Хотинимнинг уруғидан ўргулай. Хайдар Мухаммад

Хотинимнинг уруғидан ўргулай - Хайдар Мухаммад


Скачать книгу
ушадиган одамлар бўлади. Мана, менга иши тушадиганлардан бири. Унинг хушомади менга ёқади, илтимосини, билмай бажаравераман.

      Телефон номерини тердим. Трубкани хушомадгўйимнинг ўзи олди. Унинг майин овози трубкадан қулоғимга оқа бошлади: «Оҳ, оҳ, қадрдоним, дўстим, жигарим ҳозиргина Сизни ўйлаб, қўнғироқ қилсаммикан деб турувдим. Ҳизирни йўқласам бўларкан. Ўзингизнинг ширингина, ёқимли қўнғироғингиз жаранглаб қолди. Шундай олиб қулоғимга тутаманми денг, нафасингиз гупиллаб димоғимга урилиб турибди-да, ёқимли, қадрдон нафас, хурсандлигимдан ўзимни қўярга жой тополмадим. Қайнанангиз суйган йигит экансиз. Қайси қайнанам дейсизми? Ҳаммаси, ўнта бўлса, юзта бўлса қайнанайиз сизни бошиздан сув ўгириб ичади. Сизга ўхшаган дуру якдона бораканми? Тўғрисини айтсам ҳақиқий ўғилбола йигитга учта қайнана етмайди. Ҳа. Етмайди. Сиз қаҳрамонлик қилиб, битта қайнана билан юрибсиз. Офарин. Орден бериш керак. Қизил китобга ёзиш керак. Ҳа, айтгандай, гапнинг ўғил боласи эсдан чиқай депти-ю. Шу десангиз, келинингиз эрталабдан сомсага уннаган. Свежий сўйилган гўшт обкелгандим. Келинингиз, кўз тегмасин, ҳусни жамолига яраша пазандаям-да, сомсани илик қилиб юборади. Оҳ, оҳ, оғзингизга солсангиз ўзи эриб кетади. Мен ҳеч нарсани билмайман, ҳозир келасиз, вассалом, бир сомсахўрлик қиламиз. Сервантнинг бурчагида беш юлдузли, уч-тўртта арман коняклари зерикиб ётипти. Келинг, юлдузларни бенарвон урамиз. Ростини айтайми, роса соғиндим. Ё сомсани тоғорага тугиб, тагига грелка қўйиб машинада ғирр этиб олиб борайми? йўқ, деманг, жон ака, бир тушган иш, хўп денг… Барибир бораман. Уйдан жилмай турасиз. Хафа бўламан. Майлими? Яшанг. Энди кейинги дам олиш кунлари бир четроққа чиқиб салқин сувларнинг бўйида бир ош-пош қилайлик. Қимиз опкеламиз. Шопириб-шопириб ичамиз. Оҳ, оҳ, тортинманг. Машина бор. Бу омонат дунёда ҳадеб ишлайвериш керакми? Нима ишлашга туғилганмисиз? Гапни тўғрисини айтайми, энди «йўқ, йўғи» нгизга қарамай ошши ҳаражатини қилиб, қўрани олиб, сизни машинага босиб олиб кетаман. Ҳа, айтиб қўяй, шунақа резкийроқ одатим ҳам бор. Қани, йўқ деб кўринг-чи, жононларга арз қиламан. Раҳмонберди Каримбердиевич олдидан табассум билан эмас, ҳўмрайиб ўтасанлар. Саккизинчи мартда гул совға қилса, олмайсанлар, дейман. Ҳа, биз арз қилиш йўллариниям биламиз. Гап тамом, вассалом. Сомса билан йўлга чиқяпмиз.

      Бирпас роҳат қилдим. Келади қурғур, бир ишни ундириб ҳам кетади. Ундан кейин емаган сомсагаям иш ундиради.

      Телефон шунақа…

      ТАНИШ ЯХШИ-ДА

      Мен чой қўйиш учун човгум кўтариб эркаклар ҳожатхонасига кириб умивальникдан сув тўлдираётган эдим, орқамдан биров дағдағали ҳукмрон овозда:

      – Плита борми деймам?– деди.

      Мен билдим, янги келган пожарний команданинг ходими. Ҳа, бор десам, «Хонада чой қайнатиш мумкин эмас», деб шартта човгумни қўлимдан олиб 25 сўм штраф қилиши мумкин. Олдингиси шунақа қилган. Шунинг учун ярим тушунмайдиган овозда: «Йўқ,– дедим. У ҳақиқатдан тушунмади, шекилли. Овозини бир парда баландлатиб, «кипитильний борми, девоман?»деди менсимай ғолибона. Индамадим. У сукут аломати ризо дегандек, кипитильник борлигига ишонч ҳосил қилди шекилли. «Бўлмаса…» деб гап бошлади-да, бирдан бир поғона паст тушиб:

      – Ака, шу ходимларимизга айтинг, шамани туалетга тўкишмасин,– деди.

      – Хўп ходимларим йўғу лекин ҳар замонда бир пиёла чой ичиб турмасам, бошим оғриб, томоғим қақрайди. Лекин хотиржам бўлинг, шамани туалетга тўкмайман. Идиш бор,– дедим.

      Аввал менинг савлатимдан раҳбар деб ўйлаган экан, шекилли. Гапимдан кейин қўрсроқ гапира бошлади.

      – Укам, бир огоҳлантираман, иккинчи марта кўрсам, шартта қўлиздан тортиб олиб, 50 сўм штраф қиламан. Кейин худога бориб ялинсангиз ҳам тўғри келмайди. Мени феълим шунақа, оловни орасида юрган одамман,– деди човгумни ҳозир тортиб оладигандек зарда билан.

      Бу гап менинг ҳам бир оз асабимга тегди-да:

      – Хўп пажарний ака… мунча дўқ қиласиз. Чой ичмасак, хонага ароқ олиб келиб ичиб турармиз. Вой-бу, шунга ҳам ота гўри қозихонами?—дедим беписандроқ келиб, ярим ҳазил.

      – Ҳа, мулла йигит, ота гўри қозихона, ўт тушириб юборсангиз миллион сўмлар ёниб кетади. Ким жавоб беради? Сизни қақраган томоғизми, ёки оғриган бошизми? Унда кўплар панжарада бўлади. Ароқ ичсангиз, биргина ўзингизга жавоб берасиз, – деди жиддий. «Икки марта хонада ароқ ичинг, думингизга челак боғлаб юборишади» деган мазмунда.

      – Пияниста бўлиб қолсам ким жавоб беради?

      – Майнавозчилик қилманг. Сиз билан пожариий команда ипспектори Мирбадалов гаплашяпти. Сиз ортиқча яна битта гапирсангиз тегишли жойда гаплашиб қўяман. Ҳа, мен ўз номимга яраша ўтдан-сувдан тоймайман.

      Бу Мирбадалов дегани ким экан, деб орқамга қарасам, олдинги маҳалламиздаги Мирсолаканинг ўғли Мирҳоди экан. Мендан уч-тўрт ёш катта, элликлардан сағал ошган. Танидим. У ҳам таниди.

      – Ия, Аптикариммисан?—деди қадрдонлар овозида.

      – Ҳа, ўша, ёнғоқ ўйнаб юрадиган Аптикаримман,дедим мен, пожарний ака таниш чиқиб қолганидан қувониб.

      – Анча йилдан бери ишлайсанми бу ерда?

      – Ҳа, 17 йил бўлди.

      – Мен бир ҳафта бўлди, бу ёққа ўтганимга. Хафа бўлма мени гапимга.

      – Йўқ…


Скачать книгу