Танланган асарлар: Қиссалар. Чингиз Айтматов

Танланган асарлар: Қиссалар - Чингиз Айтматов


Скачать книгу
ил олдин 67 миллион нусхадан ортиб кетган. Замонамизнинг машҳур зотлари баҳоси бу асарларнинг қадрли қийматларидандир. “Жамила” – жаҳондаги энг гўзал севги қиссаси”. (Луи Арогон, француз шоири). “Ҳозир (собиқ) Иттифоқда ҳам, бутун дунёда ҳам Чингиз (Айтматов)га етадиган ёзувчи йўқ” (Мухтор Авезов, қозоқ адиби). “Мен “Алвидо, Гулсари”ни уч марта ўқиб чиққанимга қарамай, Гулсарининг гулхан олдидаги ҳолатини тўртинчи марта ўқишга ўзимда куч топдим” (Дмитрий Шастакович, рус бастакори). “Айтматов сатрлари – бу мусиқа. Унинг асарлари хотиржамлик дарёлари” (Андрей Золотов, рус мунаққиди). “Туркий дунё вакиллари ичидан Алишер Навоийдан кейин беш юз йил ўтиб, фақат Айтматовгина Адабиёт чўққисига кўтарила олди” (Рустан Раҳманалиев, қирғиз адабиётшуноси). “Менинг уч азим дарём бор. Биринчиси – Чингиз Айтматов…” (Рауф Парфи, ўзбек шоири). “Мен учун Айтматов аллақачон Нобель мукофоти лауриятлари қаторида туради” (С.Эрдег, можор китобхони).

      Бу ёрқин ижоднинг бениҳоя таъсирчан сири, тилсими нимада? Ўзига тортувчи қудрати, қалбни ҳаддан тўлқинлантириб, ағдар-тўнтар қилиб, сурурлантирадиган, киши маънавий оламини бойитиб, ақлу шуурини туртиб уйғотиб, руҳиятини сарбаланд этадиган; ана шу юксакликдан туриб унга тарбия берадиган тафаккурнинг илдизи қаердан униб чиққан? Шу каби шиддатли ва дилбар саволлар, ўйлар қанотида парвоз қилган ҳар бир мулоҳазакор ўқувчи адабиётнинг қудратини чуқур ҳис этади ва Айматов шахсига, Айтматов ҳаётига беихтиёр қизиқади, энг муҳим жиҳатларни, мўъжизадай юз берган жараёнларни билишни истайди.

