Мовароуннаҳр ёди ёҳуд султон Қутуз қиссаси. Коллектив авторов

Мовароуннаҳр ёди ёҳуд султон Қутуз қиссаси - Коллектив авторов


Скачать книгу
азоби не эканини англай бошлади. Аслида қайси йўлни босиб ўтмоқда у? Нега унинг шоҳона ва сокин ҳаёти йўқчилик ва мудом нотинч йўл азобига алмашди? У ҳаётининг қайси мавсумини яшаб ўтмоқда ўзи? Англай олмасди. Ҳа, шундай: аслзода эди у, эндиликда саройда кечган доруломон ҳаёти қумлар ўпқонига кўмилди ва у буткул чорасиз кимсага айланди.

      Улар чошгоҳдан сўнг бир карвонсаройга етиб келишди. Хизматкор ҳужрага овқат олиб кирди. Икковлон танаввулдан сўнг ётишга чоғланди.

      Бозоргон Ҳорун ҳам карвонсаройга етиб келганига шукр қилмоқда эди. У хос хонага жойлашгач, таомланмади: йўлда бошланган қорин оғриғи ҳали ҳам тингани йўқ. Ҳоли мадори қолмаган эса-да, савлатини зўр бериб базўр тутиб турарди. Ошқозони зирқираб оғрир, шу важдан азобланиб, чуқур-чуқур нафас оларди. Хизматкори табиб суриштириб, карвонсарой ҳожасидан кўмак сўради.

      Ҳоруннинг ҳарорати кўтарилиб, ўт ичида ёнаётганини кўрган ҳожа ҳам ўзини қўярга жой тополмай қолди. У зудлик билан табиб олиб келмоғини хизматкорига буюрди.

      Тез орада хаста ҳузурида ҳозир этилган табиб ҳароратни туширмоқ учун малҳамдори ичирди. Беморнинг ҳолини синчиклаб кузатиб, оғриқ тафсилотларини обдон суриштирди. Бемор малҳам таъсирида ором олгандек бўлди ва ҳориб уйқуга кетди. Кўзини очганида кун пешиндан оққан эди.

      Аҳли карвон бугун бунда қолиб, эртаси тонг саҳар яна йўлга чиқади.

      Карвон ўтар маҳали итлар аёвсиз ҳурди. Ҳорун итларнинг жағи-жағига тегмай тинимсиз аккиллашини яхшиликка йўймади. У ҳадиксираб, нимадир дегандек бўлди.

      Улар карвонсаройдан ҳали олислаб кетишгани йўқ. Йўл ёқасида бир тўда болалар чуғурлашади. Қўйларини ўтлатиб юрган бу чурвақалар тобора ортда қолишди.

      Саксовулзорга етиб келишди. Мана, улар юлғинзордан ўтишди.

      Ҳамза жимиб қолган Сайфиддинга қараб:

      – Ҳолинг нечук? Недин жимиб қолдинг? – дея савол қотди у нақши шамдон адипли яктагининг енги билан пешонасидаги терларини сидирган кўйи.

      – Ўзим шундоқ.

      – Шундоқ дегин? Ман эсам жимиб қолғонинг-чун хавотир бўлдим.

      – Аслида бир хусус бор, – деди Сайфиддин ҳижолатомуз оҳангда.

      – Бир турли не деганинг, анламадим?

      – Шу-у, пича бўлди тиззамда оғриқ бошланганига…

      – Э-э, олдинроқ айтмайсанму? Баласон дарахтидан тайёрланган ўткир малҳам бор эди. Ани дарҳол сурмак лозим, шифо бўладур.

      Малҳам таъсирида Сайфиддиннинг тиззасидаги оғриқ пасайиб, жони ором топди.

      Бозоргон Ҳорун, таассуфларким, кўзлаган манзили – турк бекликларига омон етиб бора олмади. Воқеа эса бундай бўлган эди.

      Бироз ўзига келган Ҳорун яна оғриқ бошланаётганини сезиб, малҳам доридан сўради. Хизматкори эҳтиётсизлик қилиб малҳамни тўкиб қўйганини ҳали билмасди. Эшитгач, унинг бу тутумидан дарғазаб бўлиб, ўзини қўярга жой тополмай қолди. Олис йўл босар экан, ошқозонида бошланган оғриқ тўхтамас бўлса, ҳоли не кечади унинг? У табиатан қизиққон ва қайсар кас эди. Хизматкорини койиб турган маҳал жуда олисларда отлар дупури эшитилди.

      Қум


Скачать книгу