Эртаклар: Тилла хумча, Шчелкунчик ва сичқон қироли. Эрнст Гофман

Эртаклар: Тилла хумча, Шчелкунчик ва сичқон қироли - Эрнст Гофман


Скачать книгу
оғзи катта, соқоли ўрилган ва ўрама сочли аскарча-қўғирчоқ бўлган. Аскарчанинг оғзига ёнғоқ қўйилиб, орқасидаги ўрама соч тортилса, у жағларида ёнғоқ чақиб берган.

      Немис ёзувчиси эртагини дўстининг фарзандлари учун ёзган бўлса ҳам уни фақат болалар мавзусидаги асар деб бўлмайди. Ушбу эртакда Эрнст Ҳофманнинг қатор асарларида («Қумли одам»даги автоматлар, механик қўғирчоқларни, «Автоматлар» ҳикояси ва бошқа асарларни эсланг) ўз ифодасини топган ҳаётни механизация-лаш, автоматлар мавзуси жуда янгроқ бўлмаса ҳам аниқ ҳис этилади.

      Эртак муқаддимасида Дроссельмейер ўзи чўқинтирган болаларга Роджество байрамига ҳаракат қиладиган хонимлар ва жаноблар билан тўла ажойиб қаср ўйинчоғини совға қилади. Туҳфадан болаларнинг боши осмонга етади, бироқ ўйинчоқлардаги ҳаракатланишларнинг бир хиллиги кўп ўтмай жонларига тегади. Улар чўқинтирган оталаридан ўйинчоқдаги одамчалар бошқачароқ ҳам ҳаракат қилишларининг йўлини топишини сўрашади. «Бунинг сира иложи йўқ, – дейди Дроссельмейер.– Уларнинг мурвати шундайки, ҳеч нарсани ўзгартира олмайсан».

      Болаларнинг шоир, ижодкор борлиқни идрок этишига ўхшаш бўлган жонли тасаввурида олам ўзининг бутун беқиёс бўёқлари ва қирралари билан очиқ бўлади. «Жиддий», катта ёшдаги одамлар учун эса дунё гўёки «бир марта ва бир умрга яратилган» ва улар, кичкинтой Фрицнинг таърифи билан айтганда, «уйларида қулфлаб қўйилган» (худди «Тилла хумча» қаҳрамони талаба Ансельм оғзи беркитилган шиша идишда қамаб қўйилгандек). Романтизм намояндаси бўлган Эрнст Ҳофман учун кундалик ҳаёт қамоқхонадек тасаввур этилади, бу жойдан чиқишнинг фақат бир йўли бор – бу шеърият, мусиқа, эртак оламига хаёлий саргузаштдир.

      «Шчелкунчик ва сичқонлар Қироли»даги Дроссельмейер кўркам эмас: «у паст бўйли, қотма, ажин босган юзидаги ўн кўзи ўрнига катта қора мато ямоқ боғлаб олган ва буткул кал одам бўлиб, шунинг учун у бежирим оқ ясама соч тақиб юради». Ташқи кўринишидан муаллифга ўхшаш бўлган эртак қаҳрамони – бир кўзли суднинг катта маслаҳатчиси – катта ёшдаги одам оддий эмас, балки ғалати табиатли ва афсунгарлардан биридир. У айни вақтда ҳам ёқимтой, ҳам сеҳрли, ҳам қўрқинчлидир. Дроссельмейер немис ёзувчисининг кўпгина қаҳрамонлари каби икки қиёфалидир. Бизнинг ҳақиқий турмушимизда у жиддий, ўйинчоқлар ясашга уста, бироз маҳмадона. Эртаклар оламида эса у жуда фаол қаҳрамон, рўй бераётган мўъжизавий воқеаларнинг ўзига хос дирижёридир.

      Эртакдаги ажабтовур воқеалар сичқонлар галаси томонидан Қиролича колбаса тайёрлаётган пайтда чўчқа ёғини паққос туширишларидан бошланади. Ғазаби ортган Қирол сичқонларга қарши уруш эълон қилади ва уларни қўлга тушириш учун қопқонлар қўйишни буюради. Сичқонлар Қироличаси бунга жавобан Қиролнинг қизи – гўзал малика Пирлипатни бадбашара қилиб қўяди. Уни ўз ҳолига қайтаришга Дроссельмейернинг навқирон жияни бел боғлайди. У Кракатут сеҳрли ёнғоғини чақишнинг уддасидан чиқади ва мажруҳ малика ўз ҳолига қайтади.

      Бироқ,


Скачать книгу