Ёзувчи учун атир. Неъмат Арслон
ва ўзаро мунозарага киришиб кетишди. “Азозил бизни шу ерда ҳам чалғитаяпти”, деди Кўкўғлон ва Буроқ томонга ўгирилиб шивирлади:
– Шоҳим, уни сўроқ қилиш керак. Буни менга топширсангиз, қайси йўл билан бўлмасин, рост сўзлашга мажбур қилардим. Чўпчак айтиб, бизни чалғитмасди.
– Фақат зуғум қилманг, адолат юзасидан иш кўринг, агар Иблисни бу ёруғ дунёдан йўқ қилиб ташлаш зарур бўлганда эди, яратган Тангримиз турфатул айн ичида уни маҳв этган бўларди. Модомики у яшаётган экан, демак, ҳали бунинг мавриди эмас. Майли, бошланг, Контхаке ва Ксанф сизга ёрдам беришади.
9
Суд ҳайъати ҳамма учун кўринарли бўлган алоҳида саҳн устига чиқди.
Уларнинг талаби билан Азозил набирасини жўнатиб юбориб, ёлғиз ўзи ҳайъат қаршисида ҳозир бўлди. Суд жараёни бошланди.
– Аннабелни руҳонийлар ўтда куйдиришди. Бунинг сабаби сенга маълумми?
Азозил:
– Маълум. Сабаби – калтабинлик. Шайтонни ёмонотли қилиш.
Контхаке:
– Ҳукм чиқарилганда ва ижро этилаётганда сен қаерда эдинг?
Азозил:
– Бир хонимни бегона эркак билан қовуштириш учун етаклаб кетаётгандим.
Ксанф:
– Буни қандай исботлайсан?
Азозил:
– Бу воқеа катта шов-шувларга сабаб бўлган. Ўша 1535 йилги суд ҳужжатларида бор. Умуман, бу менинг кундалик юмушим. Аннабелнинг ўлимига келадиган бўлсак, бунга унинг ўзи айбдор.
Кўкўғлон:
– Аниқроқ айт, бу билан нима демоқчисан?
Азозил:
– Руҳоний Аннабелни кўриш учун унинг олдига кирганда Аннабель кўзларини юмиб туриши керак эди.
Кўкўғлон пишқириб ер тепинди. Хона деворлари зириллаб кетди. “Отлар ҳеч маҳал олдига инсон яқинлашганда кўзини юммайди. Сен нега масхарабозлик қилаяпсан?!
Азозил:
– Мен тўғрисини айтаяпман, агар кўзини юмиб турганда, омон қолган бўларди.
Кентхаке:
– Бу жонивор кўр экан деб, уни қўйворган бўларди демоқчимисан?
– Йўқ, – деди Азозил бироз ўйга толиб, – Аннабель кўзини юмиб турганда, руҳонийнинг гавдаси, узун қора ридоси отнинг нигоҳида акс этмаган бўларди.
Ксанф:
– Батафсилроқ тушунтир!
Азозил:
– Бош руҳонийга қандайдир бир жаноб ранги кўкиш, бадани ярқироқ оқ юлдузлар билан тўла, ғоят келишган бир от совға қилади. Бу Аннабель эди. Бош руҳоний отни кўриш учун унинг яқинига боради. Тўғрироғи, отхона эшигини очиб мўралайди. Ва “Шайтон! Шайтон!!” деганча йиқилиб қолади. Бунинг сабаби оддий. Отларнинг кўзида бутун борлиқ акс этиб туради.
Руҳоний нимқоронғи отхона эшигини очиб қараганда, ташқаридаги ёруғлик, қия очилган эшик ва қора ридо кийган руҳонийнинг беўхшов шарпаси Аннабелнинг кўзида акс этган. Бор гап шу. Руҳоний уни, яъни ўз аксини шайтон деб ўйлаган.
Кўкўғлон:
– Демак, Аннабелнинг кўзларидаги шарпа шайтон эмас, балки руҳонийнинг ўзи бўлган, демоқчимисан?
Азозил:
– Жуда