ЯХШИЛИК ҲАММАГА ЯРАШАДИ 4-жилд. ТОИР МАҲМУД

ЯХШИЛИК ҲАММАГА ЯРАШАДИ 4-жилд - ТОИР МАҲМУД


Скачать книгу
вилоятида бундай гўшаларнинг кўплиги унинг туристик салоҳиятининг нақадар юқори эканини кўрсатади. Кейинги пайтда Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан туризм, жумладан, ички сайёҳлик ривожига катта аҳамият берилаётгани воҳамизнинг бу борадаги имкониятларини янада оширмоқда. Айниқса, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан вилоятимиз ҳудудида туристик иқтисодий зоналар ташкил этилгани бу борада муҳим амалий қадам бўлди.

      Ҳақиқатан ҳам, Тошкент вилояти заминида дунё туристлари, зиёратчилар эътиборини тортадиган ажойиб масканлар кўп. Масалан, воҳадаги қоятошларга туширилган суратлар, сеҳрли-мифологик сюжетлари, шакл ва композициясига кўра, Марказий Осиёдаги петроглифлар орасида ноёб ва бетакрор ҳисобланади. Олимлар ва мутахассислар вилоят ҳудудида бундай сурат ва ёзувларнинг бой манбаларини аниқлашган. Хўжакент, Қорақиясой, Бошқизилсой, Чотқол, Парокандасой, Оҳангарон ва бошқа жойларда топилган петроглифлар шулар жумласидандир. Уларда асосан архар, тоғ эчкилари, буғулар, итлар, йиртқич ҳайвонлар, отлар, ов манзаралари акс эттирилган.

      Ўтган асрнинг олтмишинчи йилларида Тошкент воҳасидаги археологик ёдгорликларни ўрганиш мақсадида тузилган экспедиция томонидан Писком, Кўксув, Чотқол, Чимён дарёлари ҳавзасида, шунингдек, Қоразов, Кунгара тоғларида, Оҳангарон, Арашансой водийси ҳамда вилоятнинг бошқа ҳудудларида кўплаб қоятош расмлар ишланган жойлар аниқланган.

      Янгийўл шаҳрида эса ёғоч маданиятига мансуб қадимий манзилгоҳлар ўрганилган. Археологлар одамлар металлдан ясалган буюмлар, найза ва пайконлар, болта, пичоқ, сочтўғноғич, қуйма металл буюмларни ясаш ва улардан фойдаланишни ўша даврда ўрганишган, деган хулосага келишмоқда. Буларнинг барчаси Тошкент воҳаси Андроново даврининг жанубдаги таянч манзилларидан бири бўлганини кўрсатади.

      Археологик изланишлар натижасида Тошкент шаҳридан 70 километр жануби-ғарбда, Сирдарёнинг ўнг томонида эллинизм даврига мансуб шаҳар қолдиқлари топилган. Маҳаллий халқ орасида у Қанқа деб аталиб келган. Бу ғаройиб номни эшитар эканмиз, буюк солномачи шоир Абулқосим Фирдавсийнинг «Шоҳнома» асарида тасвирланган лавҳалар эсга тушади. Унда Яксарт водийсида жойлашган Туроннинг афсонавий ҳукмдори Алп Эртўнға – Афросиёб билан боғлиқ кўҳна деворлар, шаҳзода Сиёвуш, Қанғдизнинг бир неча ҳимоя деворлари билан ўралган маҳобатли саройи тилга олинади.

      Олимларнинг уч ҳалқа ҳимоя деворлари билан ўралган Қанқа шаҳар харобаларини ўрганиши жараёнида топилган барча осори атиқалар қадимий Чоч аҳолисининг юксак маданияти, эътиқоди ва қадриятларидан далолат беради. Хитой солномаларида нафақат иқтисодиёт ва товарлар, балки воҳадаги зардуштийлар ибодатхоналари ҳақида ҳам ғоят қимматли маълумотлар берилади.

      Мамлакатимизнинг барча ҳудудлари қатори Тошкент вилоятида ҳам буюк азиз-авлиёлар, аллома зотларнинг муборак қадамжолари кўп. Улардан энг машҳури Зангиота зиёратгоҳи ҳақида юқорида қисқача тўхталиб ўтдик. Шундай


Скачать книгу