1985. Энтони Бёрджесс

1985 - Энтони Бёрджесс


Скачать книгу
давлатнинг қўлларига компьютер тушиши биланоқ, у албатта ўз фуқаролари тўғрисида ахборот тўплашни бошлайди. Бу яхши ёки ёмон, аниқ билмайман. Лекин, 1971 йилда эркин, хавфсиз ва демократик митти Англияда нима юз берганини ўйласангиз…

       Аҳолини рўйхатга олиш ҳақида айтяпсизми?

      Давлат нималар ҳақида билмоқчи бўлганлигини эслаб кўринг. Оила бошлиғининг мақоми, оилада нечта машина борлиги, ошхонада газ плитаси бор-йўқлиги, ҳожатхона мавжудлиги, келиб чиққан мамлакатингиз, ота-онангиз туғилган давлат, аввалги манзилингиз, маълумот, оилавий аҳвол, болалар сони ва ҳоказо. Айримлар анкета тўлдиришдан бош тортдилар, аммо аксарият аҳоли бажонидил бўйсунди. 800 тонна қоғоз, 10 500 та рўйхатга олувчи ходим. Ўтказиб юборилган ҳар бир савол учун максимал 50 фунт жарима. Романнавис Алан Стиллитоу ёшини 101 да деб кўрсатгани учун 25 фунт жарима тўлади. Етмиш уч ёшли эркак ва олтмиш олти ёшли аёл шахсий ҳаётлари сир қолишини истадилар-у, бироқ жарима тўлашга қурблари етмагани учун панжара ортига равона бўлдилар. Сўнг рўйхатга олиш Департаменти сир сақлашга кафолат берилган мазкур маълумотларнинг бир қисми тижорат ташкилотларига етказилишини маълум қилди. 1980 йилга келиб, бир фирма аҳоли ҳақидаги 90 фоиз маълумотларни ўз компьютерида жамлаган бўларди. Полицияга бу маълумотлардан бемалол фойдаланиш имкони берилди. 152 800 нафар руҳий касалликлар шифохоналарининг собиқ беморлари ўз ҳаётлари тўғрисидаги энг интим маълумотларнинг аксарият қисми компьютерлаштирилганлигини аниқладилар: интеллект даражаси, қачонлардир қамоқда бўлишганми, “у ёққа” олиб кетиш учун қай даражада мажбурлаш лозим, руҳий хасталикларнинг тўлиқ ташхиси, дорига, алкоголизм ёки гиёҳванд моддаларга қарамлилик даражаси, эпилепсия ҳақида маълумот берувчи махсус устунлар…

       Аммо, чиндан ҳам бундан бирор ёмон мақсад кўзланганмиди? Демак, шахсий ҳаётга дахлсизлик қоидалари бузилганми? Ёшлар оммавий очиқ мулоқотга киришаётган бир вақтда нега биз шахсий ҳаётимиз тўғрисидаги маълумотлар ошкор этилмаслигини истаймиз?

      Билмайман, шунчаки билмайман. Бироқ, ўзингиз ўйланг, давлат – бор-йўғи восита. Ҳамма гап осонгина қуролга айлана оладиган бу восита кимнинг қўлида эканлигида. Диктатура асосларини қанчалик маҳкам тутмайлик, либерализм анъаналари барҳам топади, деб ўйлаш мутлақо асоссиз. Балки Европада янги Гитлер пайдо бўлар ва демократик ҳуқуқнинг кўҳна нормаларига асосланиб, давлат хизматлари унга тақдим этадиган маълумотлардан ўзида йўқ қувонар. Шубҳа йўқки, бутун дунёдаги компьютерлар узоқ вақтдан бери яҳудийлар ҳамда хавфли даражада эркин фикрловчи зиёлилар тўғрисидаги ахборотларни сақлаб келишмоқда. Ҳатто ҳозир ҳам… Айтайлик, жиноят содир этилди ва ўрта ёшлардаги, эпилепсиядан азият чекувчи тўртта сохта тишли эркакдан гумон қилинмоқда… Мамлакатдаги қон гуруҳлари копьютерлаштирилган. Давлат барча маллаларнинг манзилини билади.

      Конец ознакомительного фрагмента.

      Текст предоставлен ООО «Литрес».

      Прочитайте


Скачать книгу