Бахт етказиш: Миллиард долларлик интернет дўкон тарихи. Тони Шей

Бахт етказиш: Миллиард долларлик интернет дўкон тарихи - Тони Шей


Скачать книгу
энди офисга қайтсак ҳам бўлади, – дедим.

      – Яхши.

      Шундай қилиб, биз жимгина ортга қайтдик.

Денгиз саёҳати

      Гаров – бу гаров. Агар мен баҳс боғлаб ютқазсам, тўловдан қочмайман.

      Университетда битирув куни дўстларим мен билан баҳс боғлади. Улар мени 10 йил ичида миллионер бўлишимни тахмин қилишди. Агар шундай бўлса, мен улар билан денгиз саёҳатига чиқиб, ҳамма харажатларни ўзим кўтаришим керак эди. Агар улар ютқазса, улар билан саёҳатга чиқишим, тўлов ҳам уларнинг бўйнида бўларди. Афтидан, ҳар иккала ҳолатда ҳам мен ютиб чиқардим, чунки миллионер бўлиб ҳамма харажатни тўлашим ёки текинга саёҳатга боришим мумкин эди. Ҳар қайси ҳолатда мен бахтиёр бўлардим, шундай экан, гаровга рози бўлдим.

      Багамадаги уч кунлик денгиз саёҳати учун Флоридага учганимизда 1999 йилнинг бошлари эди. Бошқа дўстларимни ҳам таклиф қилишга қарор қилдим ва биз 15 кишилик гуруҳ бўлдик. Олдин денгизга чиқмаганим учун кеманинг катталигидан ҳайратга тушдим. Кемада тунги клуб, ўнта бар, бассейнлар ва истаганингизни муҳайё қиладиган бешта ресторан бор эди. Биз еб-ичиб, вақтичоғлик қилдик. Бу худди курсдошларнинг қайта йиғилишига ўхшарди. Фақат бунда баъзи зерикарли нарсалар йўқ эди.

      Саёҳатнинг сўнгги куни ичиб, тонг отгунча рақсга тушиш учун тунги клубга боришга қарор қилдик. Саёҳатдаги дўстларим назарида мен бахт ва омадни ифодаловчи барча нарсага эга эдим. Дўстларим компаниямни «Microsoft» га сотганим билан табриклашар ва кўринишимдан ўзимга бўлган ишончим ортганини таъкидлашарди.

      Соат 1:00 да DJ тез орада клуб ва бар ёпилиши ҳамда охирги мусиқани қўйишини эълон қилди. Ҳамма охирги қадаҳни ичиш учун бар томонга юрганда мен оломонга қўшилмаслик ва лаҳзани тутиш учун озроқ тўхтадим. Агар тўрт йил олдин кимдир мени миллионер бўлишим ва кемада саёҳатга чиқишимни айтганда ишонмаган бўлардим.

      Мусиқа янграётган, қадаҳлар кўтарилган, ҳамма қадаҳ сўзи айтаётган бир паллада безовта бир овоз хаёлим тубида бир саволни тинимсиз такрорларди. Бу савол «Microsoft» билан келишув якунланган куни Санжай билан жимгина офисга қайтган кунимиздан бери ўрнашиб олганди: «Энди-чи? Энди нима қиламиз?»

      Кейин бунга эргашиб, бошқа саволлар ҳам келарди: «Муваффақият нима? Бахт нима? Мен нима учун ишлаяпман?»

      Мен ҳамон бу саволларга жавоб топа олмасдим. Шундай қилиб, жавоблар кутиб турар, деган ўй билан барга бориб, бир қадаҳ ароқ буюртма қилдим ва Санжай билан стаканни уриштирдим.

* * *

      Саёҳатдан кейин мен ўзимни автопилотда бошқарилаётгандай ҳис қилардим. Кеч уйғониб, офисда бир неча соат кўриниш берар ва электрон почтамни текшириб, эртароқ уйга қайтардим. Баъзан офисга умуман бормай қўя қолардим.

      Бўш вақтим жуда кўп эди. Ундан қандай фойдаланишни билмасдим.

      Шундай қилиб, ўйлашга анча вақтим бор эди. Ўзим хоҳлаган барча нарсаларни аллақачон сотиб олгандим: Бошпана, катта экранли телевизор, компьютер ва уй кинотеатри. Икки ҳафтада бир дам олиш кунлари Вегасга покер ўйнагани борадиган бўлдим. Мен пул учун эмас,


Скачать книгу