Стив Жобс. Уолтер Айзексон

Стив Жобс - Уолтер Айзексон


Скачать книгу
ўзлари компьютер йиға оладиган чекланган миқдордаги ҳаваскорлардангина иборат бўлишини хоҳламасдик. Битта бундай компьютер билимдонига тайёр ускуна харид қилишни маъқул кўрадиган мингта харидор тўғри келади”.

      1976 йил май ойидаги байрам кунлари Возняк улар турган меҳмонхона хонасида янги компьютер моделини тераётганди (икки дўст кейинчалик уни Apple II деб атайди). Жобс бу компьютер компанияни янги босқичга олиб чиқади деб ишонарди. Моделни хонадан бир марта кечаси олиб чиқишди. Ўшанда унинг ранги конференц-залларнинг биридаги проекцион телевизорда текшириб кўрилди. Возняк микросхемалар ёрдамида рангларни ўтказишнинг зўр усулини ўйлаб топди ва проектордан тасвир узатилаётган экранда унинг ишлашини текшириб кўришга қарор қилди. “Проекторда мен ўйлаб топган ечимдан бошқа ранг схемаси бўлиши мумкин деб ўйладим, – деб эслади у. – Apple II’ни ўша проекторга уладим ва барчаси аъло даражада ишлаши маълум бўлди”. Воз клавиатура тугмаларини босганда, экранда ҳар хил рангдаги чизиқлар ва жимжимадор гажаклар пайдо бўлди. Меҳмонхона техниги Apple II’нинг биринчи моделини кўришга муваффақ бўлган ягона гувоҳ эди. У кўп компьютерларни кўрганини ва бунақасини албатта сотиб олишини айтди.

      Тўлиқ комплектланган Apple II катта харажатларни талаб қиларди ва икки дўст бирор-бир йирик компаниянинг ҳуқуқларини сотишга қарор қилди. Жобс Элкорннинг олдига борди ва у Atari раҳбарияти учун тақдимот ҳақида гаплашиб кўришини илтимос қилди. Эл Жо Кинан исмли президент билан учрашув тайинлади. У Элкорн ва Бушнеллдан анча консервативроқ эди. “Жобс унинг янги маҳсулотини реклама қилиш учун келди, лекин Кинан унга зўрға тоқат қилди, – деб эслайди Элкорн. – Стивдан шу қадар бадбўй ҳид келаётгандики, қариянинг кўнгли беҳузур бўлиб кетди”. Жобс оёқ яланг юрарди ва бир вақт у оёқларини столга ташлаб олди. Кинаннинг сабр косаси тўлди. “Мен сизлардан ҳеч қачон ҳеч нарса сотиб олмайман. Оёқларингизни столимдан олинг!” – деб бақирди у. Элкорн буни шундай эслайди: “Бўлди, умид йўқ”.

      Сентябрда Жобснинг уйига Apple II’ни кўриш учун Commodore computer компаниясидан Чак Педдл келди. “Ёруғроқ бўлиши учун биз гараж эшикларини ланг очдик, костюм ва ковбойча шляпада у кириб келди”, – эслайди Возняк. Педдлга Apple II ёқди ва у Commodore қароргоҳида бир неча ҳафтадан кейин раҳбарият учун тақдимот ўтказиш тўғрисида келишиб олди. “Бизни бир неча юз минг долларга сотиб олишни хоҳлаб қолишингиз ҳам мумкин”, – деб луқма ташлади Жобс учрашувда. Возняк унинг бундай “аҳмоқона” луқмаси уни таажжубда қолдирганини эслайди, лекин Жобс ўз айтганида туриб оларди. Commodore босслари бир неча кундан сўнг қўнғироқ қилиб, компания бундан кўра ўз компьютерини яратгани осонроқ деб айтишди. Жобс хафа бўлмади. У ҳам компания ҳақида кўп нарсаларни билиб олди ва Commodore’дек “ғариб компания” билан ҳамкорлик қилмаган маъқул деган хулосага келди. Возняк бой берилган пулларга ачинмади, лекин тўққиз ой ўтиб, ўша компания PET’ни сотувга чиқарганида бу унинг муҳандислик нафсониятига тегди. “Мен қайт қилиб юборгим келди, – деди у. – Шошилсанг, кулгу бўласан деб шуни


Скачать книгу