Бахт етказиш: Миллиард долларлик интернет дўкон тарихи. Тони Шей

Бахт етказиш: Миллиард долларлик интернет дўкон тарихи - Тони Шей


Скачать книгу
таклиф қилган мутахассисликларга қараганда бизнес оламига яқинроқдай туйилди.

      Аммо ота-онам Ҳарвардда ўқишимни хоҳлади, чунки у энг обрўлиси эди, айниқса, Осиё жамоатчилигида. Шунинг учун мен ахийри шу ерда ўқийдиган бўлдим.

      Ҳарвардга келганимда биринчи бўлиб сотиб олган нарсам телевизор бўлди. Энди телевизор кўришимга ота-онамнинг ҳафтасига бир соатлик чеклови йўқ эди, шунинг учун эркинликда кунига тўрт соатдан телевизор кўраётган эдим. Мен телевизор кўриш билан машғул бўлганимда, ётоқхонамиздаги баъзи талабалар қизларнинг ваннасидан барча ҳожатхона қоғозларини олиб қўйиш ёки назоратчимизнинг ваннасини иссиқ чойга тўлдириш каби ҳазиллар қилаётганини билиб қолдим. (Назоратчи бундан ҳайратда эмасди).

      Мен жадвалимни шундай тартибга солган эдимки, фақат душанба, чоршанба ва жума кунлари соат 9:00 дан 13:00 гача дарсларим бор эди. Сешанба ва пайшанба кунлари мутлақо бекорчи эдим. Бу назарий жиҳатдан жуда яхши ғоядай туйилди, лекин тун одами бўлганим учун қирқ саккиз соатлик тартибга ўтиб қолдим – узлуксиз ўттиз икки соат уйғоқ юриб, кейин ўн олти соат ухлайман.

      Дарс кунлари соат саккиздаги уйғоткичнинг овози энг ёқимсиз овоз эди. Овозни ўчириш тугмачасини бир неча марта босардим ва кейин ўзимга куннинг биринчи дарсини ўтказиб юбориб, маърузани кейинроқ бошқа бировдан кўчириб олиш мумкинлигини айтардим. Кейин бир соат ўтгач, юқоридаги мантиқ биринчи дарс учун жуда яхши ишлагани сабабли уни иккинчи дарсга ҳам татбиқ этишим мумкинлигига ўзимни ишонтирардим, шу билан бу дарсни ҳам ўтказиб юборардим. Учинчи дарсга боришга тайёр бўлишим керак бўлган чоғда мен аллақачон иккита дарсни ўтказиб юборардим. Шунинг учун яна бир дарс ҳеч нарса қилмайди, деб ўйлардим. Ва ниҳоят, куннинг охирги дарсига боришим керак бўлган пайтга бориб, қолган барча дарсларни ўтказиб юборганимда фақат битта дарсга қатнашишнинг маъноси йўқлигини англадим. Атиги битта дарсга бориш учун ўриндан туришдан келадиган фойда шунчаки арзирли эмасдай туйилди.

      Қисқаси, ўқишнинг биринчи йилида умуман маърузаларга қатнашмадим. Дарҳол тўшакдан туролмаслигим сабабли, душ қабул қилиш ва овқатланиш хонасигача йўлни босиб ўтиш учун жуда дангасалик қилардим. Натижада, кун давомида тезпишар лапша ердим ва «Ҳаётимиз кунлари» сериалининг ҳар бир қисмини томоша қилардим.

      Биринчи йилимни ётоқхонада бирга яшайдиган дўстларим билан кўнгилхушлик қилиб ўтказдим. Ётоқхона «Canaday A» деб номланарди. Биз биргаликда телевизор кўрардик, видеоўйинлар ўйнардик ва кўп суҳбатлашардик. «The Gobbler» нинг шонли кунларидан илҳомланиб, мен «Canaday A» рўзномасига асос солдим. Асосий жамоа, тахминан, ўн беш кишидан иборат бўлиб, биз ажралмас эдик. Кўпчилигимиз шу доирадан ташқарида дўст орттирмадик ва университетнинг тўрт йили давомида ҳам ҳамжиҳат бўлдик.

      Юқори синфда бўлгани каби мен иложи борича камроқ ўқиб, айни чоғда аъло баҳолар олишга ҳаракат қилдим. «Америка имо-ишора тили», «Тилшунослик» ва «Хитой тилининг Мандарин лаҳжаси» (ота-онам билан шу лаҳжада гаплашардим) каби фанлардан дарс олдим. Асосий


Скачать книгу