деворининг ҳар тарафида рахналар пайдо бўлди. Бунга сабаб уламо ва уламоларимизни ўз нафсларини риоясида ҳаракат қилмоқлари бўлди. Подшоҳ ва хонларимиз бўлса, миллатга қилғон хизматлари танҳо хотун олмоқ ва кучук уриштирмоқ-у бағайрат ва ҳаққоният диндор кишиларни бадарға қилмоқ ва тутуб ўлдирмоқ бўлди. Миллат нима ва шариат нима – билмадилар ва қарамадилар. Шунинг учун миллат деворининг рахналари тобора зиёда бўлди. Бўзахўрлик, қиморбозлик, бачавозлик, базм қилмоқ ва яллачи ўйнатмоқ, эркакни хотун қилмоқ ва хотунни эркак қилмоқ, зино қилмоқ, шикоят қилмоқ ва бир-бирларини ҳақорат қилмоқ, хусусан, оғизга ҳақорат қилмоқким, куфри сарихдир ва шуларга ўхшаш ҳаром амаллар ўрталарида чунон шойиъ бўлдики, ҳаромлари ҳеч кимнинг диладан хутур қилмади.

      Бу ишларни алҳол, бизларни ота-бобомиз расмларидур, деб истеъмол қилмакдадурлар…»

      Мунаввар Қори «Никоҳ тўғрисида» деб жуда беозор сарлавҳа қўяди-ю, шу сарлавҳа остида миллат залолати ва таназзулининг туб сабабларини ахтаради. У мақола давомида фахрланиш ҳақида ҳам тўхталади. Лекин фахрланишда ҳам фахрланиш бор экан. «Ота-бобомиз расмлари…» дейиш қанчалар яхши! Лекин расмлар деганда ўта жайдари ва жўн нарсаларни англаш ва улардан ифтихор қилиб, оғизнинг сувини чиқариб мақтаниш ҳам бир чеккаси миллий таназзулнинг, тубанлашувнинг кўринишларидан эди. Бу ҳақда Мунаввар Қори яна шундай ёзади:

      «Ҳаттоки баъзи мўйсафидларимиз бизлар йигитлик вақтимизда мундай ишларни қилур эрдук ва мундай базмларни қилур эрдук, бизларни бачаларимиз мундай ўйунчи эрди, қани ул бачалар, замона фосид бўлди, йигитлар хотун бўлди деб, ўткан замонларга фахр ва бу замонларга афсус ва надомат қилурлар…»

      Мунаввар Қори бу нохуш психологик кайфиятларни – таназзул кайфиятларини – олтинчи йилда қаламга олган бўлса, орадан беш-олти йил ўтиб, Фитратнинг ҳинд сайёҳи Бухоро кўчаларида дастлаб дуч келган бир манзара ҳақида шундай ҳикоя қилган эди:

      «Беш-олти қадам юрганимни биламан, нимани кўрдим денг? Ҳайҳот! Бу шарофатли жаннатнинг ёнида жаханнам дарвозалари очилибдир. Бу муқаддас мозорнинг ёнида Лут қавмининг разолати пайдо бўлибдир! Одамлар чойхоналарнинг ўртасида беш кишилик – ўн кишилик давра тузиб, давранинг ўртасида биттадан


Скачать книгу