Бўрилар изидан. Хусанбой Каримов

Бўрилар изидан - Хусанбой Каримов


Скачать книгу
ҳамюртлари билан ўзи хоҳламаган ҳолда, бўридек юришга мажбур. Унинг иши шунақа, пешонасида бор экан, Афғон деган юртга келиб ўтирибди. Асли танлаган касбидан сира нолиган эмас, нолимайди ҳам. Ахир, шу ишни бошқа кимдир ҳам қиларди-да. Раҳмоналига ишонишибдики, у ўз юртига, Ўзбекистондагиларга керак, жуда-жуда керак…

      У истамайгина ортига бурилди. Иссиқроқ кийиниб, анави лаънати уйдан ҳов нарига кетгиси, бирор харсанг устида ширин хаёллар сургиси, фақат ўзи биладиган, ўзигагина аён хотираларини яна бир ёдга олгиси келди.

      Муштига аста йўталгач, эшик табақасини итарди. Яна эшик ғийтиллаб очилди. Ташқарининг совуқ ҳавоси ичкарига гув этиб ёпирилди. Бир тўда одам хонанинг икки томонида бир-бирларига оёқларини узатиб, кирчир кигизлар устидан тўшалган қалин кўрпа-тўшакларга бурканишиб, ухлаб ётишибди. Кимдир ёқимсиз хуррак тортади, яна кимдир жимгина ухлаётир, бошқаси ўликдек қотиб қолган… Турфа одамлар.

      Раҳмонали аста юриб, ўз жойини топди. Эшик очиқ қолганди. У аста энгашиб, эгнига кирлаган яктагини кияётгандики, доимгидек ёнидаги тўшакда тунайдиган Бўта, кўзларини очиб, бошини хиёл кўтарган кўйи, саволомуз қаради.

      – Тинчлик, ака, ухлайверинг… Ташқарига чиқмоқчиман, – деди Раҳмонали.

      Бўта, тушундим, дегандек яна кўзларини юмиб, кўрпасини бошигача тортди.

      Раҳмонали бирдам унга нафратомуз тикилиб қолди. Унда гоҳ-гоҳ шундай туйғу жўш уриб, Бўтани ё бўғиб ўлдириб қўйгиси, ёки шундоқ бўғзига пичоқ тортиб қўя қолгиси келади. Аммо ҳар гал ўзини босади, қўлини қонга ботиргиси келмайди. Топшириқда айтилганидек, Бўта ўз ажали билан ўлиши лозим. Бунга Раҳмонали гувоҳ бўлиши шарт.

      Раҳмонали гўёки ухлаб ётган Бўтанинг башарасига туфлагандек тупурди. Сўнг шошмай, кийинди. Ним қоронғуликда ётар олдидан ёстиғи ёнига қўйган сигарети ва ўт олдиргичини топди. Кийиниб, ортига ўгирилганди, хона ичига очиқ эшик пастидан совуқ ҳаво кириб, дим, сассиқ ҳаво эса юқоридан ташқарига сузиб чиқаётганини сезди.

      У сигаретидан бир донасини олиб, қуруқшаган лабларига қистирди ва ёққични чиқ этказиб ёқди. Оч қоринга оғзидаги сигаретининг тутунини босиб-босиб ичига тортди, мириқиб пуфлади. Раҳмоналининг гоҳида мияси шундан ҳузурланади. Шундай қилса, вужудининг ич-ичига сингиб кетган сассиқ ҳидлар тутунга қўшилиб чиқиб кетаётганга, улардан фориғ бўлаётганга ўхшайверади.

      Ҳалигинда энтиктирган соғинч аралаш сирли хаёллари уни тарк этган, у энди ўзга ҳислар қуршовида эди. «Қачон кетади бу ерлардан? Эсон-омон Фарғонага, Тошкентга бора олармикин? Хотинини, икки боласини шундай соғиндики, таърифга сўз йўқ. Аммо хотини, фарзандлари борлигини ҳеч ким билмайди бу ерда. Афғондагилар учун у «детдом» боласи, бозор киссавури ва ниҳоят, тўдабоши Бўтанинг ўнг қўли.

      Ёдида: ота-онаси кутилмаганда ажрашиб, онаси бошқа эрга тегиб кетгач, энди иккинчи синфда ўқиётган Раҳмоналини тоғаси Фарғонадаги болалар уйига топширворди. У ўша ерда ўн синфгача ўқиди. Ўқиди эмас, қип-қизил


Скачать книгу