      Бу бир қарашда жуда ҳам оддий ва асти мураккаб, аянчли ва дилбар ҳаёт манзаралари кишининг энг нозик ва нодир қалб торларини чертадиган нуқталаридир. Муҳаббат ва ихлос билан, ҳамдард ва самимийларча кўнгилдан ситиб чиқарилган, юракка гавҳардай ўрнашадиган тасвирлар кўнгил кўзини мафтун этади, кўз ичида мардумдай ўрнашади, юрагида муқаддас оғриқдай нақшланиб туради. Беғубор ва меҳрибон, жуда чўнг ва мардона адиб инсон ва оламият ҳаётини “мўъжизакор” алфозда яхлит кўрсата олганига асру ҳавасингиз келади.Ундан кишилар, миллатлар қисмати, буюк табиатнинг тоза ва абадиян яшовчанлиги, жами мавжудотларга биродарларча дилдошлик бўртиб кўзга ташланади. Айтматов, аввало, инсон кўнглининг оташин куйчисидир. Адиб учун ҳар қандай устивор жамиятда шаклланган удум-қарашлардан қатъи назар инсон, унинг кўнгли талотуплари майдонида бир-бирига соф, самимий муносабатлари, МУҲАББАТи ҳар нарсадан муҳим. У фақат асл ҳақиқатни кўрсатишни истаб, бу борада шундай услублар кашшофи бўлдики, истибдод замонида золимларнинг ўзи ҳам эътироз билдиролмайдиган бадиий тил, рамзий ифода орқали бор воқеликни кўзгуга сола олди. Унинг ривоят, эртак шаклидаги бадиий кашфиётлари ҳақиқатнинг янада жарангдор ва жозибали овози бўлиб, китобхонни лол этади ё булбулигўё қилади, ҳатто адиб шахси ва ижодини ғаразли танқид қилишларга сад ташлаб, ўзини-ўзи ҳимоя қилади. У бир умр инсонни, халқни, атрофимиздаги жонли-жонсиз мавжудодларни бениҳоя севиб, борлиқнинг асл фитратига ҳамиша хайрихоҳ ижод қилди. Шу меҳру муҳаббат тараннуми инсоннинг бениҳоя юксалтиради, ўзини чинакамига одам ҳис қилиб яшашга ўргатади. У ҳеч вақт миллатларни бир-биридан ажратмади ва албатта, биринчи навбатда, қирғиз руҳининг жами ёрқинликларини намоён этиш учун барча иқтидори ва севгисини ишга солди. Аммо асардан асарга ўсган адиб, тўла қонли образлар галерияси қаторини бойитиб, бошқа халқларнинг ҳам асл ва бетакрор табиатини кўрсатди, инсон руҳиятини ана шу ҳар хилликда товлантириб, жаҳоний маънавият бир-бирининг кўзгусида тўлишиб, зийнатланиб боришини исботлади. Шунинг учун ҳаётдай бетакрор қаҳрамонлари қаторида қирғиз билан бирга қозоқ, рус, гуржи, невх ва бошқа миллат вакиллари иштироки шунчаки эмас. Адиб инсон эрки дахлсиз, бахтли бўлишга ҳар қачон ҳақли эканлиги, аммо уни ўзининг жинсидан бўлганлар қул, маҳкум, тобе, қарам қилишга тиш-тирноғи билан ҳаракат қилиши, кўз очирмаслиги мумкинлиги, бунинг жуда аянчли воқелиги ХХ асрда ҳам одамзот бошига не-не мусибатлар солганлигини мардларча кўрсатишни ўз олдиги мақсад қилган ва шу улуғ, қарийб душвор ниятига ета олган мардона адибдир.

      Бунинг учун Аллоҳ унга беқиёс бир истеъдод инъом этгани шак-шубҳасиздир. Шунда ҳам бу истеъдоднинг асосий ва бирламчи манбаси жуда ҳам реал ҲАЁТдир.Уни Парвардигор гўдаклик чоғидан, шаклланишнинг энг эрта фаслида ҳаётнинг энг гўзал ва энг фожиали дамларидан насибадор этади. Тўрт-беш ёшидан йигирма ёшга етиб-етмаган қисқа, кимгадир билинмай ўтиб кетадиган фурсатида Чингизнинг умри ҳайратланарли даражада долғали, серташвиш, мусибатли кечгани, ғам оралаб кўрган, иштирокчи сифатида ичиташидан маънан туйганлари мислсиздир. Оиланинг тўнғичи сифатида, яна етим қолиб тақдирида кўрганлари етмаганидек, Иккинчи жаҳон уруши туфайли катталар ўрнини эгаллаб, одамлар ҳаёти, оиласи кулфат ва ташвишларига аралашуви, орттирган ҳаётий тажрибалари шунақа кўлворки, бу унинг бутун ҳаётига татиди, сара асарларининг энг муваффақиятли, чуқур ва чўққили нуқталарининг хомашёси, асл руҳи, чин маъноси қаймоғи бўлди. Айтматов феноменининг битмас-туганмас уммони ҳақида ўз эътирофлари асосида мухтасар тўхталмоқчимиз. Зеро, айнан мана шу миллий ва жаҳоний воқеалар, кулфатлар чорраҳасидаги беғубор умр, маданиятлар уйғунлиги, ХХ аср 30–40- йилларидаги у яшаган шафқатсиз замон ва руҳоний иқлим боис Чингиз Айтматов ҳодисаси кейинчалик кўз очгандир.

* * *

      Чингиз


Скачать книгу