Танланган асарлар: Қиссалар. Чингиз Айтматов

Танланган асарлар: Қиссалар - Чингиз Айтматов


Скачать книгу
ҳаёт тарзига Ислом дини неча асрлар олдин расмий ўрнашиб, асосий расм-русмлар мусулмонча бўлгани билан, шаманчиликнинг таъсири ҳам асли қадимгидек сақланар, халқнинг уларга ҳам эътимоди кучли эканини кўрсатади. Болалигидаги бу воқеа адибнинг умр бўйи хотирасида яшаган экан, бемалол яна бир қадимий маданиятдан Чингиз Айтматов даҳоси сув ичганини ҳисобга олишимиз керак бўлади. Чунки, унинг ўз юртига сиғинар даражадаги муҳаббатида ана шу оҳанг ва руҳнинг ҳам бўртиб кўзга ташланишини сезмаслик мумкин эмас.

      Аждодларнинг авлодларга, бобо-момо, ота-оналарнинг зурриётлари шаклланишида ажиб бир таъсир қилишларида ижобий мутаносиблик, азалий қонуният бор. Фақат оқил ва ориф кишилар буни вақтида англаб етиб, ҳаётга тадбиқ этишади. Адибнинг Айтмат бобоси ва Ойимхон бувисининг хизматларини мухтасар гапирдик. Ота-онаси ҳам айни вақтида, фавқулодда матонат билан унинг келажагига йўл очганлигининг гувоҳи бўламиз. Бу Чингиз учун ақлини танигандан бошлаб, унга учқур қанот берди. Улар замон қаёққа қараб кетаётганини олдиндан кўра билиб, шу замоннинг пешқадамлари бўлишлари учун фарзандлари чуқур илм олишлари ва биринчи навбатда рус тилини мукаммал ўрганишлари учун куйибпишдилар. Бунинг учун амалда ўзлари ўрнак бўладилар. Тўрақулнинг ўзи йигирма беш ёшлардан ошганига қарамасдан Авлиё ота шаҳридаги рус-тузем мактабида таълим олади. Бу унинг фирқанинг раҳбар лавозимларида ишлашига, қонида бор фазилатларини кўрсатишига йўл очади ва оқибатда илғор қирғизларнинг ҳам юздан бирига кулиб боқадиган омад – Тўрақул Айтматовни Москвадаги Қизил профессорлар институтига ўқишга жўнатишларига боис бўлади.

      Бизнингча, бу ёш Чингиз учун ҳам жуда катта омад, фавқулодда имконият эди. Бир ярим йиллар юртидан узоқда бўлган Тўрақул ниҳоят биргаликда яшаш учун оиласини Москвага чақиради. Бу воқеа 1936 йилнинг март-апрель ойларига тўғри келади. Фавқулодда асарлар, даҳо истеъдод бежизга туғилмаслигини Айтматовнинг жуда ёш кўрган-кечирганлари ҳам тасдиқлайди. Унинг Москва сари йўл олиши, ундаги жуда қисқа бўлса-да яшаш ва сабоқ даври бошқа ҳеч бир қирғиз, ҳатто туркий халқ адиблари ҳаётида юз бермаган, бетакрор бир воқеадир. Ҳозир бу бироз оддий, ҳатто тасодифдай кўриниши ҳам мумкин. Аслида эса келажак учун зарур имкониятнинг завқли тўлқини бўлиб, ёш Чингизнинг руҳий олами ҳудудини жуда кенгайтиради, инсоний тажрибасини кўпчилик катталар-да умр бўйи муваффақ бўлолмас даражада бойитади ва мамлакат халқлари ўртасида алоқа воситаси бўлиб турган тилни унинг пойтахтида ўрганишига йўл очади. Бир маълумотда улар беш кеча-кундуз, иккинчисида нақ етти кун йўл босиб, Москвага етиб боришади. Уларни Фрунзедан аксарият қариндошлари жам бўлишиб, бор-будларини тутиб, хурсандчилик билан кузатиб қолишади. Чингиз оиланинг тўнғичи, онаси қабатида укаси Ильгиз ва синглиси Люсия билан биринчи марта поездга ўтириб, юрт ҳудудидан чиқишаркан, Орол денгизини кўришади. У пайтларда Орол денгизи серсув, ҳайбатли тўлқинлари нақ темир йўл изларини ювгудек,


Скачать книгу