Алвидо, қурол. Эрнест Миллер Хемингуэй

Алвидо, қурол - Эрнест Миллер Хемингуэй

Скачать книгу
бундай бўлиб кетасиз, – у бош бармоғини кўрсатди, – қайтганда эса мундоқ бўлиб қайтасиз, – у жимжилоғини ушлаб қўйди. Ҳаммалари кулишди.

– Қаранглар, – деди капитан. У яна панжаларини йирди. Яна шам алангаси панжанинг соясини деворга туширди. У бош бармоқдан бошлаб, ҳамма бармоқ- ларга бирма-бир ном бериб чиқди: – sotto-tenete3 (бош бармоқ), tenete4 (кўрсаткич), capitano5 (ўрта бармоқ), maqgiore6 (кичик бармоқ), tenentecolonello7 (жимжилоқ). – Сиз sotto-tenente бўлиб кетасиз! Сиз tentecolonello бўлиб қайтасиз!

Ҳаммалари кулиб юборишди. Капитаннинг соя ўйини ҳаммага маъқул тушди. У кашишга қараб қичқирди:

– Руҳоний ҳар кечада ўзини ўзи! – ҳамма кулди.

– Дам олишни бир кунга ҳам кечиктирманг, – деди майор.

– Афсус, сиз билан бирга боролмайман, ҳаммасини ўзим кўрсатган бўлардим, – деди лейтенант.

– Қайтиб келаётганингизда граммафон ола келинг.

– Яхши опера пластинкаларидан обкелинг.

– Карузони обкелинг.

– Карузо керак эмас, увиллайди.

– Ўзингиз ўшанақа увиллаб кўринг-чи!

– Увиллайди. Увиллайди деяпман сизга.

– Абруццага борсангиз деган эдим, – деди кашиш. Бошқалар ўз гаплари билан овора эди. – У ерда мазза қилиб ов қилиш мумкин. Одамлари жуда ҳам ажойиб, қиши совуқ бўлсаям, лекин ҳаво қуруқ ва очиқ бўлади. Сиз менинг ота-онамникида туришингиз мумкин. Отам овга муккасидан кетганлардан.

– Қани кетдик, – деди капитан. – Харобатхонага борайлик, яна ёпиб қўйишмасин.

– Хайри тун, – дедим кашишга.

– Хайрли тун, – деди у.

Учинчи боб

Мен дам олиб қайтганимда, биз ҳамон ўша-ўша шаҳарда турардик. Теварак-атрофда тўплар анча кўпайиб қолганди, илк баҳор кирганди. Далалар кўмк ўк майса билан қопланган, узум новдалари найча-куртак отганди; йўл ёқасидаги дарахтлар япроқчалар чиқарган, денгиз томондан шабада эсиб қолганди. Мен шаҳарни, тепаликни, тепаликдаги қалъани, улардан ҳам нарида тоғларни, ён бағирлари олачалпоқ кўкарган қўнғир тоғларни кўрдим. Шаҳар ичида тўплар олдингидан кўпроқ эди, бир қанча янги госпиталлар очилган, кўчаларда инглизлар, аҳён-аҳёнда инглиз хотинлар ҳам учраб қоларди; тўп отишмасидан яна бирмунча уйлар вайрон бўлганди. Кун илиқ эди, кўклам ҳиди эсарди, мен деворга қуёш нури тушиб турган, офтобда исиган қатор дарахтзор кўчадан ўтиб бордим ва биз ҳамон ўша ўзимизнинг уйда турганлигимизни, шунча вақт ўтса-да, ҳамма нарса қандай бўлса шундай қолганлигини кўрдим. Эшик очиқ эди, девор олдидаги «эшик»да ўзини офтобга солиб бир солдат ўтирибди, санитар машина уйнинг биқинидаги эшикда махтал турарди, эшикдан ичкарига қадам қўйишим билан димоғимга нам ғишт билан касалхона ҳиди урилди. Фақат ҳозир баҳор кирган, бошқа ҳамма нарса ўз эски ҳолича қолганди. Мен катта уйнинг эшигидан қараб, стол ёнида майор ўтирганини, дераза очилиб, уй ичига офтоб тушиб турганини кўрдим. У мени кўрмасди, мен эса аввал унга кўринишимни ҳам ёки олдин юқорига чиқиб, ювиниб-тараниб олишимни ҳам билмасдим. Мен аввал юқорига чиқа қолай деб ўйладим.

Мен лейтенант Ринальди билан турадиган уй ҳовлига қараган эди.

Скачать книгу

3

Кичик лейтенант (итал.).

4

Лейтенант (итал.).

5

Капитан (итал.).

6

Майор (итал.).

7

Подполковник (итал.).