Танланган асарлар. Носир Фозилов

Танланган асарлар - Носир Фозилов


Скачать книгу
қаҳрамон бўлиши керак.

      Бирдан баҳс бошланиб кетди:

      – Қаҳрамон бўлиши шарт эмас.

      – Тўғри, яхши меҳнат қилаётганларнинг ҳаммаси қаҳрамон. Бугун бўлмаса эртага қаҳрамон бўлади.

      – Тўғри, ҳали номи чиқмаган қаҳрамонларни топишимиз керак.

      – Чиннихон опамга мен қарши эмасман. Бироқ…

      – Нима бироқ?

      – 7-«Б» дагилар у кишига аллақачон эга чиқишган. Ундан кейин мактабимиздаги ҳамма фахрийлар пахтакорлардан. Пахтачиликдан бошқа соҳа йўқми? Чорвачилик-чи?

      – Балиқчилик-чи?

      – Ҳа, рост-а! Балиқчилик-чи?

      Гап шу ерга келганда мен жим туролмадим. Қўлимни кўтардим.

      – Гапир, Соғиндиқ, – деди Маҳфуза.

      Томоғимни қириб, гапни узоқдан бошладим.

      – Гўзал Қорақалпоғистонимиз «оқ олтин»и, қоракўли, ундан кейин, – деб яна бошқа соҳаларни ўйлаб турган эдим, Самар қув гапимни оғзимдан юлиб олди:

      – Опқоч, шоир! Мўйнаси, балиғи… – деб кулди.

      Маҳфуза уни жеркиб берди.

      – Нима, мўйнаси, балиғи ёмонми? – дедим қизишиб. – Мўйнасини палтонгизга ёқа қиласиз, балиғини маза қилиб ейсиз… Мен, яқинда Қаҳрамон бўлган Қалли ота Шомуродовни фахрийликка тавсия қиламан.

      Ҳамма болалар бир-бирларига қараб, жимиб қолишди.

      – Балиқчими?

      – Балиқчи. Мўйноқдан

      – Қачон қаҳрамон бўлган?

      – Ўтган йили.

      – Сен қаёқдан биласан? – деб сўраб қолди Самад қув жилмайиб.

      – Биринчидан, газета ўқиб туриш керак, Самадвой, – дедим сал жаҳлим чиқиб. – Иккинчидан, ўша ерда Асет деган бир ўртоғим бор. Дадаси доктор. Исмлари Жапақ. Дадам билан бирга Тошкентда ўқишган. Ўша ўртоғим билан хат ёзишиб турамиз. Ҳар йили меҳмонга чақиради. Бораман, деб боролмайман. Ҳув, ўтган йили келувди-ку. Сен биласан, Розиқ.

      – Э, ўшами?

      – Ўша-да.

      Гапни сал чўзиброқ юборганимизни Маҳфуза сезди шекилли:

      – Хўш, нима дейсизлар? Қалли отани фахрий қилиб сайлаймизми? – деди.

      – Сайлаймиз! – дейишди ҳамма болалар бир оғиздан. Бу таклифга фақат Самад қув қарши чиқди.

      – Хўп, сайладик, – деди у, гўё катта кишилардек қошларини чимириб. – Сайланган одамнинг ўзи хабардор бўлиши керакми, йўқми? Ундан кейин Мўйноқ қаёқда-ю, биз қаёқдамиз? Яқин жойда бўлса экан, унда бошқа гап эди…

      – Нима бўпти, хат ёзиб маълум қиламиз-қўямиз.

      – Эҳ, алгебрадан қарзим бўлмаганида, ўзим бориб келардим, – деди Розиқ.

      – Айтишга осон, – деб кулди Самад.

      Жаҳлим чиқиб кетди. Бизлар бир нарса қилмоқчи бўлсак, нуқул қаршилик кўрсатгани кўрсатган шу Самад.

      – Мен бориб келаман! – дедим. – Ўртоғим ҳам анчадан бери, бир келиб кет, деб қўймай юрган эди. Шу баҳонада кўриб келаман.

      – Агар ундай бўлса, майли, бориб кела қолсин, – деди Маҳфуза жиддий. – Бироқ тағин бир гап бор.

      «Қандай гап?» дегандай, ҳамма унинг оғзига тикилди. У бироз сукутдан сўнг, худди катталардек


Скачать книгу