Адабиёт- миллат виждони. Нўъмон Рахимжонов

Адабиёт- миллат виждони - Нўъмон Рахимжонов


Скачать книгу
Боши ва томоғининг таги қора рангда, худди қора рўмол ўраб олгандай. “Чилим-чилим”, деб сайрайди.

      – Йўқ, сен айтаётган қуш Потмачумчуқ, ҳовлиларда ёлғиз ўзи юради, тинимсиз думини силкиб туради, жуфти билан юрганини ҳеч кўрмаганман. Ботмоннинг жуссаси ундан ҳам кичик, бош бармоқдайгина, аммо кичик бўлса ҳам, ҳикматга тўла унинг боши.

      – Нима деб сайрайди? Кеча “Хамса”дан Чаковак деган қуш тўғрисида ўқиб берган эдинг, Ботмон деганинг мабодо ўша қуш эмасми, сен ўзингча ном қўяверасан, баъзида.

      Хуллас, бироз чўзилган мунозаралар сўнгида биз Ботмон яшайдиган ўша ташландиқ уйча томон йўл олдик. Бунинг учун Такия деган қишлоққа боришимиз керак эди. Жуда кўп қишлоқларнинг қиёфаси ўзгарди замоннинг зайли билан, аммо Такия бундан юз йил аввал қандай бўлса, шундайлигича қолган. Демакки, биз излаган қушчанинг ини бузилмаган. Қишлоқ кўчасидан борарканмиз, ногоҳ қулоғимга урилган таниш ноладан дилим ҳаприқиб кетди. Ботмоннинг овози! Тупроғи билқиллаб ётган йўл устида тўхтаб, атрофга алангладим ва ташландиқ уйча пештоқида турган қушчани кўрдим. Унинг сайрашига бир дам қулоқ тутиб турдик биз. Бу сафар Ботмоннинг қўшиғини охиригача эшитмоқчи ва хулоса чиқармоқчи эдим. Сен ҳув анави қайрағоч тагига бориб соялаб тур, дедим Танзилага, зеро ҳаддан зиёд иссиқ эди кун. Ёлғиз ўзим қолиб қулоқ тутдим бу антиқа жонзотнинг ноласига. Азалдан таниш эди менга Ботмоннинг қўшиғи. Қаерда эшитганман, қайси китобдан ўқиганман, эслолмайман буни, аммо “Эй қанотсиз одамзод” деб бошланадиган ўша шеър ёдимда қолган. … Кўп антиқа воқеалар ўтди бошимдан. Турли хулосалар чиқардим бу воқеаларни таҳлил қилиб ва пировардида англаганим шу бўлдики, ҳар қандай буюк одам ҳам Ботмоннинг қўшиғида айтилган ҳикматдан четда яшамас экан. Қанотсизлик қисмат экан инсонга. Шундан буён иложсиз қолганимда, чорасиз қотганимда ва ғамга ботганимда Ботмоннинг қўшиғини айтаман ва таскин топаман:

      Эй қанотсиз одамзод,

      Сенда икки оёқ бор.

      Қанча катта бўлсанг-да,

      Пашша чивинга емсан.

      Мен-чи, кичик бўлсам-да,

      Пашша-чивин менга ем…

      ВАҚТ ФАЛСАФАСИ

      Танзилага

      1

      Вақтни тўхтатиш мумкинлигини англаган куним ҳаётимнинг узилиш ва қайта уланиш нуқтаси бўлди. Бу нуқталар улуғвор кашфиёт олдида турган одам учун зиғир донасича ҳам аҳамиятга эга эмас. Вақт тўхтаса, Иффат қаримайди. Унинг юзларига ажин тушмайди ва у ҳеч қачон Тўхта момога ўхшаб букчайиб қолмайди. Айтишларича, Тўхта момо ёшлигида жуда дилрабо қиз бўлган. Мана, энди лаблари шафтолиқоқидек қурушган, яккаю ягона сўйлоқ тиши қоронғи ғор оғзига тираб қўйилган ёғочни эслатади. Худди ўзидек эгри ҳассаси ва букчайган қадди, чақчайган кўзлари ва томоғи остида эски латтадек шалвираб осилиб турадиган териси ва умуман бутун қиёфаси билан баайни ялмоғиз кампирнинг ўзи. Момонинг айби йўқ, бу вақтнинг иши. Мен оралиқдаги вақтни йўқ қилиб ташлаб, ёки ортга қайтариб Тўхта момони


Скачать книгу