Танланган асарлар: Қиссалар. Чингиз Айтматов

Танланган асарлар: Қиссалар - Чингиз Айтматов


Скачать книгу
кетди!” деган хаёл билан Саида чопиб бориб, уни дарҳол кўтариб олмоқчи бўлиб шайланиб турган эди, бироқ тўда ичидан почтальон Қурмон югуриб келиб болага бир қараб олди-да, уни қўйнига ўраб, уйига кўтариб кетди. У Саиданинг ёнидан ўтиб бораркан, қўйнидаги болани илиқ нафаси билан иситиб, соқолидан сизиб тушаётган мунчоқ-мунчоқ сув қатрачалари товланиб, ўзича нимадандир норози бўлгандек тўнғиллаб қўйди:

      – Сизларни ҳеч қачон ташлаб қўймаймиз, навбат билан кўтариб катта қиламиз…

      Деярли бутун овул Тўтиойнинг ҳовлисига тўпланишган эди. Илгари ҳам овулда бундай воқеалар бўлиб турарди, лекин бунчалик одам йиғилишмасди. Ким мол йўқотиб, мол ўғирлатмаган дейсиз, бироқ бу сафар уларни молнинг йўқолишигина эмас, балки ғазабга тўлган энг нозик ҳис-туйғулар, инсонга бўлган меҳр ва муҳаббат туйғулари бу ерга ҳайдаб келаётган эди. Ана улар четчетга чиқиб, қовоқ солиб ўтиришибди: “Бойдалининг етимларига қўл тегизган ким?..”

      Боядан бери у ёқдан-бу ёққа югуриб-елиб, атрофни кўздан кечириб юрган Мирзақул, мана, йилқичи Парпи билан от чоптириб келиб қолишди. У отини гижинглатиб, қўлсиз енгини шалвиратганича ҳовлига қуюндек учиб кирди.

      – Қани, халойиқ, қўзғалинг! Отлиқлар отда, отсизлар пиёда сойма-сой изланглар! Йўқолган мол садқайи сар, аммо бу ишни қилган муттаҳам итни топиш керак!

      – Тўғри айтасан, тўғри! – дейишди кўпчилик. – Ўғри олислаб кетгани йўқ… Агар сигирни сўйиб олган бўлса, гўшти топилар… Йўқса, уни эски қўрғонларга беркитиб қўйган чиқар!..

      – Тўғри, тўғри! Ҳали сўйиб улгурмаган бўлиши керак. Кўрган одамлардан суриштиринглар! – деган қийқириқ эшитилди.

      – Қани, жўнанглар, кечикмасдан жўнай қолинглар!

      Мирзақул ҳовли саҳнидан чиқиб бораётган одамлар орасидан фронтга бориб келган беш-олтита ярадор йигитларни чақириб олиб:

      – Сизлар, йигитлар – солдатлар эмасми… Отга миниб, Жамбулга борадиган катта йўлни кузатиб чиқинглар.

      – Э-ҳе, у ёққа боришга улов қани?

      – Саройдаги отларни олинглар! – деди Мирзақул.

      – Отлар ер ҳайдаш учун бойлоққа ташланган, раис ўзини осса осади-ю, уларни бермайди.

      – Об-бо, гапни кўп чуватдинг-да! – деб бақириб берди Мирзақул. Унинг заҳри юзига чиқиб, чўлтоқ қўли боягидек яна силкиниб тушди. – Қани, ҳозир жўнанглар! Ғинг демай, отларни эгарлаб, йўлга тушинглар.

      Халқ тўлқинига қўшилиб, Саида ҳам овулнинг сиртига қараб югурди ва дарҳол ҳар томонга тарқалиб, ўнг-сўлидан бўлиниб кетаётган кишиларни, энкайганича отда чопиб бораётган Мирзақулни ва қулала сингари тулки телпагини бостириб кийиб олган йилқичи Парпини кўриб, ўтакаси ёрилгудек қўрқиб кетди ва бирдан: “Исмоилни топиб олишса, нима бўлади?” – деган хаёлга борди. Сўнг у нима қилишини билмай саросимага тушиб, ўсиб ётган ўша чийзорга югуриб кетди.

      Ҳаво юмшаб, эриб кетаётган ҳўл қор кийимларни салмоқлатиб, юришни оғирлаштирар эди. Бағрини ерга бериб ястаниб ётган оқиш туман ўрнидан қўзғала олмай, мажоли қуриган каби кўнгилсиз кўринарди.

      Саида


Скачать книгу