Ахлоқи кабир. Аристотель

Ахлоқи кабир - Аристотель


Скачать книгу

      УСТОЗИ АВВАЛ

      Арасту – (милоддан аввалги IV аср) – барча замонларнинг олимлари учун устоз ҳисобланган буюк юнон файласуфларидан бири. Милоддан аввалги 384 йилда Эгей денгизи бўйидаги Стагир шаҳрида туғилган (шу туфайли гоҳо Арасту Стагирий дейилади). Эллада Иттифоқидан ажралиб чиққан бу мустақил шаҳар-давлат кейинроқ Македония таъсирига тушади. Арастунинг отаси Никомах табиблар наслидан бўлиб, Македония шоҳи Эминта III саройида хизмат қиларди.

      Арастунинг отаси Македония шоҳининг ўғли Филипп II билан ўртоқ эди. Филипп II тахтга чиққач, Арасту унинг ўғли Искандарга мураббийлик қила бошлади. Арасту ўсмирлигида табобатда отасига ёрдам бериб юрар эди. 369 йилда 15 ёшли Арасту ота-онасидан етим қолди ва табиблик касбини тутди.

      Отаси ўрнига мураббийлик, васийлик қилувчи Проксен йигитчанинг қизиқишлари доираси кенгайганлигини билиб, уни илм-фанлар маркази Афинага ўқишни давом эттиришга юборди.

      Арасту 367 йилда Афинада машҳур Афлотун академиясига ўқишга кирди ва у ерда 12 йил Афлотун фалсафий мактабида шогирдликни ўтади. Сўнг шу академияда мударрислик қила бошлади. Афлотун шогирди Арасту билан фахрланарди ва уни бошқа, дангасароқ шогирди Ксенократга таққослаб, «Бунисини қамчи билан уриб туриш, унисининг жиловини тортиб туриш керак» дер экан.

      347 йилда Афлотун вафот этгач, Арасту унга бағишлаб марсия ёзди. Афлотуннинг билимсизроқ жияни (Спевсипп) Академияга раҳбар бўлиб қол гач, Арасту дўсти Ксенократ билан Афинани тарк этдилар.

      Шундан сўнг Арасту кичик Осиёдаги Ассос шаҳрига келиб қолади. Бу ерда Афлотуннинг икки шогирди маҳаллий ҳоким Гермийга фалсафадан устозлик қилар эдилар. Арасту ҳам улар сафига қўшилди. Бу ерда у билимларини чуқурлаштирди ва ҳоким Гермийнинг жияни Пифайага уйланди. Уч йилдан сўнг у оиласи билан қўшни Лесбос оролидаги Митиленага кўчиб келди. Бу орада Ассос ҳокими Гермий Македонияга содиқлиги учун форслар қўлида қаҳрамонларча шаҳид бўлди. Эллада қаҳрамони сифатида унга Дельфада ҳайкал ўрнатилди, Гермий ўлими олдидан файласуф дўстларига мактуб юбориб, фалсафага, адолатга заррача хиёнат қилмаганлигини билдирди. 340 йилларда Арасту Македония пойтахти Пеллага Филипп II томонидан таклиф этилиб, 13 ёшли Искандарга мураббий этиб тайинланди.

      Арасту Искандарни Ҳомернинг «Илиада» достонида куйланган қаҳрамонликлар руҳида тарбиялади. Кейинчалик Искандар «Мен Арастуни отам қатори ҳурматлайман, чунки отам менга ҳаёт берди, Арасту ҳаёт қадриятларини берди», деган экан. 339 йилда Искандар отаси қатори подшоҳ бўлгач, Арасту она шаҳри Стагирга қайтди. Филипп II вақтидаги урушларда вайрон этилган бу шаҳарни Искандар устози ҳурмати учун тиклаб берди. Бунинг учун Стагир халқи Арастуга миннатдорчилик билдириб, ҳар йили унинг шарафига байрам ўтказар эди.

      Милоддан аввалги 336 йилда Арасту ҳаётининг иккинчи Афина даври бошланди. Эллик ёшида, ақли етишган вақтида Арасту Афинада Искандарга ноиб бўлиб турган лашкарбоши Антипатр ёрдамида ўз академиясини – фалсафа мактабини очди. Афинанинг шарқ тарафидаги Ликей боғларида айвон-равоқлар қурилди. Бу айвон-равоқлар юнонча перипатус деб аталгани учун Арасту фалсафа мактаби издошларини перипатетиклар деб атай бошладилар. Афина ликейида (лицейида) Арасту 12 йил мударрислик қилди.

      Искандарнинг Бобилда 323 йил 13 июнида ўттиз уч ёшида вафот этиши (у заҳарлаб ўлдирилган деган тахмин бор) Арасту тақдирига ҳам таъсир кўрсатади. У Ликей академиясидан қочишга мажбур бўлади. Ва Эвбея оролида онасининг ҳовли боғида вафот этади.

      Қадимият файласуфи Диоген Лаэртийнинг ёзишича, Арасту жуда бой фалсафий мерос қолдирган. Қадимий каталогларда Арастунинг бир неча юз асарлари тилга олинади. У асарларида фалсафий ғоялардан ташқари 158 хил давлат тузумини таъриф қилган. Арастунинг ўғли Никомах унинг асарларини асраб, нашр эттириш билан шуғулланган. Арасту асарларидан машҳурлари – «Эвдем», «Софист», «Политик», «Мнексен» (диалоглар), «Ғоялар ҳақида», «Фаровонлик ҳақида», «Биринчи аналитика», «Иккинчи аналитика», «Категориялар», «Софистларга раддия» (мантиқ фанига доир бу асарлар «Орғанун»га жамланган); «Физика», «Метафизика», «Ҳаёт тарихи», «Жон ҳақида», «Никомах ахлоқи», «Эвдем ахлоқи», «Ахлоқи кабир», «Сиёсат», «Поэтика», «Риторика» ва бошқалар.

      Арастунинг бадиий-эстетик қарашлари кўпроқ «Поэтика» ва «Риторика» асарларида ўз ифодасини топган.

      Қадимият маданиятининг атоқли тадқиқотчиси А.Ф.Лосевнинг ёзишича, Арасту гўзаллик ёки ажиблик ҳақидаги фикрларида ақлий идрок ва ҳиссий идрок уйғунлигига эътибор беради. Арасту фикрича, ҳар қандай сезги, истак-майл ёки ўй-хаёл бирор нарса, ҳодисага (хилқатга. – М.М.) интилар экан, ўша нарсадан қандайдир роҳат-фароғат олади, шу маънода ўша ҳодиса ажиб ёки гўзал (ёки баркамол) бўлади. Ўша хилқатни тилаш, майл ёки ҳамдардлик билдириш билан у ҳақда фикр билдириш мувофиқ, уйғун келиши керак. Бошқача айтганда, хаёлдаги хилқат билан ўша нарса ҳақидаги хаёл (асар) мутлақо уйғунлашгандагина баркамоллик юзага келади.

      Арастунинг «Поэтика» («Нафис санъатлар ҳақида») китобида ҳозирги замон тушунчасидаги шеърият эмас, балки умуминсоний нафосат, санъат қонун-қоидалари баён қилинади. Алломанинг бу асари Шарқ халқлари эстетик тафаккури ривожига ҳам катта таъсир кўрсатган. Атоқли шарқшунос


Скачать книгу