НАМОЗШОМ ХАЁЛИ. Муҳаммадали ҚЎШМОҚОВ
ong>
Ҳикоя ва қиссалар
БУНИ ҲАЁТ ДЕЙДИЛАР
Юнус чолнинг кўзи қари тутга тушди: ажаб, ҳар куни овлоқ сўқмоқдан ўтиб-қайтиб юрса ҳам, аҳамият бермаган экан, анҳор устига янаям анча қийша-йибди. Унинг заъфарон, оловранг, шапалоқдай барглари ширт-ширт узилаёт-ганлигини кузатаётиб, қачонлардир шундай бир қари тутни айни шу алфоз ту-шида кўрганлигини эслади… Мийиғида ўйчан кулимсиради.
… қизиқ.
Анча-мунча чарчаганини демаса, Юнус чол хушҳол эди.
Куз кунлари баъзан илк баҳор кезларидай кишига ёқимли туюлади. Мудроқ ҳислар ўз-ўзича жунбушга келиб, баҳри дилингизни ажиб бир нималардир чулғаб олаётгандай туюлади. Ва беихтиёр нимагадир ташналигингизни, шунинг баробарида, азиз бир кимларингизнидир меҳрига ҳам чанқоқлигингизни юрак-юраги-нгиздан ҳис этасиз-да, ҳали-замон барига эришадигандек, яйраб энти-касиз.
Шу тобда Юнус чол айни шундай бир лазиз ҳолатдан хушҳол эди.
Ана, суви қуриб, тошларида бақатўнлар, сувўтилар қотиб қолган анҳор ёқа-лаб, заранг сўқмоқдан хаёлчан уйига қайтмоқда. Эгнида тупроқ рангги синггиб, енглари ҳамда тирсак атрофлари титилиб кетаёзган коржома. Чолворининг тиз-заларига тринкадан ямоқ қуралган. Бошида хийла унниққан телпак, оёғида товони ейилган, тагчармининг тумшуқ томони сал кўчган кирза этик… Ер боққан кўйи, ҳорғин бораяпти. Унинг ширин хаёлларини чалғитгудай сас-садо йўқ: ҳаммаёқ жим-жит. Қиш уйқусига чоғланаётган далалар, дову дарахтлар со-кин нафас олаётгандек!..
Юнус чол, ниҳоят бугун кампирининг қайтганлигини ўзича тахминларкан, тағин лабларининг таноби қочди… Соғинибди. Йўқ, буни соғинч деб ҳам бўлмас, худди нимасинидир йўқотгандек, хаёли жойида эмас. Кетганига неча кун бўляпти?.. Йўқ, аниқ эслаёлмайди. Бу гал анча узоқ қолиб кетди.
… қайтған бўлуви кирак инди, – деб ўйлади Юнус чол, кампирининг юмшоқ- қина шовла пишириб, аччиққина кўк чой дамлаб кутаётганлигига асло гумон-сирамай. – Сенга мин киракманми, болаларинг, дейман?.. Албатта, сен кирак, сен, дейди… Лакин ёлғон сўйлийди, чўқинған. Унгада молайлари керак, менга-да!.. Лакин…
Юнус чол узоқдан дарвозага син солди: ёпиқ – халқалар қизил чизимча билан боғлаб қўйилган. Агар кампири қайтганида, бир тавақаси хиёл очиқ бўлиши керак эди. Демак?..
Унинг хушҳоллигига путр етди. Хўрсинди.
Азалдан дарвозалари қулф кўрган эмас. Қишлоқда шундай: ҳеч кимнинг дар-возаси қулфланмайди: ҳамма бир-бирига кўзу қошдай азиз.
Қишлоққа келганларига қанча бўлаяпти ўзи – ўттиз йилми?.. Ўттиз йилдан кўпроқ. Бари болалари қишлоқда – мана шу ҳовлида туғилган: Рашид… Рашида… Равил… Рафойил.
Дарвозадан кираётиб, Юнус чол ялт уй эшигига қаради: ёпиқ, ошхона эшиги ҳам!..
Бирдан хомуш тортди: олдинда узундан-узоқ тун!.. Бир ўзи.
Энди енгилроқ нимадир пишириши керак: тўртта картошка, иккита пиёз… Устига иккита тухум чақади. Нима дейди буни – яз-ёзими, картошка қовур-доқми?
… майли. – Бечора одам ҳамиша ўзини шундай деб юпатади. – На илож. Шу-кур, ў з и н а шукур.
Юнус чол устахоначасига кириб, сўмкасини михга илди. Сўмкасида нонто-парлари – болғача, онбур, искана, бир ҳовуч катта-кичик мих… Тағин – газчўп. Ҳа, шайн ҳам бор.
Юнус чол устахоначасидан чиқаётиб, бирдан томошақовоқдай обтовачани тепиб юборди. Обтовача даранглаб товуқхона томон думалади. Товуқлар олам-жаҳонга жар солиб қақоғлади.
Обтовачани тепиб юборгани ўзига наъша қилди: у – кампирининг таҳорат идиши. Кампири – намозхон. Илк таниган кунларидан бери, кампири Худонинг берган куни беш маҳал намозини канда қилмайди; рўза тутади; тағин варақлари сарғайиб, титилиб кетган китоби тунлари қўлидан тушмайди – бирини қўйиб, бирини ўқийверади.
Барибир, дабдурустдан жаҳли қўзигани Юнус чолнинг ўзига ёқмади: ёши бир ерга етаётган одам…
… уят-э! – деди ўз-ўзига. Бориб, обтовачани қўлига олди. Бирор ери пачақ-мачақ бўлмаптими, деб айлантириб қаради: мисдан ишланган-да, маҳкам… Элтиб, жойига қўйди. Картга ўтирди. Карт ҳовли ўртасидаги ўрикнинг остида эди. Ўрик тарвақайлаб, бори супани тутган эмасми, қонталаш баргихазонлар, ана, ҳовли билан битта бўлиб ётибди. Йўмаса, тунов куни тўнғичининг қизлари ҳовлини чиннидай тозалаган эди-я!.. Димоғида ёмғир ҳидини туюб, қошларини чимирди. – Тунда шир этиб ёмғир ёғса… – Ушбу хавотири кўнглидан кечаётиб, кампирининг йўлга юпун чиққани ёдига тушди, кўксида аттангми, раҳмга менгзаш нималардир ғимирлади. – Ўйнагани кетгани йўқ-ку!.. Бугун беш… олти… етти… Етти!..
Етти кундирки, Юнус чол уйда бир ўзи. Кампири ҳеч қачон бу қадар узоқ муддатга ёлғиз қолдириб кетган эмас. Жуда нари борса уч кун… тўрт кунда елиб қайтарди, лекин то келгунига довур етадиган майин-мулойим бўғирсоқ, кишмишли бўрсилдоғу бирор қозон этқовурдоқни тайин қилгач, ана кейин ло-зимандасига йўл оларди. Бу гал ҳаммаси кутилмаганда рўй берди: ўртанчалари жўнатган телеграмма қўлларига тегкан куниёқ, кампири саросар кечки поездда Тошкентга жўнаган эди.
… тинчликмикан ишқилиб? – деб, ўзига таскин берди Юнус чол. – Тинчлик-дир-да, хат-пат йўқ-ку!..
Тўнғичлари