Тирилиш. Лев Толстой

Тирилиш - Лев Толстой


Скачать книгу
этилган эди. Иш тикиб ўтирганларнинг учинчиси Федосья, ўртоқлари Феничка деб юритадиган жувон эди. У оппоққина, икки бети қип-қизил, мовий кўзлари болаларникидек чақнаб турадиган, иккита қилиб ўрилган узун сочларини кичкинагина бошига чамбарак қилган ёшгина, хушсурат жувон. У эрига заҳар бериб ўлдирмоқчи бўлгани учун қамалган эди. Федосьяни ўн олти ёшида эрга беришган, у эрини тўйнинг эртасигаёқ заҳарламоқчи бўлган. Кафилга олиниб чиқилгач, суд бўлгунча, саккиз ой мобайнида у эри билан ярашиб, унга қаттиқ муҳаббат қўйган, апоқ-чапоқ бўлиб кетган. Эри билан, айниқса, уни яхши кўриб қолган қайнанаси, судда уни оқлашга ҳарчанд уринишган бўлсалар-да, бунга қарамай у Сибирга, каторга ишига ҳукм этилган эди. Хушфеъл, хушчақчақ кулимсак Федосья Маслованинг ёнида ётарди. У Масловани жонидек кўрар, унга ғамхўр бўлиб, хизматини бажо келтириб турарди. Сўри устида яна икки хотин бекор ўтирарди. Уларнинг бири, ёши қирқларга борган, рангсиз ориқ юзи бир вақтлар гўзал бўлган, ҳозир озиб-тўзиб кетган рангпар хотин эди. Узун, оқ кўкраги билан қўлидаги чақалоғини эмизиб ўтирарди. Бу аёлнинг гуноҳи шу эдики, уларнинг қишлоғидан, мужикларнинг фикрича, ноҳақ рекрутликка32 олинган йигитни олиб кетишаётганда халойиқ становойни тўхтатиб рекрутни олиб қолган. Бу хотин, ноҳақ олинган йигитнинг холаси, рекрут тушган аравага қўшилган отнинг жиловидан биринчи бўлиб тортган. Сўри устида яна юзини ажин босган, сочи оқарган, паст бўйли, содда дил, букри бир кампир бекор ўтирарди. Бу кампир сўрида, печка ёнида ўтириб, қиқир-қиқир кулиб ёнидан у ёқдан бу ёққа чопқиллаб ўтиб турган, сочи калта қилиб олинган тўрт яшар дўмбоқ ўғил болани тутмоқчи бўлаётгандай ҳаракат қилиб қўярди. Кўйлак кийган бола унинг ёнидан югургилаб ўтиб кетар ва ҳадеб: «Ҳа, тутолмадинг-ку!» дер эди. Бу кампир ўғли билан бирга ўт қўйишда айбланган эди. У қамоқда кечаётган кунларини жуда бемалол ўтказар, фақат ўзи қатори қамоқда ўтирган ўғлига ачинарди. Лекин у ташқарида қолган чолини кўп ўйлар, келини кетиб қолиб кирни ювадиган одам қолмагани учун битлаб кетади деб қўрқарди.

      Мана шу етти аёлдан ташқари яна тўрттаси очиқ деразаларнинг бири ёнида туришар, темир панжарани ушлаганларича, боя Маслова дарвоза ёнида дуч келган, ҳовлидан ўтиб кетаётган маҳбуслар билан бақириб-чақириб, имо-ишоралар билан гаплашарди. Шуларнинг бири, ўғрилик қилгани учун жазосини ўтаётган, хомсемиз, юзи ва қўлларини оқимтир-сарғиш сепкил босган, ёқавайрон, бўйни йўғон хотин эди, у дераза ёнида туриб, хириллаган товуш билан беадаб сўзлар айтиб қичқирарди. Унинг ёнида бўйи ўн яшар қизникидек келадиган қорача, танаси узун, оёғи калта, бесўнақай маҳбус хотин турарди. Унинг юзи қип-қизил, доғ босган, кўзлари бир-биридан узоқда ўрнашган бўлиб, қалин, дўрдоқ лаблари сўйлоқ тишларини беркитолмас эди. У ҳовлида бўлаётган нарсаларга ўқтин-ўқтин қийқириб кулиб қўярди. Олифталиги учун Хорошавка деб аталган бу маҳбус жувон ўғирлик қилгани ва ўт қўйгани учун суд қилинган эди. Уларнинг орқасида жуда кир кулранг кўйлак кийган, аҳволи аянч, томирлари ўйнаб чиққан, ориқ,


Скачать книгу

<p>32</p>

Рекрут – чор Россиясида солдатликка олинган одам