Бахт етказиш: Миллиард долларлик интернет дўкон тарихи. Тони Шей

Бахт етказиш: Миллиард долларлик интернет дўкон тарихи - Тони Шей


Скачать книгу
уларнинг ўнтасини ҳам топишга муваффақ бўлишди. Биз улар билан мунтазам йиғилиб ўтирардик – ота-оналар ва болалар барчамиз биргаликда кечки овқат тановул қилардик ва ундан сўнг чақчақлашардик. Болалар телевизор томоша қилар, катталар алоҳида хонада суҳбатлашишар ва фарзандларининг ютуқлари ҳақида бир-бирига мақтанишар эди. Бу шунчаки Осиё маданиятининг бир қисми ҳисобланарди: Фарзандларнинг эришган ютуқлари аксарият ота-оналарнинг муваффақиятларини ва статусини белгиловчи рамз ҳисобланарди. Биз фарзандлар зўр ҳисоб қайдномаси эдик.

      Осиёлик ота-оналар учун аҳамиятга эга уч тоифа ютуқлар мавжуд эди:

      Биринчи тоифа – академик ютуқлар: Яхши баҳога ўқиш, ҳар қандай мукофот ёки жамоат эътирофи, SAT имтиҳонидан яхши балл олиш ёки мактабнинг математика жамоасига аъзо бўлиш кабилар шу тоифа таркибига кирарди.

      Иккинчи тоифа – мансабга оид ютуқлар: Яхши шифокор бўлиш ёки фан доктори даражасига эришиш энг зўр ютуқ эди, чунки иккала ҳолат ҳам сизнинг «жаноб Шей» дан «доктор Шей» га ўзгаришингизни англатарди.

      Учинчи тоифа – уста чолғувчи бўлиш: Деярли ҳамма осиёлик болалар пианино ё скрипка, ёки иккаласини ҳам чалишни ўрганишга мажбур қилинарди ва ҳар бир йиғилишда кечки овқатдан сўнг фарзандлар ота-оналарининг қошида мусиқа ижро қилишлари керак эди. Бу ота-оналарга хуш кайфият улашиш ниқоби остида фарзандларни бир-бирига таққослаш йўли эди.

      Учала тоифада ҳам ютуққа эришишим учун ота-онам бошқа осиёлик ота-оналар сингари тарбиямда жуда қаттиққўл бўлган. Менга ҳафтасига бир соат телевизор кўришга рухсат беришарди. Мен ҳамма фандан юқори баҳога ўқишим шарт эди. Ота-онам менга бутун бошли ўрта ва юқори синфлар давомида тайёрлов тестларини ечтиришган. Тайёрлов тестлари стандартлаштирилган тест бўлиб, одатда фақат бир марта, юқори синф якунида, университетга кириш жараёнининг бир қисми сифатида топширилади. Лекин ота-онам унга олтинчи синфдан бошлаб тайёрланишимни хоҳлаган.

      Ўрта мактабда тўртта мусиқа асбобини чалишни ўрганиб олдим: Пианино, скрипка, труба ва валторна. Мактаб йилларида мен ҳар бир мусиқа асбобини ўқиш кунлари ўттиз дақиқадан, дам олиш кунлари эса бир соатдан машқ қилишим керак эди. Ёзда уларнинг ҳар бирини кунига бир соатдан машқ қилишимга тўғри келарди. Менимча, ёзги таътилда дам олишни истаган болалар учун бу энг шафқатсиз ва ноодатий жазо бўлса керак.

      Шундай бўлса ҳам мен дам олиш кунлари ва ёзги таътилда завқ олиш йўлини топган эдим. Эрталаб соат 6:00 да, ота-онам ҳануз уйқуда бўлганда ўрнимдан туриб, пианино бор хонага тушардим. Пианинони чалиш ўрнига кассетадан фойдаланардим ва аввалдан ёзиб қўйилган бир соатлик сеансни қўярдим. Сўнг соат 7:00 да хонамга қайтиб чиқардим ва хонани қулфлаб, бир соатлик скрипка чалинган ёзувни қайтарардим. Бу вақтда эса китоб ва «Boys’ life» журналини ўқирдим.

      Тахмин қилишингиз мумкинки, пианино ва скрипка ўқитувчиларим менда нима учун ўсиш бўлмаётганини тушуна олишмасди. Ўзимнинг нуқтаи назарим билан қарасак, ушбу мусиқа асбобларини чалишни ўрганиш мен учун қандайдир


Скачать книгу