Самарадорликнинг 21 йўли. Брайан Трейси
танлангки, агар унга эришсангиз, бу ҳаётингизга жуда катта ижобий таъсир кўрсата олсин. У қандай мақсад бўлишидан қатъи назар алоҳида қоғозга ёзинг, унга муддат белгиланг, режа тузинг, режа бўйича ишланг ва ҳар куни сизни мақсадингиз томон яқинлаштирадиган нимадир амалга оширинг. Шу машқнинг ўзи ҳам ҳаётингизни ўзгартиришга қодир!
2-БОБ
Ҳар кунни аввалдан режаланг
Келажакни режалаш уни ҳозирга кўчириш демак. Зеро, ҳозирнинг ўзида уни ўзгартириш мумкин.
Алан Лакеин
Эски бир саволни эшитган бўлсангиз керак: “Филни қандай қилиб еб битириш мумкин?”
Жавоб: “Навбатма-навбат бир тишламдан”
Самарадорлигингизни ошириш ва вазифаларни ортга сурмаслик учун энг кучли восита сизнинг фикрлаш, режалаштириш ва қарор қабул қилиш қобилиятингиз, сизнинг онгингиздир. Мақсадларингизни белгилаш, режалар тузиш ва уларга амал қилиш қобилиятингиз сизнинг ҳаёт тарзингизни белгилайди. Айнан фикрлаш ва режалаштириш қобилияти сизнинг руҳий қувватингизни қўзғатиб юборади. У яратувчанлик қобилиятингизни уйғотиб, руҳий ва жисмоний қувватингизни оширади.
Алекс Маккензи ёзганидек: “Режасиз ҳаракат барча муваффақиятсизликнинг сабабидир.”
Ишга киришишдан аввал яхши режалар туза олишингиз сизнинг умумий маҳоратингиз ўлчовидир. Режангиз қанчалик пухта бўлса, ортга суришни бартараф қилиш, ишга киришиш ва “қурбақангизни” паққос тушириб, яна давом этиш шунчалик осон бўлади.
Сарфлаган энергиянгиздан оладиган улушингизни кўпайтиринг
Ишдаги энг катта мақсадларингиздан бири сарфлаган ақлий, ҳиссий ва жисмоний энергиянгизга яраша имкон қадар кўпроқ натижага эришиш бўлиши даркор. Сиз учун хушхабар шуки: режалашга кетган ҳар бир дақиқангиз кейинчалик сарфлайдиган ўн дақиқа вақтингизни асраб қолади. Кунингизни режалаш ўн дақиқадан йигирма дақиқагача вақт олиши мумкин, аммо у кун давомида сарфлайдиган вақтингиздан икки соатини тежаб қолади.
Ушбу формула ҳақида эшитган бўлсангиз керак: “Олдиндан тўғри режалаш ижро сустлиги олдини олади.”
Олдиндан режалаш иш унуми ва самарадорлигини оширишда қанчалик фойдали эканлигини англаб етганингизда, нима учун кўпчилик шундай қилмаслигидан ҳайратга тушасиз. Режалаш мураккаб иш эмас. Бунинг учун қоғоз ва қалам бўлса кифоя. Вақтни режалаштирувчи энг мукаммал компьютер дастурларидан бири Палм Пилот ҳам худди шундай тамойилга асосланган. Унинг асоси ишга киришишдан аввал бажарилиши лозим бўлган ишлар рўйхатини тузишдан иборат.
Кунига қўшимча икки соат
Рўйхат бўйича доим ишланг. Агар бирор янги ғоя пайдо бўлса, бажаришдан аввал уни рўйхатга қўшиб қўйинг. Рўйхатдан оғишмай ишлашни бошлаганингиз биринчи кундан самарадорлигингиз ва натижаларингизни 25 фоиз, ҳатто ундан кўпроқ, тахминан, икки соатгача оширишингиз мумкин.
Рўйхатни бир кун аввал, иш кунининг охирида тузиб қўйинг. Аввалги рўйхатдаги бажарилмай қолган ишларни кўчириб ўтказинг. Сўнг эртанги кун