Стив Жобс. Уолтер Айзексон

Стив Жобс - Уолтер Айзексон


Скачать книгу
қурилмани 150 доллардан сотиш керак деган қарорга келди.

      Капитан Кранч сингари телефон фирибгарларидан ўрнак олиб, дўстлар ўзларига хаёлий исмлар танлади. Возняк Бёркли Блу, Жобс эса Оуф Тобарк исмини олди. Улар ётоқхонадаги хоналарни айланиб чиқиб, барча хоҳловчиларга ўз ихтиросини таклиф қилишди ва потенциал харидорларга у қандай ишлашини кўрсатиб беришди: қурилмани телефонга ва қулоқчинга улаб, турли жойларга қўнғироқ қилишди. Масалан, Лондондаги Ritz меҳмонхонасига ёки Австралиядаги телефон ҳазиллари хизматига. “Биз тахминан юзта кўк қутича ясадик ва деярли ҳаммасини сотдик”, – деб эслайди Жобс.

      Лекин Саннивейлдаги пиццерияда бўлган воқеадан кейин

      ўйин-кулгуга нуқта қўйилди. Жобс ва Возняк ҳозиргина ясалган кўк қутича билан Бёрклига боришмоқчи эди. Жобсга пул керак эди ва у қурилмани сотишни хоҳлаб, уни қўшни столда ўтирган мижозларга таклиф қилди. Улар қизиқиб қолишди. Жобс телефон будкага бориб, Чикагога қўнғироқ қилди ва қурилма қандай ишлашини кўрсатиб берди. “Харидорлар” пуллари машинада эканини айтишди. “Биз Воз икковимиз улар билан бирга бордик. Кўк қутича менда эди. Ўспирин машинага ўтирди, ўриндиқ остини титкилади ва пистолет олди”, – деб ҳикоя қилди Жобс. Стив ҳеч қачон қуролни бундай яқиндан кўрмаганди, унинг ўтакаси ёрилиб кетди. “Кейин у қорнимни нишонга олиб, шундай деди: “Уни менга бер”. Мен саросимага тушдим. Уни машина эшиги билан уриб, қочиб кетишга улгурармиканман деб ўйладим. Йўқ, бунгача бу ифлос менга ўқ узади. Ва мен унга эҳтиёткорлик билан қурилмани узатдим”. Ўғрилик ғайриоддий тарзда содир этилди: дўстлардан кўк қутичани олиб қўйган нобакор Жобсга телефон рақамини қолдирди ва агар қурилма ишласа, кейин пулини тўлашга ваъда берди. Жобс шу рақамга қўнғироқ қилганида жиноятчининг қурилмага ақли етмагани аён бўлди. Ўшанда Жобс бир сония ҳам ўйлаб ўтирмай, аблаҳни у ва Возняк билан бирорта гавжум жойда учрашишга кўндирди. Лекин охири дўстлар ваҳимага тушишди ва яхшиси 150 доллардан воз кечиб, бошқа уларга пистолет билан ўқталадиган ҳолатга тушиб қолмасликка қарор қилишди.

      Бу кичик саргузашт жиддийроқ саргузаштлар учун пойдевор яратди. “Кўк қутиларсиз Apple ҳам бўлмасди, – деди кейинчалик Жобс. – Менинг бунга юз фоиз ишончим комил. Биз Воз билан бирга ишлашга ўргандик, техник вазифаларни ҳал қила олишимизга ва арзигулик бир нарса ясай олишимизга ишончимиз комил бўлди”. Улар ясаган кичкина монтаж платаси инфратузилмани назорат қилиш имконини берди. Унинг қиймати эса миллиардлаб долларларни ташкил этарди. “Бу руҳимизни қанчалик кўтариб юборганини сиз тасаввур ҳам қила олмайсиз, – деб хулоса қилди Воз. – Эҳтимол, кўк қутича билан савдо қилмаганимиз маъқул эди, лекин шу орқали биз менинг муҳандислик кўникмаларим ва Стивнинг ишбилармонлик қобилияти ёрдамида нимага эриша олишимизни тушуниб етдик”. Кўк қути билан бўлган ҳикоя уларнинг бўлажак ҳамкорлиги принципларини белгилаб берди: Возняк инсоният билан шунчаки баҳам кўришни хоҳлаган навбатдаги ноёб ихтирони


Скачать книгу