Ғаройиб қишлоқнинг ажойиб одамлари. Турсунбой Адашбоев

Ғаройиб қишлоқнинг ажойиб одамлари - Турсунбой Адашбоев


Скачать книгу
дуо қилиб, дастурхонга зоғора билан бир товоқ ўрик қўйгач: – Бахши бувангиз Сизлар тарафда, Арқит деган овулда икки ҳафтадан буён пахсакашлик қилаяпти, – деб гапнинг индаллосини айтди. Тамадди қилгач изимга қайтдим. Хайринисо буви чит дуррага ўрик ва зоғорани тугиб, кузатиб қўйди. Қишлоққа қайтиб, икки кундан сўнг Каравонга равона бўлдим. Бу ерда дадамнинг қадрдон дўсти, асли қирғизқўрғонлик Қаюм қора Ҳусанов деган бағрикенг инсон чойхонани бошқарарди. Қаюм тоға мақсадимни тушуниб, уловини қўмлаб, мени йўлга солиб қўйди. Арқит билан Каравоннинг ораси йигирма чақирим. Марказдаги дўкончадан пешқўрғонлик пахсакашларни сўрадим. Улар Қапчиғай деган қўқти-жилға орқали сўқмоқ йўлдан юришимни уқтиришди. Қўқийбелим довонидан ўтишим билан менга таниш, қишлоғимиздаги тўй-тўркинларда эшитиб юрганим “Ёзи билан Зебо” достонидаги қуйидаги мисралар тоғларга қўшилиб акс-садо бера бошлади:

      Қовун экиб Тошбулоқнинг тошига,

      Суғорганман кўзларимнинг ёшига.

      Ўкчи баланд ковушингдан Зебижон,

      Менга қилган ровушингдан Зебижон.

      Мен Қапчиғайга етиб келганимда тушлик тугаб, қимизхўрлик авжида экан. Фотиҳадан кейин, ўзимни таништириб, газетадаги мақолани, Тошкентдан келган хатни Олим бахшига ўқиб бердим. У киши ўз навбатида Сафед Булондаги Муталлиб улоқчини, хешлари Эргашвой, Йўлдошвой амакиларнинг саломатлигини сўради. Кейин, достонни қай тарзда ёзиб олишни келишиб олдик. Отанинг икки шогирдлари билан ёнма-ён лой пишитишда кўмаклашиб, дам олиш чоғида, оқшом пайтларида “Ёзи билан Зебо”ни дафтарга тушира бошладим. Тўрт печдан иборат пахса деворли қўрғон ўн икки кун деганда қад ростлади. Мен ҳам шу орада ўн икки варақдан иборат ўнта дафтарга достонни ёзиб бўлдим. Олим бахшига юртдошлари бекорга “Ҳакка” лақабини беришмаган экан. Сабаби, ўта чаққонлик билан лойхонадан печга, печдан лойхонага сакраб чиқиб, сакраб тушиб ишни маромига етказарди. Кўнглим тоғдек кўтарилиб, қишлоққа қайтдим. Бир ҳафта давомида достонни умумий дафтарга кўчириб Тошкентга жўнатдим. Юқорида баён этганимдек, А.Қаҳҳорнинг ҳикояларини яна бир сидра ўқиб, устоз адибга шеърий мактуб ёздим. Чунки мазкур китобга наманганликлар ҳаётидан олиб ёзилган “Тешик дастурхон” деб номланган ҳикояси нега кирмай қолганлигини сўрагандим. Кейинроқ, Ғафур Ғулом табдилида А.Навоийнинг “Фарҳод ва Ширин” достонини ўқиб, бўлар-бўлмас саволларим билан у кишининг ҳам бошини қотирганман. Улуғ устозлардан олган жавобларим мактабимиз миқёсида анча шов-шувларга сабаб бўлган эди.

      Бу орада китобхонликда бизга ўрнак бўлган уста Исроил Эшматов бошчилигида домламиз Юсуфжон Низомовнинг уйини икки ҳафта давомида сувадик. Эшонхон ака Зокировнинг ўн минг дона гуваласини қуйиб бердим. Хўжалигимиз етакчиси Эгамберди Ўрмонов билан фирқа бошлиғи Эргаш ака Қосимовнинг илтимосларига биноан ҳовлимизда пишиб етилган олмурут ва шафтолиларни хирмонда ишлаётганлар билан бартер қилдим. Хуллас, оиламизни моддий жиҳатдан бироз тиклаб олдик.

      Еттинчи


Скачать книгу