Сойиб Хўжаев ҳангомалари. Хайдар Мухаммад

Сойиб Хўжаев ҳангомалари - Хайдар Мухаммад


Скачать книгу
ҳамда ҳар бир артист спектакль руҳига қараб, ўзига ҳолат ва кийим топишини тайинлайди. Ҳамма тушунарли, деб тарқалишади. Сойиб Хўжаев ўзидан сўз қўшмаслик ҳақида танбеҳ олган. Сўзсиз ҳолат топишни ўйлайди. Ва, ниҳоят топади. Эртаси спектаклда Сойиб Хўжаев қўлига “А” ҳарфига ўхшаган ер ўлчоғичини олган, қийиқчани пешонабоғ қилиб боғлаб, катта бутафор қизил қаламни қулоғига қистирган, елкага ҳарбий планшет сумкани осган ҳолда спектаклнинг хирмон саҳнасида кўринади. Ва саҳнани у бошидан бу бошига “А” ўлчагич билан ўлчаб, супачага кўкраги билан ётиб олиб, планшетни очиб, қоғоз олиб, қизил қалам билан нимадир ёзади, ўчиради, чизади, яна туриб шу ҳолатни такрорлайди. Бир оғиз ҳам сўз айтмайди. Спектакль баланд қарсаклар билан тугайди. Эртаси спектакль муҳокамаси бўлганда машҳур театршунослар бош ролда ўйнаганлар қолиб, фақат Сойиб Хўжаев ролини мақтаб кетишади. Шунда Сойиб Хўжаев сўз олиб, ўзбекчалаб:

      – Мени ишдан ҳайдамоқчи бўлган Ҳамроев, сўз қўшганим йўқ. Мақтовларни эшитдизми? Спасибо, театраведлар, – деб тушиб кетади.

      Раззоқ Ҳамроев:

      – Зўрсиз, – дейди тан бериб.

      ШЛЯПА ОСТИДА БОДОМ

      Бир куни Сурхондарёнинг Деновдаги Дендропаркига бир гуруҳ артистларни олиб боришади. У ерда мевали дарахтлар тажриба сифатида ўстирилиб, мевалари териб олинар экан. Бодом пишган вақти бўлгани учун артистлар бодомларни теришиб, чақишиб, чўнтакларига солишибди. Кимдир, бодом ва бошқа мевалардан тўйганча енглару чўнтакка солманглар! – депти. Парк дарвозасининг олдига келганда Наби Раҳимов “Ҳаммангнинг чўнтагингни ўзим текшираман”, деб дарвоза олдига туриб олибди. Сойиб Хўжаевнинг чўнтагида бодом бор экан. Дарров олиб, шляпасининг ичига солиб, бошига кийиб олипти-да, шимининг икки чўнтагини астарини чиқариб, Наби Раҳимовнинг олдига келипти.

      – Набижон, чўнтакларим бўш, – депти.

      Бодомни шляпасига солаётганини Наби ака кўриб турган экан.

      – Сойибжон, шляпанинг тагида бош борми ўзи? – деб шляпани кўтарса, дув этиб бодом тўкилипти. Бу нима? – депти дўқ қилиб Наби ака.

      –Набижон, сиз яхши биласиз, мен Тошболта куёвман. Парининг онаси рақматли деновлик бўлган. Бу ерга келганимга бошимдан қайнонам бодом сочди-да, – деб ҳаммани кулдирган экан.

      СОЙИБ ХЎЖАЕВ СУВГА ЧЎККАНДА

      Бир куни кинорежиссёр Али Ҳамроев бир фильмни суратга олаётганда Сойиб Хўжаев ўйнайдиган қаҳрамон сувга чўкиши керак экан. Шунинг учун Сойиб акани тез оқар сойга олиб бориб, суратга ола бошлашипти. Шунда ҳақиқатан ҳам Сойиб Хўжаев ростмана сувга чўка бошлабди. “Мени қутқаринглар!” – деб бақирипти, Режиссёр билан оператор съёмка табиий чиқаётганлигидан хурсанд: “Яхши! Яхши! Табиий чиқяпти”, – дейишипти.

      Конец ознакомительного фрагмента.

      Текст предоставлен ООО «Литрес».

      Прочитайте эту книгу целиком, купив полную легальную версию на Литрес.

      Безопасно оплатить книгу можно банковской картой Visa, MasterCard, Maestro, со счета мобильного телефона, с платежного терминала, в салоне МТС или Связной, через PayPal, WebMoney, Яндекс.Деньги,


Скачать книгу