Афсун. Наргиз Асадова

Афсун - Наргиз Асадова


Скачать книгу
яна қанақа бемаза овқат пиширди экан бу ярамас? – дея ғудранди у темир идишни кавлаштираркан.

      – Жўжа гўшти, – деди ошпаз. У ортига буриларкан, кўзида нимадир порлагандек бўлди.

      – Жўжамиш, – минғирлади Закхей. Ва шабкўр кўзлари билан овқатига синчиклаб тикилди. – Бу қанақа жўжа бўлди? Нега алдайсан?

      Овқат бир икки бўлак гўшт ва соусдан иборат эди. У ноилож гўштнинг бир бўлагини оғзига солди. У чайнаётган луқманинг нима эканини даставвал билолмади. Луқма қаттиқ гўшт қопланган ингичка суякдан иборат эди. У гўштдан жиндек татиб кўргач, афтини бужмайтирди ва ҳалиги луқмани қўлига олиб, кўзларига яқинлаштирди.

      – Бунақа суякни анави итнинг ўзи ғажисин! – дея гўштни ёруғга солиб кўриш учун эшик тарафга одимлади. У луқмани айлантириб кўргач, бирданига каравоти тарафга югурди. Бармоғи солиб қўйилган шишани излади. Шиша йўқолганди.

      Закхей ошхонага отилиб кирди. Унинг ранги ўликникидай оқариб кетганди. Остонада туриб бақирди:

      – Э, Полли, қани айт, бу нима? Бу менинг бармоғим эмасми?

      Закхей гўшт парчасини ҳаммага намойишкорона кўрсатаркан, Полли стол ортида ўтирганча хахолаб куларди.

      Закхей гўшт парчасини баландроқ кўтарди:

      – Полли, мана, бу менинг тирноғим-ку? Ахир, бу менинг бармоғим, нима, билмайди деб ўйлаганмидинг?

      Овқатланаётган ишчилар бир Закхейга, бир унга масхараомуз тикилаётган Поллига қарашарди.

      – Нима бўлди? – сўради ўтирганлардан бири.

      – Бу менинг бармоғим, – дерди Закхей бўғилиб. – Мен уни овқатнинг ичидан топдим. У менга ўзимнинг бармоғимни пишириб берибди. Мана тирноғиям бор.

      Бутун стол атрофидагилар гуриллаб кулиб юборишди. Атрофда ғала-ғовур аралаш қаҳқаҳа тўхтамасди.

      – Нима бўпти? У сенинг бармоғингни пишириб, ўзингга едирдими? Ҳа, ҳа, аллақачон бир четини узиб ебсан-ку?

      – Кўзим яхши кўрмайди, – йиғламсиради Закхей. – Мен билмовдим… Хаёлимгаям келмаганди.

      Кейин у ортига бурилиб чиқиб кетди. Назоратчи амаллаб ғала-ғовурни тинчитди ва ошпазга юзланди:

      – Полли, сен унинг бармоғи қолган гўштларга қўшиб пиширдингми?

      – Йўқ, – деди Полли. – Жинни бўлибманми? Нима деб ўйлаяпсиз? Мен уни алоҳида идишда қайнатганман!

      Пиширилган бармоқ воқеаси куни билан ишчиларнинг хушчақчақ суҳбати мавзусига айланди. Ҳамма Закхейнинг устидан кулар, мазах қилар, уни телбага чиқаришар, ошпаз эса ўзининг бу ғалабасидан сархуш эди.

      Закхей эса йўқолиб қолди.

      У буғдойзор томон кетганди. Ёмғир ҳамон тўхтамаганди. Қочишга жой йўқ. Закхей эса ҳамон илгарилаб борарди. Унинг ярадор қўли боғланган, Закхей имкон борича уни ёмғирдан пана қилишга уринарди. Ўзи эса жиққа ивиганди. У ҳамон илгарилаб борарди.

      Қоронғи туша бошлаганда у тўхтади. Чақмоқнинг ёруғида соатига қаради ва келган йўли билан ортига қайтди. У буғдойзор оралаб, оғир, ўйчан қадамлар билан кетиб борарди. Соат саккизларда у фермага кириб келди.

      Атроф зим-зиё эди. Ошхонада ишчилар кечки овқат учун тўпланишганди. Улар орасидан ошпазнинг кўтаринки, шодон овози бот-бот эшитилиб


Скачать книгу