Ҳақиқат талабгоримиз. Карим Бахриев

Ҳақиқат талабгоримиз - Карим Бахриев


Скачать книгу
меҳрини қушлардан, тоғу тошлардан сўраса ҳам, бу унга ярашади, малол келмайди. «Туғилгандан мен шўрликнинг бағрим қон, Бир жисмимда талашади икки жон. Жон талашсам, тепамда чарх урган шу Капалаклар одамлардан меҳрибон». Чунки, разм солиб қарасанг, уларнинг «на кулбаси, уйи йўқ», на қўшиғи, «на товуши, куйи йўқ». Зеро, «капалакнинг камбағали, бойи йўқ».

      Албатта, дунёнинг жонзотлари – Муҳаммад Юсуфнинг тимсолларидир. У ялпизга «жилға бўйида сарғайган синглим» деб ўтинади, «эрка кийик»ка қарата «бу дунёда бирдай ғариб мен ҳам, сен ҳам» дея эркаланади, «сенинг жонинг, менинг жоним – омонат жон» деб иқрор бўлади.

      «НЕЧУН ҚУЛЛУҚ ҚИЛМАЙ АНДИЖОНГА МЕН!»

      Муҳаммад Юсуф маҳаллийчиликни ёмон кўрар эди. Унинг «Халқ бўл, элим» деган даъватида ҳам юртни бутун, миллатни якдил кўриш истаги барқ уриб туради. Самарқандни севарди, борса «Улуғбекни кўрмай қайтмас»ди, Бухоро минораларига уя қўйган лайлакларга дарё меҳри бор эди, Файзулла Хўжаевнинг юртига атаб достон битганди, юрт кезарди, ҳатто сўнгги кунини ҳам олис Элликқалъада ўтказди.

      Шоирнинг она юрти Андижонга ҳам ўзгача меҳри бор эди. «Кўнглида кўкарган дала»сига, «йўлига термулиб толган чорбоғ»ларга, шоир «соғинмаса ҳам шоирини соғинадиган момоқаймоқлар»га муҳаббати ўзгача эди.

      Сайлаб юрт ажратмоқ феълимга йироқ,

      Бухор минорлари кўнглим этар тоғ,

      Менга Самарқанд ҳам азиздир, бироқ -

      Нечун қуллуқ қилмай Андижонга мен!

      Дунёга «Бобурдек шоҳларни берган», Нодирабегимнинг «сочларин ўрган» бу қадим қўрғон – Андижоннинг тупроғи жаннатдек «ғамза этиши» унга севинч бахш этарди. Андижонни, онасини тез соғинарди. Бориб қайтса ҳам, кун ўтиб қўмсарди, эҳтимол, бориб туриб ҳам соғинарди. Бу «Чўлпони ёдидан чиқмаган диёр»га «кузда кетган турна баҳор қайтгандек» бир куни қайтишини айтарди.

      Муҳаммад Юсуф улкан тарихий хотира шоиридир. У юртни севар экан, унинг оғриқли тарихини четлаб ўтмайди, ундан сабоқ чиқаришга даъват қилади ва бунинг учун аччиқ таъналар ҳам қилади. Бу оғринишлар, куюнишлар юртига бўлган улкан муҳаббатидан, Андижонни мукаммал кўриш истагидандир. Буюк фарзандларнинг юрт бошига сиғмагани уни қаттиқ ўртайди.

      «Оллоҳ-ку Анжонда қормиш лойини, Нодиранг на қилсин хон саройини?» – дея Боғишамол бўлиб йиғлаган диёрга юкинади, «ҳаттоки қаландар Машраби талош»лигидан, юртга «Бобури сиғмаган»лигидан ўкинади.

      Ўзинг улғайтирган ниҳолингга боқ,

      На бўйинг етар, на қўлинг етади.

      Болангдан шоҳ чиқса – ўзга юртда шоҳ,

      Шоир чиқса, бари дайдиб кетади.

      Гоҳо койимайсан гапга кирмаса,

      Гоҳо бошин силаб, йўлга солмайсан.

      Тақдирдан нолийсан, худо бермаса,

      Худо берганини асрай олмайсан.

      Бешафқат, аммо рост сўзлар! Шоир «Андижонда Тожмаҳал йўқ»лигига кўнолмайди: «Балки аҳил бўлсанг, сал кенгроқ бўлсанг Бағрингда бўларди Тожимаҳаллар». Энди «қирқ йил чорласак ҳам» Бобур гўрдан чиқмайди, «чиқса ҳам бағрингга сиғмайди»,


Скачать книгу