Сукут суиқасди ёҳуд Сталиндан Саддамгача. Нурали Қобул
Россияда ҳамма нарса худди эскиси каби давом этади, партия аъзолари янги дворянлар, уларнинг бошлиғи эса яккаҳоким бўлади дебди.
– Мен бу гапни, албатта бориб фюреримизга айтаман ва тегишли қатъий чоралар кўрилади, жаноб Сталин, – кутилмаган эътироздан шошиб қолганди Риббентроп.
– Шундай бўлсин, нацист Риббентроп. Иттифоқдошлар ўзларини бундай тутмайдилар, – деди Сталин суҳбатдошидан нигоҳини олиб қочиб.
Сталин ва Риббентропнинг шоира ҳақидаги суҳбатини эшитиб турган Марказқўмнинг идеология бўйича котиби Поспелов Риббентроп жўнаб кетиши билан Анна Ахматованинг катта тўпламини чоп этиш топшириғини берди.
…Ўн бешинчи июнь, минг тўққиз юз қирқинчи йил. Кремль. Сталиннинг кабинети.
– Куни кеча немист-фашист қўшинлари Парижни оккупация этишди! – ҳисобот берди Вячеслав Молотов Сталинга.
– Ҳим-м, Парижни босиб олди денг?
– Ҳа, Парижни олди, ўртоқ Сталин!
– Унда иттифоқчиларимизни бу ғалаба билан табрикланг! – буюрди Сталин.
СССР Ташқи ишлар министри Молотов Адольф Гитлер номига табрик телеграммаси йўллади…
…Йигирманчи январь, минг тўққиз юз қирқинчи йил. Сталин қабулида озиқ-овқат саноати министри Анастас Микоян ўтирарди.
– Ўтган йилги иттифоқчилик шартномасига кўра герман-совет экспорт-импорт шартлари қандай бажарилмоқда Анастас Иванович? – сўради Сталин трубкасини тутатиб дераза томон юраркан.
– Имзоланган англашмага кўра улар бизни ўн беш йил мобайнида саноат асбоб-ускуналари билан таъминлашлари керак, ўртоқ Сталин. Биз эса беш йил мобайнида уларга хом ашё ва озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб беришимиз лозим.
– Хўш, шу пайтгача ҳар икки томон қанча мол жўнатди? – яна сўради доҳий.
– Немислар шу кунга қадар бизга бирор дона гайка ҳам юборганлари йўқ, ўртоқ Сталин.
– Биз-чи?
– Биз ўз сўзимизда туриб, англашма шартларини муваффақиятли равишда бажармоқдамиз. Ҳатто кўп молларни муддатидан илгари жўнатиб, режани ортиғи билан бажармоқдамиз, Иосиф Виссарионович…
– Ну сан, дурак Анастас! Ақлингни егансан чоғи! Қаёққа шошасан! Ва нима учун? Ҳозироқ тўхтат! Одамлар бир бўлак колбаса учун узоқ вақт навбатда туради-ю, сен бўлсанг!..
– Кечиринг, ўртоқ Сталин! Ҳамон тўхтатамиз!
Иля Эренбург қайд этганидек, Сталин ҳаёти давомида бир кишига астойдил ишонган, бу Адольф Гитлер эди. У ҳам йигирма биринчи июнь минг тўққиз юз қирқ биринчи йилда уни алдади.
Икки даҳшатли тиран орасида қиёмат-қойим кўпди ва ҳаёт-мамот ўйини бошланди. Бу ўйинда ташаббус Адольф Гитлер томонда эди. Советлар нацистларга озиқ-овқат етказиб бериб, Европани босиб олишига моддий кўмак этарди.
Сталиннинг нияти битта эди. Гитлер бутун ер юзини босиб олсин. Истаса, Шимолий муз океанию Антарктидани ҳам. Фақат унга, унинг тожу тахтига тегмаса бўлди. Бунинг учун у яна йигирма миллион халқини, қолаверса, бутун инсониятни қурбон қилишга тайёр.
Гитлерчилар СССРга ҳужум қилган қирқ биринчи йилнинг