НАМОЗШОМ ХАЁЛИ. Муҳаммадали ҚЎШМОҚОВ
аканинг тўнғич шогирди, – олиммисан – олим-да!.. Боплади: ҳаммага манзур бўлган пухта, теран таҳлил-дан сўнг, шоир Тилак Жўрадай олимни вояга етказган онасига, шоирнинг олим-лик қирраларини кашф қилолган устозига раҳматлар айтди.
Бирдан ўшанда кенг-мўл хонани тутиб кетган шодон қарсаклар жарангги, мана, шу тобда ҳам Нортўхтанинг қулоқлари остида аксу садо бериб янграёт-гандек!..
… ўшандай қувончбахш, ўшандай сурурбахш дамлари борлиги учун ҳам, дунёси гўзал, ҳаёт бетакрор. Одамнинг интилиб-интиқиб яшагиси келаверади. Яшасин, ҳ а ё т!..
Тағин икки-уч олимнинг таъриф-тавсифидан сўнг, Тилак, хаёлчан кулим-сираб, секин минбар томонга ўтди. Эгнида янги, ярашиқли кастюм, оппоқ кўйлак, бўйнида, – раҳматли ҳеч қачон галстук тақмас эди, – кимдир биров чиройли тўғалаб берган галстук. Қўлида думалоқлаб ўралган уч-тўрт варақ қоғоз. Бир муддат сукутдан сўнг, муҳтарам илмий кенгаш раисига, кенгашнинг аъзоларига, шахсан устози Ғайбулла Саломга, хуллас – илмий ишига юксак баҳо берган олиму тадқиқотчиларнинг бари-бариларига бир-бир миннатдорлик изҳор этгач: “Мен учун энг катта ютуқ, энг катта мукофот – ёзган ишимнинг ав-вало устозим Ғайбулла акадай олимга маъқул бўлганлиги, – деди. – Диссерта-цияни ёзиш жараёнида ХХ асрнинг буюк жафокаш шоири Нозим Ҳикматнинг тутқунликда кечган, соғинч тўла дарбадарликда ўтган чигал қисматини, асарла-рининг ўзбек тилига таржимаси тарихию таржималарнинг бадииятини, шунинг-дек, қардош туркий тилларга қилинган қатор таржималарини тадқиқ этаётиб, адолатнинг оташин куйчиси Нозим Ҳикмат ҳақида гўзал бир достон ёзганли-гини айтди. – Мен – шоирман, – деди. – Ҳурматли оппонентлардан кейин, на-зарий тезислару илмий ибораларга тўлиб-тошган и ш и ҳақида яна батафсил маълумотлар билан азиз биродарларини толиқтирганидан кўра, достонидан боблар ўқимоқни афзал билаётганлигини айтиб, ҳайъат томонга майин кулимсираб қаради: – М а й л и м и?”
Тилакнинг ажабтовур таклифидан ҳамма ҳайратга тушиб, бир зум жим қотди.
Ғайбула ака эса, Тилак Жўрадан асло бунақасини кутмаганмилар, кўзлари каттайиб, анг-танг бўлиб қолдилар.
Раис эса, – қ о й и л! – хушҳол жилмайиб:
– Яшанг-э, шоир, бор экансиз-ку! – деди. – Достондан ўқинг-да, достондан!
Конец ознакомительного фрагмента.
Текст предоставлен ООО «ЛитРес».
Прочитайте эту книгу целиком, купив полную легальную версию на ЛитРес.
Безопасно оплатить книгу можно банковской картой Visa, MasterCard, Maestro, со счета мобильного телефона, с платежного терминала, в салоне МТС или Связной, через PayPal, WebMoney, Яндекс.Деньги, QIWI Кошелек, бонусными картами или другим удобным Вам способом.