Боливар – цилиндр формали, четлари кенг шляпанинг номи (Жанубий Америка сиёсий арбоби Боливарнинг исмига нисбатан берилган).
3
Ala Bolivar – шляпанинг номи.
*
Бульвар – хиёбон (муҳ.).
**
Бригет-соат – ойнинг куни ва дақиқасини аниқ кўрсатадиган соат (муҳ.).
24
Каверин – ёш Пушкиннинг дўсти, офицер. Пойтахт дворян муҳитида бу киши ўзининг бебошвоқ, жўшқин ҳаёти билан танилган.
25
Roast-beef (инглизча) – гўштдан махсус равишда ковуриладиган овқат.
26
Федра – француз драматурги Жан Батист Расин (1639 – 1699) пьесасининг қаҳрамони. Клеопатра – қадимги замонда Мисрда подшоҳлик қилган гўзал хотин. Бир кўп пьесаларнинг қаҳрамони. Бу ерда Пушкин машҳур француз адиби Вольтер (1694 – 1778)нинг асарини кўзда тутади. Монна – танилган ёзувчи Озеровнинг «Фингал» номли трагедиясининг қаҳрамони. Пушкин даврида бу ролни Колосова деган артистка яхши ўйнарди.
27
Фонвизин Д.И. (1745 – 1792) – машҳур рус драматурги. «Бригадир» ва «Недоросль» номли машҳур комедияларни ёзган. Бу асарларда Фонвизин вилоятлардаги асилзодаларнинг жоҳиллиги, қўполлиги, ёшларни тарбия қилишдаги аҳмоқликни ва эзилган крепостной деҳқонларга йиртқичларча муносабатини масхара қилади. «Эрк дўсти» дейишнинг сабаби шундаки, Фонвизин баъзи асарларида либерал сиёсий қарашларни илгари суради.
28
Княжнин (1742 – 1791) – ёзувчи, драматург; бир кўп трагедиялар ва драмалар ёзган. Ғарбий Европа драматургия намуналарига эргашиб, уларнинг сюжетига тақлид қилиб ёзгани учун Пушкин уни тақлидчи деган сифат билан айтади.
29
Озеров В.А. (1770 – 1816) – драматург, бир қатор трагедиялар («Дмитрий Донской», «Фингал» ва бошқалар) ёзган. Булар шакл жиҳатидан сохта классик, мазмун жиҳатидан ватанпарвар асарлар бўлган. Унинг асарлари ўша вақтда катта муваффақият қозонган. Чунки Наполеон урушлари муносабати-ла дворянларнинг ватанпарварлик ҳисларини қўзғатар эди.
30
Семёнова Е. С. (1780 – 1849) – ўшa вақтда машҳур рус артисткаси. Трагедияларда ўйнар эди. Ўз ўйини билан халққа кучли таъсир қиларди. Бир вақтларда Пушкинда шу артисткага қизиқиш бошланганди.
31
Корнель (1606 – 1684) – француз классик трагедиясининг асосчиларидан бири. Корнелнинг трагедияларида воқеаларнинг ҳаракати қаҳрамонлик характерига эга. Диалоглар кескин ва оташин бўлиб, иштирок қилувчи шахсларнинг темпераменти ҳам жўшқин бўлар эди.
32
Катенин П.А. (1792 – 1853) – Пушкин давридаги шоир, танқидчи ва драматург; бу киши француз драматургларидан Корнель ва Расиннинг асарларини русчага таржима қилиб шуҳрат топган.
33
Шаховской А.А. (1777 – 1846) – Пушкин даврининг драматургларидан. Жуда кўп комедия ва драмалар ёзган, уларнинг кўп қисмини ажнабий ёзувчиларнинг асарларини таржима ва ўзгартма ташкил қилган. Император театрларининг репертуар бўлимига бошлиқ бўлгани учун унга шу асарларни саҳнага қўйиш осон бўлган. Шу асарларни қўйиб, айрим ёзувчилар (Карамзин, Жуковский ва бошқалар)га қарши фитна қўзғаган. Пушкиннинг «суронли гала», «дағал Шаховской» деган сўзлари шунга ишорат қилади.
34
Дидло – XVIII аср охири ва XIX аср бошларида яшаган атоқли балетмейстер, эски балетни ислоҳ қилишда (қўйиш ва костюм жиҳатидан) Дидло постановкалари фавқулодда муваффақият қозонарди.